Эрон афсоналари ва қиссалари
Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз
Азиз дӯстлар ӯтган дастуримизнинг мавзӯси бӯлмиш Эрон оғзаки ижодиёти жанрларидан бири , яъни достон ривоятчилиги ҳақидаги сӯҳбатимизни давом этамиз. Ҳамда сиз билан биргаликда “Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз” номли эртакнинг давомини эшиттамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ўтган дастурларимизда айтган эдикки қаҳрамонлик достонларнинг ривоятчилари ривоятчиликнинг учта шакли, яъни ёзма ривоятлар, ривоятчиларнинг ривоятлари ва номалардан бахраманд булишарди. Шунингдек сиз азизларга ривоятларнинг ушбу уч туридан намуналар келтирган эдик. Шу билан бирга ёзма манбалар ва оғзаки шаклда баён этилган ривоятчилар томонидан ижро этилган ривоятлар ҳакида сўз юритган эдик. Ривоятчилик манбаларнинг бошқа бир тури номалар хисобланади.
Номалар дар ҳақиқат оғзаки ривоятларнинг ёзма нусхаси ҳисобланади. Ривоятчилар тахайюл тажассум этиш ва яратувчанлик қудратига эга булишлари сабабли бу имтиёзнинг кўмаки билан ва шунинг билан бирга бу санъатнинг устодлари наздида шогирдлик қилиш хамда номаларга эга булишлари туфайли маҳорат касб этишади.
Қадимда ривоятчиларнинг аксарияти ёзиш ва уқишни билмасдилар. Шунинг учун улар бу иш учун бир котибни хизматга олардилар. Котиб номаларни уларга уқиб беришарди ва улар ҳам уни эсга олиб халқ наздида ижро этардилар. Одатда номаларни билими кам ёзувчилар ривоятчилик йигилишларида тез суръатда ёзиб олардилар. Шошилинч билан ёзиб олиш ва саводлари кам булганлари сабабли бу номаларнинг аксариятида куп хатоларга йўл беришарди. Бу хатолар бошқа номаларда ҳам такрорланарди. Мазкур номалар катта нусхада қўлдан кўлга утарди.Устод наздида буладими ёки узларида ривоятчиликни урганган ривоятчилар улардан фойдаланишади ва достонларнинг мазмун мундарижасини номалардан олишади. Бинобарин номалар анъаналарни баркарор этади ва оғзаки достонларни узаро бир- бирлари ёнида сақлайди. Ривоятчилик жанрларининг тадқиқотчилари номани достоннинг пойдивори деб билишади.
Достон ривоятчилари бир соатда номалардан икки сахифасини ҳикоя этишади. Аммо меҳмончиликда эса доимий мухлисларнинг йўқлиги сабабли достонларни сўзмасўз таъриф этишади.
Азизлар сўҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса “Эрон афсоналари “ сарзаминига сайр қиламиз ва “Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз” номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшитамиз.
Айтиб ӯтилган эдикки, қадим замонларда бир савдогарнинг учта уғли бор эди. У қариб қолганлиги сабабли ўз иш ва касбу корини уғилларига топшириши ва ўз умрининг охирида тоат-ибодат қилиш билан шуғуллашни хоҳларди. Шунинг учун у бирма- бир уғилларини ўз олдига чақирди ва ниятини уларга баён этди ва юз туман пул бериб савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишларини таклиф қилди.
Аммо икки нафар уғиллари ҳама пулларни маишат ва айшу ишратга сарфлаб бўш қўллари билан уйга қайтишди. Учинчи уғли юз туман пул билан бир ўлган шахснинг қарзини берди ва уни қарздан озод этди. Унинг қилган бу иши отасига хуш келди. Отаси кўрдиким учинчи уғли иш аҳлидандир ва унга яна юз туман пул бериб бу пуллар билан қийматли буйумлар ва бошқа савдо сотиққа лозим бўлган нарсаларни сотиб олишга буйруқ берди. Уғли отаси буюрганини бажарди.
Ёш йигит ўз хизматкори билан бир меҳмонхонага етиб келишди ва Фаромарз уларни ғорат қилиш мақсадида бўлган 40 уғриларни ўлдирди. Шунингдек улар сув омборига етиб келишди ва Фаромарз дам олиш пайтида бўри ва тулкининг сўҳбатларидан тушуниб етдиким шаҳар подшоҳсининг қизи ақлдан озган .Подшоҳнинг қизини даволаш учун Фаромарз итнинг миясини бир порча матоъга ураб дарборга олиб борди. У ӯзини табиб деб таништирди. Қаравуллар уни подшоҳ олдига олиб бордилар. Фаромарз салом берди ва унинг қизини даволашга келганини билдирди.
Агар даволай олмаса бошқаларга ӯхшаб боши кесилади, деб айтди подшоҳ.
Фаромарз деди: "Бошим уларнинг бошларидан афзал эмас. "
Подшоҳ Фаромарзнинг сӯзини қабул қилди ва ҳозир сенга нима лозим деб сӯради.Фаромарз деди: "Бир гулхан ва бир коса сирка тайёрланг. "
Подшоҳ барча нарсани тайёрлашни буюрди. Подшоҳнинг қизини олиб келишди. Ақлдан озган подшоҳнинг қизи Фаромарзнинг юзини тирнаб ташлади. Фаромарз ит миясининг эритган ёғини қизнинг бурнига томди ва сирка косасини эса унинг бошига қуйди.
Подшоҳнинг қизи деди: "Нотаниш бу одам бу ерда нима қилади? Фаромарз уни тинчитиб сени даволашга келганман деб айтди. Сӯнгра, подшоҳга қизи даволанди деб хабар беришларини сӯради. Подшоҳ ӯз хотини билан келди ва бир четда ӯтирган ва тузалиб кетган ӯз қизини кӯрди.
Подшоҳнинг бӯйруғи билан шаҳарни чароғон айладилар ва Фаромарзни шоҳ дарборига шукӯҳ ва шаҳомат билан олиб боришди ва подшоҳ унга қийматбаҳо бӯйимларни ҳадя берди. Аммо Фаромарз бу совғаларни рад этди.
Подшоҳ деди: Қизини Фаромарз даволагани боис у билан турмуш қуриши лозим. Фаромарз турмуш қурмайман аммо менинг арбобим бор. Агар хоҳласангиз қизингизни унга никоҳ қилиб беринг. Сӯнгра ӯз арбобининг олдига қайтиб бориб ӯтган воқеани унга айтиб берди. Кейин улар биргаликда подшоҳнинг қасрига боришди.
Подшоҳ олтин тахтни олиб келишни буюрди. Арбоб ӯтирди ва у подшоҳнинг қизини ӯз никоҳига киритиш зарурлигини таъкидлади. Ёш йигит дастлаб рози бӯлмади, аммо кейин подшоҳнинг сӯзларини қабул қилди. Подшоҳнинг қизини етти куну кеча тӯй қилишди. Ундан сӯнг улар 50 туя қийматли буйумлар, унта қул ва унта канизак билан бошқа маҳалга етгунга қадар йӯл кезишди.
Фаромарз деди: Энди қуллар кӯп бӯлишидан хотиржамъ бӯлдим. Уша ерда дам олиш учун тӯхталишди. Фаромарз ҳаргалгидек юклар устида чузилиб дам олди. Бирданидан узоқда қӯлида одамнинг бошини кутариб келаётган одамни курди. Бу одам яқинлашиб бошни юклар устида ташлади. Фаромарз ӯз қиличини олиб унинг бошини кесиб ташлашга ӯринди. Аммо қилич унинг бурнига тегди ва буруннинг бир қисми ерга йиқилди. Фаромарз зудлик билан кесилган буринни ердан олиб ӯз чунтагига солди.