июл 16, 2017 10:06 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 26-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 22-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 17 -июль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  тир   ойининг 26-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаввол  ойининг 22-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 17 -июль.

Бундан 1097 йил йил олдин, ҳижрий-қамарий 341 –йилнинг 22 шаввол ойида  эронлик машҳур шоир  Кисоий Марвазий  таваллуд топган. У Сомонийлар даврининг охирлари ва Ғазнавийлар даврининг аввалларида  яшаган. Марвазий шоирлик фаолиятининг бошларида  мадҳ  этувчи шеърлар ёзарди ва кейинроқ эса унда руҳий, фикрий ва ақидавий ўзгаришлар юзага келади.  Ибодат ва зуҳд этишлар орқали у кўпроқ Ислом пайғамбари (с) ва ул ҳазратнинг Аҳли байтларини  васф этишга киришади. Кисоий Марвазий шеърларида  янги мазмунлар, маънолар баёни, ташбиҳлар ва тавсифлар яратишда катта маҳоратга эга эди. У форс шеъриятида мавъиза ва ҳикматни камолотга етказади ва Носир Хусравга ўхшаган етук шоирларнинг зуҳур топишларига  замина яратади. Кисоий Марвазий ҳижрий-қамарий 394 йилда вафот этган ва ундан  шеърлар девони мерос қолган.

Бундан 227 йил олдин, милодий 1790- йилнинг  17 июлида шотландиялик машҳур файласуф ва иқтисодчи  Адам Смит оламдан ўтган. У 1923 йилда Шотландияда таваллуд топган ва ўрта мактабни битирганидан кейин Глазко ва Оксфорд университетларида таҳсил олишни  давом эттиради. Олий маълумот олганидан кейин у  Глазко  университетида дарс беришни бошлайди. У фалсафа фанидан дарс бериш билан бирга иқтисод фанида ҳам  тадқиқот ишлари олиб боради ва ушбу заминада “Халқлар бойлигининг сабаби ва моҳияти бобидаги тадқиқот” номли китобни ёзади. Ушбу китоб унга халқаро шуҳрат келтиради. Адам Смитга янги иқтисод илмининг отаси,  деб ном беришган. Адам Смитнинг иқтисод эркинлиги, шахсий манфаат, ишларни ихтисослаштириш ва тақсимлаш борасидаги назарлари мазкур соҳада  катта аҳамият касб этади.

Бундан 72 йил олдин, милодий 1945- йилнинг  17 июлида Иккинчи Жаҳон уруши тамом бўлганидан кейин Германиянинг  Потсдам шаҳрида Англия, Америка ва Шўролар Иттифоқининг раҳбарлари иштирокида  халқаро конференция ташкил этилади. Ушбу конференцияда  имзо этилган шартномада мазкур уч иттифоқчи мамалкат ва Францияга Германияда ишғол этилган минтақаларини бошқариш каби қатор  имтиёзлар берилади. Германиянинг сиёсий ва ҳарбий қудратини бекор қилиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини назорат қилиш шартномада белгиланган бошқа имтиёзлардан эди. Бироқ Ғарб давлатлари ва Шўролар Иттифоқи ўртасидаги ихтилофлар натижасида Потсдам конференциясининг  шартномаси комил тарзда ижро этилмайди.

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.