июл 02, 2017 12:21 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

 Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти    Ўзбекистон ҳукумати ва Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади.
  2. Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди.
  3. Туркиянинг йирик   Ўзбекистонда ўз филиалини очади.
  4. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнда нишонланади.
  5.   Японияга қисқа муддатли виза олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди.
  6. Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ШҲТ саммити якунларига бағишланди.
  7. Президент Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади.
  8. Ўзбекистон Олий мажлис сенати раисининг муовини қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликларни ошириш мамлакатнинг янги ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

2017  йилда Ўзбекистондан Саудия Арабистонига борувчи зиёратчиларнинг сони 2016 йилга нисбатан 20 фоизга, яъни 13,2 минг кишигача оширилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим -қизи хабар беради.

Хххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, қурултой давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этди. Мулоқот чоғида тадбир қатнашчилари тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммолар юзасидан саволлар беришди. Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилишда кўплаб муаммоли масалаларга ижобий ечим топилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири яқин бир ой ичида Туркиянинг “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширишини маълум қилди.

"Яқин бир ой ичида Туркиянинг энг йирик банкларидан бири – “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширади. Туркия ҳукумати мамлакатимизда молиявий-ҳуқуқий кичик бизнес бўйича 500 миллион доллар миқдорида ўз линиясини очади”, - дея қайд этди Абдулла Арипов.

Хххххххххххххххххххххх

Шавкат Мирзиёев 20 июнда «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.  

  «Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олган ҳолда, 2017 йил 26 июнь (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинсин ва мамлакатда кенг миқёсда байрам сифатида нишонлансин» — дейилади ҳужжатда.

Ххххххххххххх

Япония томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди.   Соддалаштирилган тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади:

-- ишбилармонлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган, маданият ва интеллектуал меҳнат арбоблари учун сафар қилиш соҳаларини кенгайтириш.  

--  давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида рўйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига ҳамда Японияга аввал ҳам ташриф буюрган аризачиларнинг кўп марталик қисқа муддатли визалари амал қилиш муддатини уч йилдан беш йилга узайтириш;

-- бир марталик қисқа муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат қилинганда кафолатлаш тизимини бекор қилиш.

Ххххххххххххххххххх

  23 июнь куни Президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.  Қарорга кўра, марказнинг асосий вазифалари жумладан қуйидаги хайрли ишлардан иборат:

мамлакат асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

марказ таркибидаги кутубхона, музей ва архив, қўлёзмалар фондларини бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар, азиз-авлиёлар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар ҳисобидан шакллантириш;

 ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилиш;

жаҳон илм-фани тарихида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи каби олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизация тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб сингари мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш;

ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий тадқиқотлар, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида — жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлашишга чорлайдиган турли анжуманлар, маърифий тадбирларни амалга ошириш;

     

 

Ёрлиқ