июл 22, 2017 15:01 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақасига оид муҳим янгиликлар

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

 

1.Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотларини эълон қилишди;

2. Қозоғистон Афғонистондаги тинчлик жараёнларини ҳимоя этади;

3. Қирғизистон бош вазири президент сайловида иштирок этиш учун номзод сифатида қайд этилди;

 4. Тожикистонда Ўзбекистон яна бир кўргазма ташкил этади.

 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотларини эълон қилишди.

Баку оммавий ахборот воситаларининг  тарқатган хабарига кўра, ушбу баёнот Баку, Анқара ва Ашхободнинг халқаро муассасаларда,  жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилотида ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида, Исломий ҳамкорлик ташкилотидаги ҳамкорликлар кўламини кенгайтириш зарурийлиги борасидадир.

Озарбайжон, Туркия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари уч томонлама ўтказган йиғилишларининг якунида ўз баёнотларини эълон қилишди ва турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришни таъкидлашди. 

Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг Бакудан юборган хабарига кўра, ушбу баёнот Баку, Анқара ва Ашхободнинг халқаро муассасаларда,  жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилотида ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида, Исломий ҳамкорлик ташкилотидаги ҳамкорликлар кўламини кенгайтириш зарурийлигини, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида ҳамкорлик аҳамиятини таъкидлаб ўтишди. 

Шунингдек, ушбу баёнотда Озарбайжон, Туркия ва Туркманистон республикалари терроризм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда одам савдоси, гиёҳванд моддалар ва қурол яроқ контрабандасига қарши шунингдек, киберҳужумига доир жиноятлар ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш зарурлиги қайд этилган. 

Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Зомаканов Владимир Зайналович ўтган  сешанба куни Афғонистон делегацияси билан учрашган чоғида айтдики, Қозоғистон террорчиларнинг ахборот хуружига қарши курашиш йўналишида ҳам ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистонда сулҳ жараёни ҳимоя қилинишини маълум қилди. 

Шунингдек, Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчисининг матбуот идораси ҳам  Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби билан Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар учрашиб суҳбат ўтказганини маълум қилди.

Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ушбу учрашувда террорчиларнинг Афғонистонга қарата ҳужум қилишларини ушбу Афғонистонга дўст бўлган юртларга ҳужум қилишдек бўлишини баён этди.

Қирғизистон бош вазири президент сайловида иштирок этиш учун номзод сифатида қайд этилди.

Қирғизистон Конституциясига мувофиқ, мамлакат президенти фақат бир маротаба, олти йиллик муддатга сайланади. Бир инсон ҳаётда фақат бир марта юқори лавозимни эгаллаши мумкин.

Қирғизистон бош вазири Соронбай Женбеков Қирғизистон республикаси президенти сайловида иштирок этиш учун номзод сифатида қайд этилди.  

Қирғизистонда президент сайловлари пойгасида иштирок этишни хоҳлаётганлар сони 25 нафарга етди. Уларнинг барчаси номзодлар сифатида Марказий Сайлов Комиссиясига расман ҳужжат топширган. Бу ҳавда Форс ахборот агентлиги хабар берди. 

Қирғизистонда президентлик сайловлари 15 октябрда ўтказилиши белгиланган. Номзодларни илгари суриш ишлари 15 июндан бошланган. Қирғизистон Конституциясига мувофиқ, мамлакат президенти фақат бир маротаба, олти йиллик муддатга сайланади.. Президент лавозимини тарк этаётган Алмазбек Атамбаев ҳам бир неча маротаба ўзига ворис тайёрлаш нияти йўқлигини билдирган.

Ўз номзодини кўрсатаётганларнинг барчаси 26 август санасига қадар ўзини қўллаб-қувватлаган аҳоли орасида 30 минг имзо тўплаши, МСК ҳисоб рақамига 1 миллион сом (15 минг доллар атрофида) маблағ киритиши шунингдек, давлат тилидан тест топшириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда  президентлик сайлови жорий йилнинг 15 октябр кунида бўлиб ўтади.

Тожикистонда Ўзбекистон яна бир кўргазма ташкил этади.

Тожикистондаги бу сафарги кўргазмада кимё саноатидан тортиб, тўқимачилик маҳсулотларигача олиб борилади

Жорий йил июль ойи охирида Тожикистон Республикасидаги ўзбекистонлик ишбилармон доиралар иштирокида навбатдаги кўргазма ташкил этилади. Унда Савдо-саноат палатаси ҳам 60га яқин корхона маҳсулотлари ҳамда 120га яқин тадбиркорлар билан биргаликда қатнашади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирокида Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда қатнашган ССП раиси ўринбосари, сенатор Ботир Асадов шу ҳақда маълум қилди. 

Тожикистондаги бу сафарги кўргазмада кимё саноатидан тортиб, тўқимачилик маҳсулотларигача олиб борилади.

У, шунингдек, ташқи бозорда Ўзбекистон миллий маҳсулотлари ва хизматларини кенг ташвиқ қилиш бўйича қатор механизмлар махсус бошқарув – Экспортга кўмаклашувчи бошқарма борлигини ҳам ёдга олди. Бундан ташқари, хорижда ва республиканинг ўзида турли бизнес-форумлар, кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқдир. 

Бу масалада механизмлардан бири хорижий мамлакатлардаги элчихоналар хизматидан бевосита фойдаланишдир, дея таъкидлади Асадов. 

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ