Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 31-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 22 -июль
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 31-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 22 -июль.
Бундан 404 йил олдин, милодий 1613 йилнинг 22-июлида Россияда Михаил Романовлар сулоласининг 304 йиллик ҳукмронлиги бошланади. Россияга Полшанинг ҳужумидан уч йил ўтганидан кейин рус саркардаларидан бири поляк ҳарбий кучларини мағлуб этади ва Москвани Полша қўшинларидан озод этади. Михаил Романов Россиянинг янги шоҳи сифатида тахтга ўтиради. Романовлар ҳукмронлиги даврида Россиянинг масоҳатлари кенгаяди. Аммо иқтисодий жиҳатдан унчалик ривожланишларга эришолмайди. Шоҳларнинг мустабидлиги Россиянинг муҳим ишларида халқнинг иштирокини ман қилган эди. Сиёсий ва иқтисодий қийинчиликлар таъсирида Россия халқи 1917 йилда шоҳга қарши иккинчи инқилобни амалга оширишади. Натижада Романовлар хонадонининг охирги шоҳи тахтдан ағдарилади ва Россияда социалистик режим барпо этилади.
Бундан 102 йил олдин, милодий 1915 йилнинг 22-июлида ва Иккинчи жаҳон уруши жараёнида Италия ва Австрия қўшинлари ўртасида Исонзо номли тоғли минтақада кескин тўқнашув юзага келади. Исонзо номи билан машҳур бўлган ушбу ҳарбий тўқнашувда Италия қўшини Германия иттифоқчиси бўлган Австрия билан урушади. Ўша йилнинг 15 –августигача чўзилган мазкур тўқнашувда 70 мингга яқин ҳарбийлар нобуд бўлишади. Уларнинг аксариятини италияликлар ташкил этишарди. Ушбу катта талафотларга қарамай, Италия қўшини Австрияга қарши бўлган Исонзо тўқнашувида ғалабага эришади.
Бугунги кундан 65 йил муқаддам, яъни ҳижрий-шамсий 1331 йилнинг 31-тир ойида Гаага халқаро суди Эрон нефтини миллийлаштириш бобидаги Англия ҳукумати қилган шикоятни қабул қилмайди ва Эрон фойдасига ҳукм чиқаради. Эрон парламенти ҳижрий-шамсий 1329 йилнинг 29-исфанд ойида Эрон нефт саноатини миллий эълон қилади ва Англия ҳукуматини мазкур манбалардан фойдаланишини тақиқлайди. Англия Эроннинг нефт манбаларини ғорат қилишдан катта фойда кўрарди ва унинг миллийлашганидан кейин Гаага халқаро судига шикоят қилади.Эроннинг ўша вақтдаги бош вазири доктор Муҳаммад Мусаддиқ ва бошқа эронлик адвокатларнинг келтирган далиллари Гаага суди қозиларини қониқтиради ва ушбу суд Эрон миллий нефт ширкати билан Англияга тегишли бир нефт ширкати билан бўлган ихтилофларни муҳокама этиш ҳақига эга эмаслигини баён этади. Зеро ушбу халқаро судда асосан давлатлар ўртасидаги низолар ҳал қилинарди. Эрон фойдасига бўлган ушбу ҳукмдан бир йил ўтганидан кейин Англия ва Америка доктор Мусаддиқ ҳукуматига қарши давлат тўнтаришини амалга оширади ва Эрон нефтининг ихтиёри ва имтиёзини қайтадан қўлга киритади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.