Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 5-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 1-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 26 -июнь.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 5-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 1-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 26 -июнь.
Азизлар, Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин.
Бугун биринчи шаввол муборак Фитр ҳайити билан тўғри келади.Рамазон ҳайити энг муҳим бўлган исломий байрамлардан бири саналади. Мусулмонлар бир ой рўза тутганлари ва ибодат қилганлари учун Парвардигорга шукроналар қилишади ва рўзаларини якунлаш билан ушбу қутлуғ куни байрам қилишади. Фитр ҳайити муборак Рамазон, яъни ибодат ва ўзни тарбиялаш ойи билан вақтинчалик видолашдир. Фитр байрами кунида рўза тутиш ҳаромдир ва ушбу кунда халойиқ бир ой давомида нафслари устидан ғалабага эришганларини ва тақводорлик касб этишганларини оммалашиб , катта шукуҳ билан Фитр ҳайити намозини ўқиб, байрам қилишади.
Худо Расули (с)нинг куёвлари ҳазрат Али (а) саъид Фитр ҳайити бобида шундай марҳамат қилганлар: Эй халойиқ, бугун шундай бир кунки, унда яхши одамлар инъом олишади ва ёмон одамлар тилларини тийишади. Рўзадор бўлган эркак ва аёллар учун ажратиладиган энг кам ажр шундан иборатки, Рамазон ойининг охирида фаришталардан бири шундай нидо беради: Эй Аллоҳ бандалари, ўтган гуноҳларингиз кечирилгани борасидаги башорат муборак бўлсин. Бундан кейин ҳам Худо розилигини олишга ҳаракат қилинг.”
Бундан 1185 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 253- йилнинг 1-шаввол ойида қамарий учинчи асрнинг энг машҳур муҳаддиси Муҳаммад бин Исмоил Бухорий Самарқанд яқинидаги Фарҳанг қишлоғида вафот этган. Бухорий таҳсил олиш ва илм ўрганиш учун яқин ва узоқ мамлакатларга сафар қилган ва кўп билим ўрганган. Бу муҳаддис Имом Бухорий номи билан машҳурдир. Унинг “Саҳиҳи Бухорий” номланган китоби суннат аҳли учун энг мўътабар бўлган китобларлардан бири ҳисобланади. Ушбу муҳим асарда 600 минг ҳадислар ичида 9 минг набавий ҳадислар танланиб ёзилган. Имом Бухорийнинг фиқҳ илмида ёзган бошқа машҳур асарлари “Аладабул муфрад”, “Атторихулкабир” ва “Ассуннан” ҳисобланади.
Бундан 832 йил олдин, ҳижрий-қамарий 606 йилнинг 1-шаввол ойида Фахр Розий номи билан машҳур донишманд Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Умар Розий оламдан ўтган. У ҳижрий-қамарий 544 йилда Теҳрон яқинидаги Рай шаҳрида таваллуд топган. У жуда истеъдодли эди ва шу сабабдан фиқҳ, тафсир, калом, фалсафа, мантиқ каби кўплаб исломий илмларни маҳорат билан ўрганади ва ўз замонасининг етук донишмандига айланади.
Фахр Розий мунозара қилиш ва нутқ сўзлашнинг устаси эди ва турли шаҳарларда дин олимлари билан баҳслар қиларди. Унинг Ҳирот ва ё бошқа жойларда бўладиган дарсларида кўплаб талабалар ва донишмандлар иштирок этишарди. У исломий фанларга доир кўплаб китоблар ёзган.”Тафсири кабир”, “Наҳжулбалоғанинг шарҳи”. “Ниҳоятул уфул” ва “Сирожул қулуб” шулар жумласидандир.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.