Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 14-си, ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 10-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл ойининг 5- кунидир.
Эрон тақвимида 14 -тир куни Қалам куни дея номланган.
Қалам буюк донишмандлар илм ва тафаккурини сақлаш ва олимлар ақидаларини бир-бирига боғловчи кӯприк вазифасини бажариб келган. Ҳатто Ер ва Осмонларнинг алоқаси ҳам Лавҳ ва Қалам воситасида йӯлга қӯйилгани айтилади.
Замон ва макон нуқтаи назаридан турли минтақа ва даврларда яшаган инсонлар тафаккурини қалам бир-бирига боғлайди гуё барча мутафаккирлар бутун тарих давомида ва ер юзининг турли минтақаларида яшашидан қатъий назар буюк бир кутубхонада бўлишган.
Бу кутубхонада самовий ва дунёвий сўзлар тўпланган.
Суқротдан бошлаб Ибни Сино ва замондошларимизгача, Қуръону Наҳжулбалоғадан Авесто ва Инжилгача.
Қалам аҳли башарнинг сир-асрорларини муҳофаза қилувчи, билим хазинасининг хазинабони, барча давру замонлар тажрибасининг жамловчисидир. Шу сабабли Қуръони каримда қалам билан қасам ёд этилган. Қасам эса доимо юксак қадр-қийматли нарса билан ёд этилади.
Ххххххххххххххх
Бундан 40 йил бурун 1977 йилнинг 5 июль куни
Генерал Муҳаммад Зиёулҳақ Покистонда вужудга келган бўҳронли вазъиятдан фойдаланиб қонли бир давлат тунтарувини амалга ошириш йӯли билан Зулфиқор Али Буҳутонинг давлатини ағдарди ва қудратни ӯз қулига олди. Зиёулҳақ бош вазирлик ва республика президентлиги мансабларини ўз зиммасига олди. У ўзининг мухолифлари ва Буҳутони қатл қилди. Покистон парламентининг фаолиятини тўхтатди. Барча партия ва оммавий ахборот воситаларининг фаолиятларини таъқиқлаб қӯйди.
Генерал Зиёулҳақ 1985 йилда ички босимлар таъсири остида сайлов ўтказди ва ҳарбий ҳукуматни бекор қилди. Аммо унинг мухолифи бўлмиш демократик ҳаракат коалицияси асосий қонунга амал қилиш ва Зиёулҳақнинг қудратдан кетишини талаб қиларди. У милодий 1988 йилда иккинчи маротаба маҳаллий ва миллий парламентни бекор қилди ва ӯша вақтдаги бош вазирни ишдан бушатди ҳамда қайта сайлов ўтказиш ваъдасини берди. Аммо 1988 йил август ойининг 17-куни Зиёулҳақ Покистон армиясининг бир неча қӯмондонлари билан биргаликда авиаҳалокатда ҳалок бўлди
ххххххххххххх.
Бундан 35 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1361 йил тир ойининг ўн тўртинчи куни:
Эрон Ислом Жумҳурияти 3 нафар дипломати ва ахборот агентлигининг мухбири Бейрут шаҳридан 40 км шимолда Эрон элчихонасига кирар чоғи Ливаннинг Фолонж партияси кучлари томонидан ўғирлаб кетилди. Ӯшанда сионистик режим армияси Ливанга ҳужум қилган эди ва Фолонж партияси бу режим билан яқиндан ҳамкорлик қиларди.
Гарчи босқинчи режим томонидан ӯғирланганлар ӯлдирилган, дея иддао қилинсада, аммо мавжуд далиллар уларнинг сионистик режим томонидан асирликда сақланаётганидан гувоҳлик беради.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯз фуқароларини озод қилиш ҳақидаги доимий сай-ҳаракатига қарамай, босқинчи сионистик режим бу масалада ҳамон сукут сақлаб келмоқда. Халқаро ҳамжамият эса бу муаммони кӯрмасликка олиб келяпти.