Биз ва тингловчи
Тингловчилар талаблари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Айрим тингловчиларимиз бизга мактуб йўллаб, субмаданиятлар борасида кенгроқ маълумот беришимизни сўрашган. Шу сабабдан бугунги суҳбатимизни ушбу муҳим мавзуга бағишладик.
Таъкидлаб ўтганимиздек, субмаданиятларнинг фанатизм, яъни ишқибозликдан бирмунча фарқли жиҳатлари мавжуд. Фэндомлар — (инг. fandom — фанатизм) муайян объект — ёзувчилар, ижрочи ёки усулларнинг мухлислари, ихлосмандлари гуруҳи. Фанатизм ва хобби ўртасида, масалан, панк-рок, готик мусиқа сингари соҳалардаги қизиқишларда ўхшашлик ва умумийлик мавжуд бўлса ҳам, улар субмаданиятларга мансуб эмас.
Субмаданиятлар ҳам ўзларида турли қизиқишларни акс эттириши мумкин: мусиқий услубдан тортиб, шахсий муносабатларгача. Ёшлар вакилларидан ташкил топган айрим субмаданиятлар эса айнан фэндомлар таъсирида вужудга келган.
Аксарият субмаданиятлар кўпчилик учун буткул нотаниш ва ёпиқ характерга эга бўлгани боис омма томонидан кескин қаршиликларга дуч келади. Бу кўпроқ субмаданиятларнинг (қизиқишларга қараб) келиб чиқиш илдизларига ҳамда асосий маданиятларга қарама-қарши қўйилувчи мақсад ва йўналишлари билан боғлиқ. Натижада субмаданият вакиллари ўртасида баъзи ҳолларда турли конфликтлар келиб чиқиши ҳам мумкин. Бундай вазиятда асосий маданиятлар қадриятларига қарши чиқиш контрмаданият деб аталади.
Ёшлар иштирокидаги субмаданиятлар асосан жамиятга нисбатан норозилик ҳамда эскапизм, яъни ўз-ўзини англашнинг бир даври ҳисобланган реалликдан қочиш билан характерланади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Субмаданият вакиллари учун ташқи кўриниш (visual kei) энг муҳим омил ҳисобланади. Уларда кийиниш, тил (жаргон, сленг — мавжуд сўзлардан шакллантирилган янги маъноли тушунчалар жамланмаси), атрибутлар (рамзий белгилар), шунингдек, муайян гуруҳ аъзолари учун умумий дунёқарашнинг ягона услуби вужудга келган. Характерли ташқи кўриниш ва хатти-ҳаракатлар «ўз» аъзолари (субмаданият вакиллари)ни бошқалар орасидан осонгина ажратиб олиш имконини беради. Ташқи қиёфа нафақат кийимлар, балки субмаданиятларни тарғиб қилувчи турли қимматликлар билан ҳам намоён бўлади. Масалан, XIX асрда вужудга келган дендилар кийинишдаги алоҳида элементлар ва буткул янгича услуб анъанавий маданият вакиллари эътиборини ўзига тортиб келади. Жумладан, баланд пошнали «Dr. Martens» оёқ кийимлари дастлаб субмаданият вакиллари, кейинчалик эса жамиятнинг бошқа аъзолари ўртасида ҳам оммалашди. Готик лолита ва готик аристократларнинг кийиниш услублари эса айрим ривожланган мамлакатлар модаларидан ўрин олди.
Субмаданият вакилларида вақт ўтиши билан ўзига хос тил, сўзлашув усули ҳам шаклланиб бормоқда. Тил элементларининг айримлари навбатдаги авлод вакилларига мерос бўлиб ўтаётган бўлса, баъзилари мустақил равишда вужудга келмоқда. Уларнинг кўпчилиги сленг — неологизм элементларидан ташкил топган.
Субмаданиятларнинг рамзий белгилари уларни бир-биридан фарқлаш воситаси бўлиш билан бирга, улар ўтмиш маданиятлари белгиларининг қайта жонланишини ҳам ифодалайди. Масалан, гот субмаданиятига оид «анкх» рамзий белгиси қадимги Миср маданиятига хос саналади.
Энг дастлабки ёшлар мусиқий субмаданияти — хиппилар пацифистлар ҳаракати (тинчлик учун курашувчи гуруҳ) вакиллари ҳамда рок-мусиқа ишқибозларидан ташкил топган эди. Ушбу маданият вакилларининг кўпчилиги узун соч ўстиришади ва бошқа субмаданиятлар билан умумий дунёқарашга эга. Хиппиларнинг кийиниш услуби ўзига замонавий либос дизайнига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмади. Интернетнинг ривожланиши эса киберхиппи тушунчасини вужудга келтирди. Айни дамда дунёнинг турли минтақаларида истиқомат қилаётган ушбу субмаданият вакиллари виртуал олам орқали ҳам ўзаро мулоқотга кириши, ахборот алмашишни йўлга қўйган.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса жиззахлик тингловчимиз Ҳошимжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Жиззахлик тингловчимиз Ҳошимжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг