Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжид мусалмонларнинг намоз бажо келтиришларининг умумий жам бўлиш макони ва турли қатламларнинг ҳузур топиш маҳали ҳисобланади.
Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимиз давомида эслатиб ўтган эдикки, масжид мусалмонларнинг намоз бажо келтиришларининг умумий жам бўлиш макони ва турли қатламларнинг ҳузур топиш маҳали ҳисобланади. Бу маконда халқнинг турли қатламлари диний фарзларни бажо келтириш учун тўпланишади. Бу йиғилиш ва намозхонларнинг ўз фикрларини алмашишлари билан масжид сиёсий ва тоат-ибодат қилиш бир маконига айланади. Шунинг учун масжиднинг муҳим фаолиятларидан бири бу унинг сиёсий фаолият олиб бориши саналади. Ислом унда ҳоким бўлган бир жамиятда халқ ва масъул расмийларнинг ўртасида ажралиш ёки бирон бир фосила бўлиши мумкин эмас. Чунки мусалмонлар ҳукуматнинг қулланаётган йўл-йўриқлари ва жамият ишларининг жараёнларини назорат этишлари ва сиёсий масалалар юзасидан ўз позицияларини ошкора тарзда эълон қилишлари мумкин. Шунингдек режа ва дастурлар, конструктив таклифлар ва лойиҳаларни тақдим этишлари билан ўзларининг исломий ҳукуматларига кўмак беришлари мумкин. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Мадинада исломий янги тизимга асо солганларидан ва исломнинг сиёсий мақсадлари билан уларни ошно этиш ва ҳукуматда мусалмонларнинг иштирок этишлари мақсадида диний фарзларни бажариш учун мусалмонларнинг йиғилиш маҳали ва умумий маркази бўлмиш масжидни ислом динининг сиёсий ташкилоти ва ҳукумат маркази унвонида танладилар. Шуни эслатиб ўтиш лозимким, масжид кейинги даврларда сиёсий фаолиятлар олиб бориш нуқтаи назаридан ҳам жуда фаол эди ва кўпинча халифани таништириш, у билан байат қилиш, ҳоким ва бошқа мамлакат масъулларни тайинлаш, маслаҳат қилиб олиш учун йиғилиш ўтказиш, жиҳод қилиш учун мусалмонларни тарғибот ва ташвиқот этиш каби уша куннинг сиёсий ишларнинг барчаси масжидда ўтказиларди. Шу тартиб билан масжид Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг замонида сиёсий ҳаётининг бошланишидан бўён Аббосийлар асрининг бошланишигача ислом динининг сиёсий барча фаолиятларининг маркази ҳисобланарди. Намуна учун келтириш мумкинким, масжидда биринчи халифани жиддий танқид остига олиш масаласи ҳақида Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо ўқиган хутбасига ишора этиш мумкин.
Ислом динининг суюкли Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Мадинада исломий ҳукумат шаклланишининг бошланишида ўзларининг барча сиёсий фаолиятларини масжидда ўтказардилар. Ул ҳазрат Мадинанинг турли минтақаларидан келадиган элчилар ва ҳайатларни Масжидда кўтиб олардилар ва улар билан музокара олиб борардилар. Ул ҳазрат баҳс-мунозаларларининг асосий мазмун-мундарижаси бу дийдорларда янги вужудга келган ислом дини ва бу динга тегишли бўлан сиёсатларига тегишли бўлган масалалар ҳақида эди. Шу мақсад билан Масжидун-Набийнинг устунларидан бири Ал-Вуфуд устуни деб ном олди ва бу марказ хорижий мазҳаблар, давлатлар ва қабилаларнинг намояндалар ҳайатлар билан дийдор кўриш ва уларни кўтиб олиш учун махсус марказга айланан эди.
Ислом динининг кенгайиши натижасида масжид қишлоқ ва шаҳарларда исломий ҳукуматнинг барқарор бўлишининг намунасига айланди. Мусалмонлар ҳар бир фатҳ этишлари зимнида Дорул-Имора деб номланадиган ҳоким яшайдиган маҳалланинг қўшничилигида ва шаҳар марказида ўзларининг асосий исломасжидларини ижод этишга ҳаракат қилишарди. Айрим шаҳарларда Масжид ҳукуматнинг қароргоҳи яъни Дорул-Иморага яқин бино этилардиким, ҳар иккала иморат ташқи кўринишда бир бирига ўхшарди. Бу бир-бирига ўхшашлик шу ақиданинг нишонаси эдиким, мазҳабий ва сиёсий барча қудрат ҳокимнинг қулидадир. Ҳақиқатан ҳам ислом динининг зотий хусусияти шундан иборатким, сиёсат ва мазҳаб бирбиридан ажралиши ёки аллоҳида бўлиши мумкин эмас.
Азиз тингловчилар бу дастуримиз давомида Эронинг муҳим масжидларидан бири унвонида Қумнинг “Масжиди Аъзам”, яъни катта масжидини таништириш билан шуғулланамиз.
Қумнинг Масжиди Аъзам масжиди Қум муқаддас шаҳрининг тарихий ва қадимий энг буюк биноларидан саналадиким, ҳар куни жамоат намозини ижро этиш учун келадиган кўпгина намозхонларни мизбонлик қилади. Бу масжид Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг муттаҳар ҳарамларининг ёнида Устод Ларзода номи билан танилган “Ҳусейн Бин Муҳаммад Меъмор” устоди томонидан милодий 1954 йили ҳижрий-қамарий йил билан 1374 йилда Оятуллоҳ Буружердийнинг ташаббуси ва сайъ-ҳаракатлари билан бино этилди. Бу масжид ўзининг азамати ва катталиги нуқтаи назаридан Масжиди Аъзам, яъни катта масжид деб номланади. Бу масжидда муҳим сиёсий ҳодисалар, жумладан милодий 1964 йил ва ҳижрий-шамсий йил билан 1343 йилнинг фарвардин ойида имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қилган суханронлиги бўлиб ўтган. Масжиди Аъзам Қум илмия ҳавзасининг таълим бериш ҳавзасининг муҳим марказларидан бири саналади. Одатда диний пешволарни таълим бериш дарслари ушбу масжидда ўтказилади. Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Ваҳид Хуросоний, Ҳазрат Оятуллоҳ ил-Узмо Макорими Шерозий, Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Субҳоний, Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Шубейрий Занжоний, Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Нури Ҳамадоний, Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Жаводийи Омулий ва ҳамда Оятуллоҳ Алавий Буружердийнинг дарслари ҳар куни бу масжидда ўтказилади. Шунингдек бу масжид ражаб ойида эътикоф, яъни рўза тутиш ва шиа мусалмонлар машҳур олимларини дафн этиш маросимларини ўтказиш маҳаллидир.