Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 2-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 29-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 24 -июль
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 2-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаввол ойининг 29-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 24 -июль.
Бундан 54 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1342 йилнинг 2-мурдод ойида шоҳ хавфсизлик кучлари томонидан Имом Хумайний (р) қўлга олинганликлари ортидан Қум , Машҳад ва Эроннинг бошқа шаҳарларидан уламо ва дин пешволари тўпланиб, Теҳронга боришади ва Имом Хумайнийни озод этишни талаб этишади. Шоҳ режими халқ ва уламоларнинг эътирозларидан хавотирланиб, Имом Хумайнийни қамоқхонадан бир уйга ўтказади. Аммо Имом ушбу хонада уй қамоғида бўлиб, ташқарида бўлганлар билан алоқа ўрнатолмас эдилар. Шоҳ режими учун ушбу қарор халқни тинчлантириш учун етарли эмас эди ва шу сабабдан шоҳ режими Имом Хумайний ва халқ ўртасида узоқлик яратиш учун ул ҳазратни Туркияга ва бир йилдан кейин Ироққа сургун қилади.
Бундан 215 йил олдин, милодий 1802 йилнинг 24-июлида машҳур франциялик ёзувчи Александр Дюма таваллуд топган. Александр Дюма армия генерали бўлган отаси ҳамда Франциянинг инқилоби борасидаги халқнинг хусусий хотиралари асосида Франция тарихи ва инқилоби бобида кўплаб муҳим романлар ёзган. Адабий фаолиятини у 1825-йил драматург сифатида бошлаган ва бу асар унинг “Ов ва муҳаббат” кичик пьесасидир. 1829-йилда яратган “Генриx III ва унинг саройи” драмаси ёзувчига муваффақият келтирди. Дюманинг 1831-йил “Антони”, 1832-йил “Нел минораси” ва бошқа пьесалари романтик театр тариxидаги муҳим воқеадир. 1835-йилда Дюма биринчи тариxий романи “Изабелла Баварская”ни эьлон қилди. 19-асрнинг 40-йиларида кетма-кет “Уч мушкетор” 1844-йил, “Йигирма йилдан сўнг” 1845-йил, “Виконт де Бражелон” 1848-1850-йиллар тариxий-саргузашт романлари пайдо бўлди. Трилогия ташкил этган бу романларнинг қаҳрамонлари умумий – асрдан-асрга ўтиб юради. “Қиролича Марго” 1845-йил, “Монсоро xоним” 1846-йил, “ Қирқ беш” 1847-1848-йиллар - Генриx Наваррский ҳақидаги трилогиядир. “Граф Монте-Кристо” 1945-1846-йиллар замонавий ҳаёт ҳақидаги саргузашт роман. Дюма романлари ва пьесаларидан ташқари эсдаликлар, йўл очерклари ва бошқа асарлар ёзган.
Бундан 17 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1379 йилнинг 2-мурдод ойида эронлик машҳур шоир, ёзувчи, журналист, таржимон, муҳаққиқ ва луғатнавис Аҳмад Шомлу оламдан ўтган. У шамсий 1304 йил 21 озар ойида Теҳронда таваллуд топган. Отасининг номи Ҳайдар Шомлу, онасининг исми эса Кавкаби Ироқий Шомлу эди.
Отаси армиянинг зобити бўлганлиги сабабли Рашт, Самирум, Исфаҳон, Обода ва Шероз каби турли шаҳарларида ўз хизмат вазифасини бажариш учун борарди. Шунинг учун Аҳмад Шомлунинг болалик даври зикр этилган шаҳарларда ўтди. Шомлунинг шўҳратга эга бўлишининг асосий сабаби ҳозирги форс шеъриятида янгилик киритиши ва мансур ёки Шомлу шеъри ёки оқ шеър номи билан янги шеър ижод этиши эди. Шомлу ижод этган шеърий дафтарлар қуйидагидан иборатдир: "Тоза ҳаво" (1336), "Оина боғи" (1349) "Қақнус ёмғирда" (1345), "Тупроқ марсиялари" (1347), "Май ойидаги гул" " " (1356), "Ғурбатнинг кичик тароналари" (1359), "Зерикарли мадҳлар" (1371) ва "Остонада" (1376).
Аҳмад Шомлу ҳижрий-шамсий 1379 йил мурдод ойининг иккинчисида дунёдан кўз юмди ва Караж шаҳрининг Имомзода Тоҳир қабристонида шукуҳли маросим барпо этилганидан кейин дафн этилди.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг