июл 13, 2017 16:28 Asia/Tashkent

 Маҳди (а)-нинг отаси Имом Аскари (а) ўз ўғли ҳақида шундай марҳамат этади: “Аллоҳ таоло сенинг қўлинг билан золимларни ўлдиради ва диний анъаналарини қайта тиклайди.

 Маҳди (а)-нинг отаси Имом Аскари (а) ўз ўғли ҳақида шундай марҳамат этади: “Аллоҳ таоло сенинг қўлинг билан золимларни ўлдиради ва диний анъаналарини қайта тиклайди. Сулҳ ва осойишталикни турли бурчакларда барқарор этади. Дунё яшил ранг бўялади. Бэшикда бўлган бола сен томон боришини хоҳлайди ва ёвоий ҳайвонлар ҳам сен томон йўл топишини орзу қилади.”

Ҳазрат Маҳди (а)-нинг зуҳур қилганлари вақтида одамлар билан муносабатда бўлишлари  жуда баҳс-мунозара этиладиган масала ҳисобланади. Қўлга киритган  мўътабар манбалар ва дин бузургворларнинг ривоятларидан шундай хулосага келиш мумкинким Имом Маҳди (а) энг яхши хулқ-атворга эга эдилар. Ул ҳазратнинг яшаш ҳаёт тарзи  иллоҳий пайғамбарлар ҳаётига ўхшайди ва жуда содда ва қиймати арзон бўлган кийимларни кийишган эдилар. Жуда содда овқатдан тановул қилганлар.

Ул ҳазратнинг диндорлиги эса Ҳазрат Яҳьё алайҳисаломга ўхшайди. Айтиш мумкинким дунё мавъудининг зуҳур қилишлари билан одамлар зеҳнида пайғамбар ва имомларнинг хулқ-атворлари янада таъсирчан из қолдиради.

Маҳди (а)  Расули Акрам (с) –нинг олий дин ва суннатларини қайта тирилтирувчи шахсдир. Ул ҳазрат ижтимоий хулқ-атворлар ва тизимларни ўзгартирадилар ва иллоҳий нажотбахш қойда-қонунлари инсоният ҳаётига йўл топади.  

Имом Маҳди (а) художўй  иллоҳий жалол ва азамати баробарида камтарин инсон эдирлар. Ҳазрат Маҳди (а) одамлар билан яхши  муносабатда бўлишардилар.

Пайғамбар (с) таъбири билан айтганда бир умр  ранж-азоб чекаётган халқ нажот бергувчи инсонни  орзу қилишади ва бу нажоткорнинг зуҳур топиши билан унга пайравлик қилишади  боради.

Имом Ризо алайҳисалом шундай марҳамат этади: “Ул ҳазрат шойиста инсон эдилар ва одамлар билан муомалада бўлишида ўз оталари ва оналаридан ҳам меҳрубонроқ ва Худо баробарида жуда камтарин инсон эдилар. Одамларга бўйруқ берсалар ҳам аввал ўзлари унга амал қилишардилар ва уларни парҳизкорликка даъват этишда  ўзлари намуна бўлган эдилар”.    

 

Ул ҳазрат бошқалар ҳақида дуо қиладилар ва дуолари ҳамиша ижобат бўларди. Ул ҳазрат аждодларимизга ўхшаб сахий ва кечиримлидирлар.

 Маҳди (а) ба мисоли қӯёшдек ғийбат пардасининг орқасидан чиқиб бутун дунёни ёруқлайди. Дунё мавъудини кутиш ва зуҳур топиш мавзусига эътиқод қилиш қийматбаҳо бойлик каби фаровон баракот ва меросга эгадир ва эллатлар ундан баҳраманд бӯлишлари мумкин.

  • Зуҳур топишга умидворлик қилиш асоси ислом динининг асосидан илдиз олади ва аллоҳ таолонинг лутфу марҳаматидан ноумид бӯлиш ва маъюсланиб қолиш мумкин эмас.
  • Бу таъбирнинг мафҳумида интизорлик,  яъни инсоният жамиятининг тақдири ҳақида ишониш ва умиддан тула юракка эга бӯлишдир. Эҳтимол айримлар уша даврни яқиндан дарк эта олмасликлари мумкин. Чунончи ҳозирда ҳам йиллар давомида халқ дунёни ӯз нури билан ёруқлантирадиган дунё нажоткорини кутишмоқда. Ҳамда кӯп аждодлар келиб кетишган. Аммо у аниқ зуҳур топади. Бу уша ҳақиқий интизорлик саналадиким умид,  ишонч ва эътиқод билан бирга бӯлиши лозим. Бир кемада озгина сув ва озиқ -овқатга эга бӯлган шахсларни денгизнинг туфонида қолганларини фарз этинг. Кемадаги одамлар агар ӯз атрофларида минглаб километр масофада тинч қирғоқ юқлигини билсалар нима қилишади?
    Сизнинг назарингизда кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ-ҳаракат қилишадими?
    Албатта бу саволнинг жавоби салбийдир. Чунки инсон ӯлимининг ҳатмийлигини билганида ва олдинда ёруқ уфуқни кӯрмаганида унда ҳаракат қилиш учун умиди қолмайди.
  • Бу кеманинг одамлари ӯзларининг кичик жамоаларида беҳуда ишлар билан шуғулланишлари мумкин. Масалан масъулиятсиз шахс ҳалок бӯлиши учун ором ётади ёки бошқаларга нисбатан душманлик ва зулм қилган шахслар бир неча соат тирик қолиш мақсадида бошқаларнинг ҳақ -ҳуқуқини поймол этишади. Аммо бир кемада минган шахслар агар атрофларда тинч ва осойишта қирғоқ борлигини аниқ билсалар, бундай ҳолда қирғоқнинг яқинда ёки узоқда жойлашганинг фарқи йӯқ. Муҳим нарса шундан иборатким уларнинг қӯлларида қирғоқ мавжуддир. Бу умид билан кемадаги шахслар ҳамиша кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ -ҳаракат қилишади. Ҳатто агар етарли даражада фурсат бӯлмаса ҳам қисқа вақт ичида кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ -ҳаракат қилишади.  Бу уша бу юракларида мавжуд бӯлган умиддир. Инсонда озгина умид бӯлса тушкунликлар бартараф бӯлади. Умид қилиш инсоннинг сайъ -ҳаракат қилишининг сабабига айланади.
  •