Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 10-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 1 -июль
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 10-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 1 -июль.
Бундан 150 йил олдин, милодий 1867 йилнинг 1-июлида Канада юрти мустақилликка эришади. Канада милодий 15 асрнинг охирида кашф этилган эди. Ўша замондан бошлаб икки юз йилдан кўпроқ вақт давомида Англия ва Франция кенг масоҳатга эга бўлган Канада юртини қўлга киритиш учун ўзаро рақобат қилишади. Милодий 1689 йилда ушбу рақобатлар мазкур мустамлакачи мамлакатлар ўртасида турли урушларнинг бошланишига сабаб бўлади ва улар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар қариб 75 йилгача чўзилиб, Франциянинг мағлубияти билан якун топади. 19 асрнинг аввалларидан бошлаб Канада юртида эркпарварлик ҳаракатлари бошланади. Ушбу мустақил бўлиш ҳаракатлари натижасида 1867 йилда Канадада мустақил бўлган бош қўмондонлик ҳукумати ташкил этилади. Канада юрти қариб 10 миллион квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, ушбу заминада жаҳонда иккинчи ўринда туради. Канада уч океан, яъни Тинч, Атлантика ва Шимолий Муз океанлари ўртасида жойлашган ва ва фақат АҚШ билан қуруқлик ҳудудларига эгадир.
Бундан 42 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1354 йилнинг 10-тир ойида раббоний олим, саййид улуламо ва алмужтаҳиддин Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мусавий Бужнурдий 80 ёшида Нажаф шаҳрида вафот этган.Унинг болалик чоғи Машҳад яқинидаги Бужнурд шаҳрида ўтган. Кейинчалик у Машҳадга боради ва таниқли устозлар олдида интеллектуал ва анъанавий фанларни ўрганади. 27 ёшга кирганидан кейин у Ироқнинг Нажаф шаҳрига таҳсил олиш учун боради ҳамда Саййид Абулҳасан Исфаҳоний, Мирзо Нойиний , Оқо Зиёуддин Ироқий каби етук олимлардан илм ўрганади ва ўзи ҳам тез кунда таниқли донишмандга айланади. Оятуллоҳ Бужнурдий ижтиҳоднинг янги йўналишлари ва шиа фикҳига доир кўплаб китоблар ёзган. У Нажафда таълим бериш ҳавзасига эга эди ва Мисрнинг Ал –Азҳар университети билан ҳам ҳамкорлик қиларди.
Бундан 20 йил олдин, милодий 1997 йилнинг 1-июлида Англия Гонг-Конг оролини 155 йиллик эгаликдан кейин Хитойга қайтаради. Гонг-Конг оролининг масоҳати 1035 квадрат километрни ташкил этади ва Хитойнинг шарқий соҳилларида жойлашган. Ушбу орол биринчи афюн уруши давомида, яъни 1839 йилда мустамлакачилар фойдаси учун имзо этилган шартнома асосида Англияга берилади. Милодий 1898 йилда Англия Хитой давлати билан 99 йиллик шартнома имзолайди ва Гонк-Конгни ижарага олади. 1980 –йилларда Пекин ва Лондон ҳукуматлари ўртасида музокаралар бошланади ва 1997 йилда Гонк-Конгнинг ижара муддати тамом бўлиши бобида фикрлар баён этилади. Музокаралар чоғида Гонг-Конгга Хитойнинг расман эгалик қилиш ҳақига ҳамда ушбу оролнинг ички мухториятига ҳам эҳтиром кўрсатиш қарори қабул қилинади. Ниҳоят 1997 йилнинг биринчи июлида Гонг-Конг ороли 157 йилдан кейин расман Хитойга қайтарилади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.