июн 28, 2017 08:49 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 8-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 4-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 29- кунидир.

Бундан 117 йил муқаддам, 1900 йилнинг 29 июн куни Нобел муқофотларини тақсимлаш ва тақдим қилиш мақсадида Нобел фонди ташкил этилди.

Шветсиялик машҳур химик ва ихтирочи олим Алфред Нобел 1833 йили дунёга келган эди. У бошланғич таълимни Стокголм ва олий маълумотни эса Санкт Петербургда олди. Химия ва тил факултетларини тугатган  Нобел швед, рус, инглиз, франсуз ва немис тилларини мукаммал ӯрганди. Олим Европа давлатларини саёҳат қилиб 1863 йили Шветсияга қайтди ва бир йилдан сӯнг динамит портловчи моддасини кашф қилишга муваффақ бӯлди.

Нобелнинг кашф этган бу моддаси қазилма бойликларни қӯлга киритиш, йӯл қурилиши ва туннеллар қазиш ишида гарчи улкан инқилоб ясаган бӯлсада, аммо муаллиф  истамаган ҳолда қурол-яроқ ишлаб чиқариш, қирғин ва вайронагарчиликларни келтириб чиқаришда ҳам ишлатиладиган бӯлди. Бундан ташқари истеъдодли олим яна 355 ихтиронинг ҳам муаллифидир. Унинг ихтиролари асосида оламнинг 20 мамлакатида 90 корхона қурилди. Бу корхоналар улкан даромадлар келтирар, аммо Нобел яратган динамит турли жанг-жадалларда минглаб инсонларнинг қонини тӯкарди...

Шу андишалардан келиб чиқиб, Алфред Нобел 1895 йилнинг 27 ноябр куни ёзган васиятномасида ӯзининг сармояларидан келиб чиқадиган фойдани мукофот тарзида физика, химия, шифокорлик, адабиёт ва тинчлик соҳаларидан улкан кашфиёт қилган олимларга бӯлиб беришни васият қилади.

Шундай қилиб, 1900 йилнинг 29 июн куни Шветсия подшоси Нобел фонди ташкил этилганини расман эълон қилди.

Мана бу машҳур халқаро мукофотнинг дунёдаги энг иқтидорли олим ва адибларга берилаётганига юз йилдан ошди. Афсуски, кейинги йилларда бу мукофот ҳам айрим гуруҳлар томонидан сиёсийлаштирилмоқда. Шу сабабли унинг эътибори пасайиб кетяпти.

Хххххххххххххххххххххххххххх

Бундан 26 йил бурун, 1991 йилнинг 29 июн куни  Совет Иттифоқининг парчаланиб кетиши билан Шарқий блок мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорликлари ташкилоти  тарқалиб кетди.

Бу ташкилот Совет Иттифоқи бошчилигидаги Шарқий блок мамлакатлари иқтисодиётини уйғунлаштириш мақсадида 1949 йили таъсис этилган эди.

Шарқий блок мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорликлари   ташкилотига Полша, Руминия, Венгрия, Чехословакия, Болгария, Ветнам, Куба, Муғулистон ва Совет Иттифоқи аъзо эдилар.

Ххххххххххххххххх

Эрон тақвимида ҳижрий-шамсий тир ойининг саккизинчи куни химиявий ва микробли оммавий қирғин қуролларига қарши кураш куни ҳисобланади.

Ҳижрий-шамсий 1366 йил Ироқнинг Эронга юклатма уруши жараёнида Ироқнинг босқинчи кучлари Хузистон, Курдистон ва Қасри Ширин каби чегра олди  минтақаларда кетма-кетма мағлубиятга учрагач, асабни фалаж қилувчи химиявий газлардан фойдалана бошлашди. Улар Мажнун оролидаги Эрон кучларидан жуда кӯп кишиларни шаҳид қилишди.

7-8 тир кунлари  Ироқ самолётлари Сардашт шаҳрига химиявий бомбалар ташлашди. Сардашт шаҳрини бомбалаш Саддомнинг Эрон ҳарбийлари ва тинч аҳолига нисбатан амалга оширган даҳшатли жиноятларидан биридир.