июл 19, 2017 13:14 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Ижтимоий тармоқлар виртуал фазода кишиларнинг муомала-муносабатини кенгайтириш мақсадида таъсис этилган. Янги муомала-муносабат технологияларининг яратилиши ва улардан фойдаланиш жараёнида юз берган инқилоб турли ёшдаги одамларнинг вақтини ӯтказиш услубларига ҳам жиддий ӯзгаришлар киритди. Бу орада ӯсмирлар ва ёшлар янги технологиялардан фойдаланиш ишига биринчи бӯлиб, юксак таважжуҳ билдирган замондошларимиз қатлами ҳисобланади.  Аммо интернет, хусусан ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёни кейинги йилларда авж нуқтасига етди.

Ижтимоий тармоқларнинг зарарли оқибати ҳақида сӯз юритилганда, қайд қилиш жоизким, бу тармоқлар ӯтган асрнинг 90-йилларида дунёга келган болаларга ҳаммадан кӯра кӯпроқ таъсир ӯтказмоқда. Зеро, бу насл туғилганидан бугунги кунгача дунёни компютер монитори орқали мушоҳада қиляпти. Шу сабабли бу  янги авлодни интернет болалари деб ҳам аташади. Бу авлод иқтисодиёт, дин, маданият, жамият ва тарихни монитор саҳифасидан ӯрганган.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар кишилар аъзо бӯладиган гуруҳ марказларига айланмоқда. Аҳолининг турли қатламларига тааллуқли бӯлган одамлар ӯзларини қизиқтирган мавзудаги бундай гуруҳларга аъзо бӯладилар. Бундай гуруҳлар соддагина аммо ниҳоят таъсирчан бир фалсафа: “Тингловчи ҳозир бӯлган жойда ҳозир бӯлиш” фалсафаси асосида бунёд этилган.

Аслида ижтимоий тармоқларнинг вужудга келганига кӯп бӯлгани йӯқ. Аммо замондошларимизнинг аксарияти бу тармоқларга юксак таважжуҳ билдиришди. Зеро, бундай фазода киши ӯзини миллионлаб фаол кишилар орасида фаол ҳис қилади.

хххххххххххххххххххх

Виртуал фазо барча ёш, жинс, илмий савияси, дунёқараши ва эътиқоди  турлича бӯлган кишиларнинг эркин муносабатга киришадиган фазосидир. Андроид русумидаги уяли телефон ёхуд планшетга эга бӯлган ҳар қандай одам бу фазога бемалол кириб, виртуал фазодаги дӯстлар таъбири билан аталувчи, ӯша лаҳзада мажозий оламда ҳозир бӯлган  кишилар билан муомала-муносабат ӯрната олади. Аммо мажозий оламдаги икки кишилик ёхуд кӯпкишилик бу чат суҳбатлари ва ёзишмалар кишининг ҳақиқий ҳаётини тубдан ӯзгартириши, унинг дунёқарашига таъсир қилиб, ҳатто ақидасини ҳам ӯзгартириши  мумкин.

Янгиликка ӯчлик, ҳаяжонланишни қумсаш, севимли бӯлишга рағбат ва фаолият эркинлиги каби омиллар фойдаланувчиларни оҳанрабо мисоли виртуал фазога тортиб туради.  Ижтимоий тармоқлар  кишига шахсий муҳит, дӯстларни танлаш ихтиёри, шахсий нуқтаи назарини баён қилиш ҳамда бошқаларнинг фикрига мухолиф фикр билдириш, турли ҳордиқ услубларидан фойдаланишдаги  эркинлик каби имкониятлар муҳайё айлайди. Ана шу имкониятлар боис кишилар виртуал фазога кун сайин кӯпроқ  ружуъ қилишмоқда. Бу фикримизни интернетдан фойдаланиш ҳақидаги нуфузли ташкилотлар келтирган статистика ҳам исботлайди. Шу сабабли ижтимоий тармоқларнинг сони ҳам жадал суръатларда ошиб бормоқда.

хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Фейсбук орқали тарқатилган маълумотларга кӯра 2015йилнинг охирида интернетга уланиш имкониятига эга кишиларнинг сони 3миллиард  200 миллион нафарга етди.  Афсуски, дунё аҳолисининг қолган 4 миллиард 100 минг нафари ҳалиям интернетга уланиш имкониятига эга эмас. Ривожланган мамлакатларнинг аҳолиси кенг миқёсда интернет билан таъминланган. Аммо ривожланишда бӯлган мамлакатларнинг аҳолиси бу соҳада улардан анчайин орқададир. Бу ҳисоботда қайд қилинишича, шаҳар аҳолиси интернетга уланиш имкониятига эга, аммо қишлоқларда яшовчи аҳоли бу имкониятдан маҳрумдирлар.  Интернетга уланиш кишиларнинг даромадларига ҳам боғлиқ. Шу сабабли жуда кӯп мамлакатларда аёлларнинг интернетга боғланиш имконияти  эркакларга қараганда маҳдуддир.

Тадқиқотлардан маълум бӯлишича, Эронлик фойдаланувчилар кунига ӯртача 5-9 соат виртуал оламда бӯлишади. Эрон аҳолисининг 53 фоизи, 18-29 ёш оралиғидаги йигит-қизларнинг 72 фоизи ижтимоий тармоқлардан бирига аъзодирлар. Фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларга киришдан мақсадини аниқлаш учун ӯтказилган тадқиқотларнинг натижаси эса бундан ҳам қизиқ. Эронлик фойдаланувчиларнинг 35 фоизи мақсадсиз, шунчаки вақт ӯтказиш учун, 31 фоизи мажозий оламдан янги дӯстлар пайдо қилиш учун, 27 фоизи ахлоқий материалларни ӯқиш,  7 фоизи илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун виртуал фазога киришаркан.