июл 08, 2017 14:03 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақасига оид муҳим янгиликлар шарҳи

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. 2015 йил ёзида ИШИД сафига бориб қўшилган Гулмурод Халимовнинг икки укаси ва икки қариндоши ўлдирилди;

2. Ўрта Осиё электр энергиясини Покистонга етказиш лойиҳасининг ижросида тўсиқлар бор бўлишига қарамай, Покистон ушбу лойиҳанинг ўз вақтида бажарилиши учун ўзини масъул деб билади;

3. Ашраф Ғани ўтган  сешанба куни Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов билан Ашхободда учрашганда, ТАПИ газ қувури линиясининг лойиҳасига ишора қилиб ўтди;

4. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев у ёки бу объектни унинг номи билан қайта номланиши ҳақида билдирилаётган таклифларга салбий муносабатда эканлигини айтди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистонда республика ОМОН собиқ қўмондони, 2015 йил ёзида ИШИД сафига бориб қўшилган Гулмурод Халимовнинг икки укаси ва икки қариндоши ўлдирилди. Тожикистон ИИВ берган маълумотга кўра, Халимовнинг қариндошлари 5 июлга ўтар кечаси ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан Афғонистон ҳудудига ўтмоқчи бўлганида йўқ қилинган. Тожикистон ИИВ расмийсининг маълумотига кўра, ОМОН собиқ қўмондонининг қариндошлари қуролли қаршилик кўрсатган. Амалиёт вақтида Халимовнинг укаларидан бири Тожикистон ИИВ ходими Анвар Хусейновга тиғли жароҳат етказган.

Халимовнинг яна уч қариндоши Тожикистон милицияси томонидан қўлга олинган. Апрель ойида Халимовнинг 18 ёшли ўғли Беҳруз Халимов қўлга олинганди. У Тожикистон Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айбланган. Яқин кунларда қўлга олинганлар устидан суд жараёни ўтказилади. 3 йил давомида Тожикистонда ОМОН қўмондони бўлган Гулмурод Халимов 2015 йили Сурияга кетиб, ИШИД террорчилик гуруҳининг сафига бориб қўшилган эди.

У рус ва тожик тилларида видеомурожаат қилиб, республика фуқароларини жангарилар сафига ўтишга чақирган. Халимовнинг ушбу мурожаати туфайли Тожикистонда ижтимоий тармоқларга ва YouTube порталига кириш учун тўсиқ қўйилган. Халимов ИШИД террорчилари сафида ҳарбий дала қўмондони эди, у 2017 йил апрелида Мўсулда ўлдирилгани ҳақида хабар қилинган. Аммо Тожикистон ҳукумати унинг ўлимини тасдиқламади ва у ҳамон халқаро қидирувда бўлиб турибди.

Ўрта Осиё электр энергиясини Покистонга етказиш лойиҳасининг ижросида тўсиқлар бор бўлишига қарамай, Покистон ушбу лойиҳанинг ўз вақтида бажарилиши учун ўзини масъул деб билади.

Покистон бош вазирининг айтишича, Ўрта Осиё электр энергиясини Покистонга етказиш лойиҳасининг ижросида тўсиқлар бор бўлишига қарамай, Покистон ушбу лойиҳанинг ўз вақтида бажарилиши учун ўзини масъул деб билади. 

Ирна ахборот агентлигининг Покистон давлатига қарашли оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилишича, Муҳаммад Навоз Шариф пайшанба куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Покистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда  айтдики, Покистон иқтисодий ва ижтимоий тармоқларни ривожлантириш учун ҳамда Покистон саноатининг ўсишига янада кучли туртки бериш учун Ўрта Осиёнинг электр энергиясига эҳтиёж сезади. 

Шунингдек, Покистон бош вазири жаҳонда энергетика саноатида фаол бўлган ширкатларнинг КАСА 1000 лойиҳасида иштирок этишларига умид билдириб, баён этди:  Қирғизистондан Тожикистонга ва ушбу мамлакатдан Афғонистонга электр линиясини тортишга боғлиқ тендерлар бўлиб ўтди ва айни пайтда ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда. 

 Ашраф Ғани ўтган  сешанба куни Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов билан Ашхободда учрашганда, ТАПИ газ қувури линиясининг лойиҳасига ишора қилиб ўтди.

Афғонистон президенти Туркманистон республикаси президенти билан учрашган чоғида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлади.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ашраф Ғани ўтган сешанба куни Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов билан Ашхободда учрашганда, ТАПИ газ қувури линиясининг лойиҳасига ишора қилиб деди: Осиёнинг энергетикасини Жанубий Осиёга  олиб бориш дарҳақиқат, минтақада энергетика соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, унинг Туркманистонга қилган сафарида ҳамма томонлама муносабатларни ривожлантириш, жумладан минтақавий лойиҳаларнинг ижроси, хусусан энерегетика, оптик толалар, электр линиясини тортиш ва темир йўл қуриш масалалари кенг муҳокама қилинган. 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев у ёки бу объектни унинг номи билан қайта номланиши ҳақида билдирилаётган таклифларга салбий муносабатда эканлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

У шу тариқа Қозоғистон ҳукуматининг Остона аэропортини "Нурсултон Назарбоев" деб номланиши таклифига изоҳ берди.

"Бу менинг ташаббусим эмас. Мен ҳар доим бунга қарши бўлганман. Бу доимо юзага келмоқда. Одамлар қилинган ишларни шундай баҳолашаётгандир ва мен уларга бунинг учун миннатдорман, бироқ исталган сиёсатчи, давлат етакчиси тарихда ўз ишлари билан қолишга ҳаракат қилади", деб айтди Назарбоев.  

Ўтган йил ноябрда Назарбоев Остона шаҳрининг ўз номига қайта номланиши таклифини рад этганди.

Қозоғистонга оид бошқа хабаримиз шундан иборатки, Сурия қуролли мухолифатчиларининг  делегацияси музокараларда иштирок этиш учун Остонага келди.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтган сешанба куни Сурия бўйича музокараларнинг бешинчи раунди Эрон, Россия, Туркия ҳайъатлари ва Сурия давлатининг намояндалари ҳамда Қуролли мухолифатчиларнинг  вакиллари иштирокида ўз ишини бошлади.

 ИРНА агентлиги тарқатган хабарга кўра, Остонадаги Сурия юзасидан ўтказиладиган музокарада, Суриядаги сўнги ўзгаришлар ва охиги вазиятга боғлиқ масалалар ҳақида музокара бўлиб ўтди Қозоғистон пойтахтидаги музокаралар 4—5 июль кунлари давом этди. Суриядаги 4 та хавфсизлик ҳудуд параметрларини келишиш учрашувнинг асосий мавзуси эканлиги билдирилган эди.

Музокараларда иштирок этадиган барча делегациялар Остонага етиб келган. Жумладан, Сурия қуролли мухолифатчи вакиллари ҳам йиғилишда иштирок этган

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ