Тарихнинг унутилмас кунлари
-
Тарихнинг унутилмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 6-си, ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 2-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн ойининг 27- кунидир.
Бундан 834 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 604-йил шаввол ойининг 2-куни мусулмон оламининг машҳур адиб, тарихчи ва фиқҳшуно олими Ибн Восил бугунги Суриянинг Ҳамо минтақасида дунёга келди. У Байтулмуқаддаснинг Носирия мадрасасида мударрис бӯлган отасининг олдида илм ӯрганиб, шогирдларга таълим бериш иши билан шуғуллана бошлади.
Олимдан учта йирик асар ёдгорлик қолган. У “Торихул Солеҳий” асарида ӯз давригача ӯтган барча анбиё ва халифалар ҳақида маълумот беради. “Назмуддурар фи ҳаводисул сайр” ва “Мафражал карруб фи ахбори бани Айюб” китоблари эса Айюбийлар хонадони ҳақидаги энг қимматли маълумотларни ӯз ичига олган.
Ххххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1214 йил тир ойининг 6-куни, яъни бундан 182 йил илгари Муҳаммадшоҳ Қожорнинг бош вазири, Эронда Қожория даврининг машҳур шахсиятларидан бири Қоиммақом Фароҳоний қатл этилди.
Муҳаммадшоҳ Қожор подшоҳлик тахтини эгаллагач, Мирзо Абулқосим Фароҳонийни бош вазир этиб тайинлади. У тадбирли ва нуфузли аммо ӯта мағрур вазир бӯлиб, ӯз мақсадини амалга ошириш учун одамларни қатл қилиш ва кӯзларини кӯр қилишдан ҳам тап тортмасди. Шу сабабли душманлари кӯпайди. Душманлари шоҳдан унинг қатли ҳақидаги буйруқни қӯлга киритгач, бош вазирни румолча билан буғиб ӯлдиришди.
Қоиммақом Фароҳоний форс насрида равон ва содда баён услубини жорий қилган адиб ҳамдир. Ундан “Муншаот”, “Жалойирнома” ва шеърлар девони ёдгорлик қолди.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 36 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1360 йил тир ойининг олтинчи куни ӯша пайти имом Хумайний ҳазратларининг олий мудофаа кенгашидаги вакили ҳамда Теҳрон жумъа намозининг имоми оятуллоҳ Хоманаи ҳазратларига нисбатан мунофиқин террорчилик гуруҳи томонидан суиқасд уюштирилди.
Террорчилар Теҳрон шаҳри масжидларидан бирида маъвиза қилаётган Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларини бомба портлаши натижасида қаттиқ мажруҳ қилишди. Даҳшатли ҳодиса натижасида Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ӯнг қӯли жароҳатланди.
Бу ҳодиса ҳақида Имом Хумайний ҳазратлари буюрдилар: “Энди иниқлоб душманлари сизга, Расули Акрам (с) нинг сулоласидан ва Ҳусайн бин Али алайҳиссаломнинг шажарасидан бӯлган, ислом ва исломий мамлакатга хизмат қилишдан ӯзга гуноҳи бӯлмаган, жанг майдонида фидоий аскар, меҳробда маҳоратли тарбиячи, жумъа намозида иқтидорли хатиб , инқилоб саҳнасида шафқатли йӯлбошчи бӯлган сиз каби улуғ бир шахсиятга суиқасд уюштириб, ӯзларининг сиёсий тафаккурлари, халқ душмани ва зулмкорлар тарафдори эканликларини намойиш этишди”.