июл 09, 2017 09:48 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 15-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 10 -июль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  тир   ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаввол  ойининг 15-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 10 -июль.

Бугунги кундан 276 йил олдин, милодий 1741 йилнинг 10-июлида Аляска юрти даниялик кашфиётчи Витус Беринг томонидан кашф этилади.  У елканли кемаси билан Россияга сафар қилган вақтда Канада шимоли-ғарбида жойлашган  Аляскани кашф этади. Мазкур юрт 1867 йилгача Россия территориясининг бир қисми ҳисобланарди. Бироқ Россия  шоҳи ўша йилда нефтдан бой бўлган  Аляскани 7 миллион доллар маблағ ивазига Америкага сотади ва Аляска бугунги кунда АҚШнинг 49- штати ҳисобланади.

Бундан 77 йил олдин, милодий 1940 йилнинг 10-июлида Италия расман Германия фашизмининг иттифоқчиси сифатида  Иккинчи Жаҳон урушига қўшилади.Ушбу вақтда Италия бош вазири Бенито Муссолини фашистик партиянинг раҳбари  эди. Италия армиясининг ушбу  урушдаги  иштироки тўқнашувлар кўламини кенгайтирган бўлсада, аммо Муссолини Гитлерга кўзга кўринган ёрдамни беролмайди. Чунончи, Африка шимолида Италия қўшинининг ҳаракатлари  инглислар томонидан тўхтатилади. Германия ҳарбий кучлари  эса  Италия ҳарбийларига  кўмаклашишга мажбур бўлади. Уч йил давомида Италия  ушбу урушнинг турли фронтларида мағлубият билан юзмаюз бўлади ва Италиянинг жануби қисми рақиб бўлган кучлар томонидан  ишғол этилганидан кейин Италия шоҳи Муссолинини мансабидан четлаштиради ва 1943 йилнинг сентябр ойида ушбу юрт таслим бўлади.

Бугунги кундан бир йил олдин, яъни шамсий 1395 йилнинг 19-тир ойида шоира, мавлавийшунос ва Эрон ирфоний адабиётининг тадқиқотчиси Маҳдия Илоҳий Қумшаий оламдан ўтган.  У ҳижрий-шамсий 1316 йилда таваллуд топган. Маҳдия Илоҳий Қумшаий  ижодий фаолиятлари давомида Мавлавийнинг “Маснавий”си  ва ирфоний адабиётнинг тадқиқ этиш ва уларни Қуръон мавзулари билан татбиқ этишга эътибор қаратади. У “Маснавий”дан кўплаб байтларни ёддан биларди ва ўзи ҳам “Оташ” тахаллуси билан шеърлар ёзарди. У ўзининг отаси Маҳдий Илоҳий Қумшаийдан шеър ва адабиёт билан болалик чоғидан бошлаб ошно бўлган эди. Кейинчалик  у Жалол  Ҳумоий, Шаҳобий, доктор Шафақ, аллома Муҳаммадтақий Жаъфарий ва бошқа устозлардан ҳам  илм ўрганади. Ушбу шоиранинг  шеърларидан тузилган  китоблар “ Ишқ баҳори”, “Ишқ маъбади”  ва “Карбало ишқ водийси”  деб номланади.

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.