июн 21, 2017 13:36 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг биринчиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 27-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 22- кунидир.

Бундан 878 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 560  йил рамазон ойининг 27 куни мусулмон оламининг улуғ донишмандларидан бири Ибн Арабий тахаллуси билан машҳур Муҳийидин Абубакр бин Муҳаммад  бугунги Испаниянинг жанубий қисмидаги Андалусияда дунёга келди.

У 8 ёшидан Қуръон, фиқҳ ва ҳадис илмларини ӯрганишга киришди. 30 ёшида бошқа исломий мамлакатларга саёҳатлар уюштириб, ӯз билимини ошириш билан бирга илмий китоблар ёзиш билан ҳам шуғулланди.

У ҳижрий-қамарий 620-йилдан бошлаб Димишқ шаҳрида яшаб, китоб ёзиш иши билан шуғулланди.

Мусулмон оламининг улуғ ориф ва донишманди Ибн Арабий ӯзидан бой маънавий мерос қолдирди. "Футуҳотул Маккияҳ", "Фусусул ҳикам" ва "Ал мабоди вал ғоёт" асарлари шулар жумласидандир.

Ибн Арабий ҳижрий-қамарий 638-йили Димишқ шаҳрида оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххххххх

Бундан 384 йил бурун, 1633 йилнинг 22 июн куни италиялик физик ва мунажжим Галилео Галилей калисонинг тазйиғи билан ӯзининг илмий ақидаларини инкор қилишга мажбур бӯлди.

У 1632 йили Қуёш галактикаси ҳақида китоб ёзиб, унда Ернинг Қуёш атрофида айланишини эълон қилди. Орадан бир йил ӯтгач, олимни поп Римга даъват этди ва назариясини куфр дея атади. Калисо буюк олимни ё ақидасидан воз кечиш, ёхуд ӯлим жазосини бӯйнига олишини талаб қилди.

Олим  ӯз назариясини босим остида инкор қилган бӯлсада, аммо маҳкамадан чиқиш пайти ерни бир тепиб, сен барибир айланаверасан, деб айтди.

Ххххххххххххххххххх

Ҳижрий қамарий 1110 йил рамазон ойининг 27-куни, яъни бундан 328 йил илгари машҳур ислом олими Аллома  Муҳаммадбоқир Мажлисий оламдан ӯтди.

У ҳадис ва бошқа исломий билимларни мукаммал эгаллаган ва диний билимларнинг турли соҳаларида қатор арзирли асарлар ёзган олимдир. Унинг жума намозини барпо қилиш, мактаб ва мадрасалар ташкил қилишдаги хизматлари таҳсинга лойиқ.

Аллома Мажлисийнинг асарлари умумий сонини 600 жилддан кӯпроқ деб айтишган. Улардан энг машҳури "Баҳорул анвор" китобидир. Шунингдек "Айнул ҳаёт", ""Ҳаётул қулуб" ва "Зодул маъод" китоблари ҳам бу машҳур олимнинг қаламига мансуб.