июн 20, 2017 14:47 Asia/Tashkent

Имон самараси ҳисобланмиш истиқомат, яъни чидамли бўлиш ва матонат билан сабр-тоқат қилиш солеҳ амаллар жумласидандир.

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг бугунги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.  Муборак рамазон ойининг иллоҳий раҳмати ва хайру баракоти  лаҳзаларида, сиз азизларга ушбу муборак ойда  Оллоҳ таоло билан улфат ва унс олишингиз ва ул зотнинг маънавий неъматларини касб этишингизни тилаган ҳолда, мен Адиба Қодирий ушбу дастурни сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Имон самараси ҳисобланмиш истиқомат, яъни чидамли бўлиш ва матонат билан сабр-тоқат қилиш солеҳ амаллар жумласидандир. Имон инсоннинг бор вужудида кенг нуфуз топиши ва кенг мавқени эгаллаши пайтида сабр-тоқат ва матонатни вужудга келтиради. Чунончи чидамли бўлиш Ҳақ йўлида имон келтиришга кенг таъсир етказганидек бу икки нарса бир-бирига қарама-қарши таъсирга эгадир.

Ислом пайғамбари (с) ҳадисларидан бирида шундай марҳамат қиладилар: “Бир киши ул ҳазратга шундай айтди: Сиз менга шундай дастур берингки уни ижро этишим билан дунё ва охиратда нажот топганлар жумласидан бўлсам.”.

Ул ҳазрат шундай буюрдилар: “Менинг Парвардигорим Аллоҳ деб айт ва бу айтган сўзинг устидан чиқ. “

Рамазон муборак ойида рўзадорларнинг энг чиройли тажрибаларидан бири бу ягона Аллоҳ таоло билан унс ва улфат тутиниш ҳисобланади. Бу алоқа руҳий хавотирланишлар, изтироблар ва ҳаяжонланишлар билан қарши кураш олиб боришда муҳим ва таъсирчан рол ўйнайди.

Ғам, кулфат ва изтироб инсоннинг руҳи ва жисмига қарши жиддий оқибатларни олиб келади. Бу мисолга эътибор қаратинг. Эски бир дарахт ёз фаслининг  чидаб бўлмайдиган иссиқлигида ёки қиш фаслининг қаттиқ совуқлиги ёки туфонда устуворлик  ва матонат кўрсатади.  Аммо кичик қурт дарахтнинг томири ва танасида нуфуз топганида қисқа бир муддат ичида дарахт катта зарар кўради ва қуриб қолади. Бу дарахтга эътибор қаратганимизда маълум бўладики бу дарахт қандай оғир ва қийин шароитда матонат ва устуворлик кўрсатган. Аммо кичик бир қурт ичидан уни қуритиб ташлаш ва нобуд қилиш қудратига эгадир.  Инсоннинг вазъияти ҳам ана шу дарахтнинг вазъиятига ўхшайди. Ташвиш, хавотирланиш ва шак-шубҳага келиш  каби турли омиллар инсон жонига хатар солади. Инсонни ичидан нобуд этади ва аста-секинлик билан ҳаётга бўлган умид ва хурсандчиликни қўлдан бой беради. Аммо Худо раҳматининг тўлқинлари сояси остида ўз жону дилини қарор берган шахсга ичкаридан нобуд қиладиган омиллар ҳеч қачон таъсир етказа олмайди, чунки у осойишталик бағишлайдиган паногоҳга паноҳ топган.

Инсониятнинг фикрий ташвишлари ва изтиробга келишининг сабабларидан бири қабул қилиб бўлмайдиган ва ҳаддан ортиқ умидворлик қилиши ҳисобланади. Одатда инсонлар оламда юз берадиган ҳодиса ва воқеаларнинг барчаси уларнинг истак-хоҳишлари билан юзага келишини орзу қилишади. Бундай истак-хоҳиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки инсониятнинг барча орзулари доим амалда татбиқ этилмайди. Гоҳида ўтган воқеалар учун асоссиз афсусланиш  ва келажак ҳақида шак-шубҳа  ва қурқишга эга бўлмоқ инсоннинг хавотирланиш омилига айланади. Агар инсон бундай ҳолатга юзмаюз бўлса, ҳаётга ҳақиқат билан қараш қудратини қўлдан бой беради. Бундай инсоннинг қийматли умри фақат ранж-азоб ва асоссиз лаҳзалари билан ўтиб кетади. Аммо юраги иллоҳий раҳмат гаравида бўлган инсонга Аллоҳ таоло ўзининг чексиз раҳмат ва лутфини ундан дариғ тутмайди, деб ишонч ҳосил қилади.  Чунки Худонинг зикри бир томонлама алоқа эмас.

Меҳрубон Аллоҳ таоло уни зикр этадиган бандани ҳеч қачон узидан узоқлаштирмайди.  Расули Акрам (с) бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “Худони зикр этадиган инсон ва ўз дуоларида ўз гуноҳларини кечиришини сураса Парвардигор уч неъматдан бирини унга беради. Ёки унинг дуолари албатта ижобат бўлади, ёкиохиратда у учун захира бўлади, ёки бу тоат-ибодатлар соясида мусибат ёки бирон-бир ҳодиса унда ўзоқда бўлади. ”  

Бир орифдан сўрадилар: “Нима учун дуо қилганимизда истак-хоҳишларимиз ижро этилмайди? У жавоб берди: “Чунки сиз Худонинг фармонини ўз ҳаётингизда ишлатмайсиз. Пайғамбарга иродат қиласиз. Аммо ул ҳазратни ўз  ҳаётингизнинг сарлавҳаси ёки намунаси этиб қарор бермайсиз. Қуръонга ишонасиз, аммо унинг аҳкомларини ижро этмайсиз. Жаннатга эътиқод қиласиз , аммо уни қўлга киритиш учун сайъ-ҳаракат қилмайсиз.”

Азизлар бугун сизнинг диққатингизга тақдим этадиган сура Фусилат сураси 30-чи ояти карима ҳисобланади. “. Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар.

Албатта:«Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра тўғри йўлда устивор бўлган зотларнинг олдиларига фаришталар тушиб дерлар:«Қўрқманглар ва маҳзун бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган нарсалар бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз муҳайё»                                     

                                  

Ёрлиқ