Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 31-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рамазон ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июнь ойининг 21-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 31-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рамазон ойининг 26-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июнь ойининг 21-чи кунидир.
Бундан 112 йил илгари милодий 1905 -чи йил июнь ойининг 21-чисида:
Франциялик ёзувчи ва файласуф Жан Пол Сартре Парижда таваллуд топди. У ўз маълумотини фалсафа йўналишида олди. Кейин Франциянинг университетларида таълим бериш билан шуғулланди. Сартре эгзистентсиолизм мактабининг раҳбарларидан эди. Бу мактаб ҳаётнинг маъносиз эканлигини таъкидлаб инсоннинг ҳаёти жамият, урф одат ва ижтимоий анъаналарга боғлиқ эканлигини рад этарди. Жан Пол Сартре 1964 йилда адабиёт соҳасидаги Нобел мукофотини олишдан бош тортади. У кўплаб асарларни ёзиб мерос қолдирган. Жумладан, "Кубада шакар жанги", “Ҳаёт ва мамот” ва “Пашшалар” каби китоблар бу ёзувчининг қаламига мансубдир. У 1980 йилда вафот этди.
Бундан 47 йил муқаддам милодий 1970 йил июнь ойининг 21-чисида:
Индонезия истиқлолининг асосчиси доктор Аҳмад Сокарно оламдан ўтди. У 1901 йилда таваллуд топди. У ўз ватанини Голландия мустамликачилигидан ҳимоя этиш учун кўрашди. Шунинг учун Голландия мустамликачилари Сокарнони ушлаб 4 йил қамоққа маҳкум этишди. Иккинчи жаҳон уруши жараёнларида Япония Индонезияни тасарруф этди. Аммо милодий 1945-чи йилдаги урушда Япониянинг мағлуб бўлиши ва Индонезиядан орқага чекинишидан сўнг Япониянинг қурол-аслаҳалари эркинсевар Индонезия халқи ва унинг раҳбари Сокарнонинг қулига тушди ва ушбу йилда Сокарно Индонезияни мустақиллигини эълон қилди. Сокарно 1949 йилда Индонезиянинг президенти лавозимига етди ва 15 йил давомида, бу мамлакатда иқтисодий ва сиёсий айрим ислоҳотларни ўтказди. Сукарнонинг эркинсеварлик ва истиқлолталаблик фикрлари сабаб бўлдики, ғарбликлар Индонезия армиясининг қумондонларини Сокарнога қарши гижгижлантиришни бошладилар. Охири 1965 йилда генерал Сухарно раҳбарлигида давлат тунтаруви амалга оширилиши натижасида Сукарно қудрат бошидан кетди. Ва икки йилдан сўнг Сокарно мамлакат президентлиги лавозимидан истеъфо беришга мажбур бўлди.
Бундан 36 йил олдин ҳижрий-шамсий 1360 йил хурдод ойининг 31-чисида:
Мутафаккир ва исломнинг жасоратли сардорларидан бири доктор Мустафо Чамрон Ироқ босқинчи кучларига қарши бўлган урушда шаҳид бўлган. У ҳижрий-шамсий 1311 йили Теҳрон шаҳрида таваллуд топган ва электроника соҳасини ўрганиб, ушбу соҳа бўйича Америкада докторлик унвонини олган. Шаҳид Чамрон Эронда талаба бўлган пайтида, шоҳ режимига қарши курашларда иштирок этарди ва ушбу фаъолиятини Америкада ҳам давом эттиради. Бир неча муддатдан кейин у Ливанга боради ва у ерда Имом Мусо Садр ёрдами билан “Маҳрумлар ҳаракати” гуруҳини ташкил этади.
Ҳижрий-шамсий 1357 йилда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин Эронга қайтади ва Мудофаа вазири лавозимини зиммасига олди. Кейинроқ у Теҳрон сайловчилари томонидан Парламент аъзоси ҳам бўлади. Доктор шаҳид Мустафо Чамроннинг шахсияти ҳақида Имом Хумайний (р) шундай деган эдилар: "Азиз Чамрон пок, холис ва бирон сиёсий гуруҳга боғлиқ бўлмаган фикрлари билан яшаган эди ва энг буюк мақсади, яъни Аллоҳ йўлига жиҳод қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб ҳисобларди. У ғурур билан яшади ва ғурур билан шаҳодатга етди.