Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
ИШИДнинг пайдо бўлишидан АҚШ хабардор эди
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ИШИД террорчи гуруҳи ўзи назарда тутган исломий халофатни ва исломий шариатни жорий этишни ўзининг асосий мақсади эълон қилган. Аммо ушбу гуруҳ Ислом номи билан энг жирканч жиноятларни содир этмоқда. Улар ҳар куни янги жиноятларни содир этиб, ўзларининг энг паст ва разил эканликларини кўрсатишмоқда. ИШИД террорчи гуруҳи ҳарбий тўқнашувларда ҳатто болалар ва ўсмирлардан ҳам худукушлик амалиётлари учун фойдаланади ва ўзининг сиёсатларини амалда татбиқ этиш учун инсоний бўлмаган ишларга қўл урмоқда.
ИШИД гуруҳига қўшилганларнинг бири ўзининг жиноятларига ҳақида шундай баён қилган эди: Ушбу гуруҳга аъзо бўлганимдан кейин Сурияга жўнатишди ва мен урушга бориш ўрнига амир, яъни ИШИД бошлиғининг фармони билан қамоқхона назоратчиси бўлдим. Менга аёллар ва эркаклардан иборат барча асирларни қамчи билан савалаш буюрилган эди. Мен асирлар ва қўлга тушганлардан бирон нарса сўрамасдим ва уларни тергов қилмасдим ва фақат савалардим. Ушбу шахсларнинг айримларини 80 маротаба ва баъзиларини 40 бор савалардим. Мен учун уларнинг аёл ва ёки эркак эканлиги фарқ қилмасди. Ушбу амал қамоқдаги жиҳод номланарди.
Шак-шубҳасиз, ИШИД такфирий ва террорчи гуруҳчасининг шаклланиши айрим Ғарб ва минтақадаги араб давлатларининг мақсад ва ниятларига ҳам алоқадор бўлган. Кунлар ўтиши билан ушбу гуруҳнинг шаклланишида АҚШнинг ҳам роли кўпроқ назарга ташланарди. Америка Мудофаа хавфсизлиги агентлигининг собиқ раиси Майкл Флинн Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканалига берган суҳбатларининг бирида шундай эътироф этган эди:”Америка хавфсизлик ташкилоти милодий 2012 йилнинг бошларида, яъни Сурия инқирозидан бир йил ўтганидан кейин Ироқда ИШИД террорчи гуруҳини пайдо бўлишини олдиндан айтган эди. Аммо ушбу гуруҳга бир таҳдид сифатида қараш ўрнига унга минтақада ўзининг стратегик мақсадларига эришиш йўлидаги восита сифатида қарайди.”
Майкл Флинн очиқ-ойдин баён қилган эдики, Сурияда экстремист ва радикал гуруҳларнинг кучайишига Америка давлати қасдан ва ўз хоҳиши билан эътиборсизлик қилади ва ушбу гуруҳларнинг хатарларини кўрмасликка олади.
Ушбу сўзларга кўра, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2011 йилнинг октябр ойидан бошлаб, яъни Сурия инқирозидан етти ой ўтганидан кейин 2011 йилнинг 15 март ойидан 2012 йил сентябр ойининг аввалларигача Бенғозидан Суриядаги террорчи гуруҳлар ва радикал бўлмаган гуруҳларга қурол-яроқ юборилишидан хабардор эди. БМТ Сурияга ҳар қанақа қурол-яроқларни ушбу мамлакат ҳукуматига ҳам ва уларга бўлган мухолифачиларга ҳам юборишни ман қилган эди. Аммо Обама террористлар ва бошқа гуруҳларга ушбу қурол-яроқларни юборилишига ҳеч қанақа қаршилик кўрсатмаган.
ИШИД террорчи гуруҳчасини шаклланишида Америка билан биргаликда айрим араб мамлакатлари, айниқса, Саудия Арабистонининг ролини ҳам инкор этиб бўлмайди. Айрим огоҳ манбаларнинг маълум қилишларича, ушбу гуруҳ ўзининг мавжудлигини эълон қилганидан беш кун ўтгач, Арабистон ва Ироқ билан чагарадош бўлган ҳудудлар орқали сони мингтагача бўлган юк машиналарида қурол яроқ ва ўқ дорилар Ироққа жўнатилади.
Берилган маълумотларга кўра, Арабистон Ироқда такфирий оқимларни ҳарбий тажҳизотлар билан таъминлаш билан бирга айрим зобитларни пора билан Ироқ армиясидан кетиб, радикал гуруҳларга қўшилишларига ҳамда айрим минтақаларни радикал гуруҳларга бериш учун айрим армия ҳарбий қисмларини орқага чекинишларга ҳам ундаган.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди. Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Айрим таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, ИШИД террорчи гуруҳчасини ҳимоялашда саудийларнинг исрор этишлари Ироқда Эронга ўхшаган шиа ҳукуматининг юзага келиши ва қудратли бўлиши бўлган. Халқ овози билан Ироқда сайланган ҳукумат араб оламида катта ўзгаришлар ҳисобланарди ва халқнинг халқчилик тузуми томон бораётганини кўрсатарди ва буни саудийлар яхши билишарди. Ушбу доминоли ҳаракатлар арабларнинг бошқа мустабид мамлакатларида ҳам юзага келиши мумкин эди ва ушбу халқчилик тузумига бўлган ҳаракатлар саудийларни хавотирга солган эди.ИШИДнинг пайдо бўлишида сионистик режим ушбу шаклланишларнинг учинчи бурчаки ҳисобланарди. Мазкур режим ИШИДни кучайтириш билан мусулмонлар ўртасида низо ва кина- кудуратларни янада оширарди ва ушбу йўллар билан ўзининг ноқонуний бўлган мавқейини мустаҳкамларди. Сионистик режим Саудия Арабистони билан биргаликда ИШИД иқтидорини кучайтириш йўли билан Эрон Ислом Жумҳурияти раҳбарлигидаги исломий муқовамат ҳаракатини тўхтатмоқчидир. Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг муборак бўлмаган натижалари Ислом оламининг заифланиши ва сионистик режим пояларинг мустаҳкамланишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатлар Ғарб манфаатларини таъминлашда қўл келади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.