июл 26, 2017 14:17 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил мурдод  ойининг 5-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулқаъда  ойининг учинчиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 27- кунидир.

Бундан 818 йил олдин ҳижрий-қамарий 620 йил зилқаъда ойининг 3-куни Мисрлик муфассир ва фақиҳ Ибн Мунир Искандария шаҳрида дунёга келди. У бошланғич  таълимни отасидан  олгач  фиқҳ, араб адабиёти ва Қуръон илмлари каби диний фанларни ўз замонасининг таниқли устодларидан ўрганди.

Ибн Мунир   умри  давомида кўплаб масъулиятли вазифаларда ишлади, жумладан у бир муддат қозилик ҳам қилди. У 63 ёшида Искандарияда оламдан ўтди.  Олим  бугунги кунда Жомеъул Мунир номи билан танилган  масжидда дафн этилган.

Ибн Мунирдан Қуръони карим тафсири ва бошқа диний илмлар бўйича кўплаб асарлар мерос  қолган. Унинг китоблари  Қоҳира шаҳрида кўплаб маротаба чоп этилган.

 хххххххххххххх

Бундан 1193 йил муқаддам  1824 йилнинг 27 июл  куни  Париж шаҳрида франсиялик адиб ва ёзувчи  Александр Дюма (ўғил) дунёга келди. У генерал ва ёзувчи Александр Дюма (ота) нинг ўғлидир. Александр Дюма (ўғил) болалик пайтида кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. Унинг дард-аламга йӯғрилган барча хотиралари асарларида ўз аксини топган.

Александр Дюма (ўғил) кўп романлар ва саҳна асарларнинг муаллифи ҳисобланади. " Хонум Камилия", " Дунёнинг ярми" ва "Пул масаласи" ёзувчининг  энг машҳур асарларидир. У 1890   йили оламдан кўз юмди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 144 йил илгари, яъни 1873 йилнинг 27 июл  куни  рус шоири ва сиёсат арбоби     Фёдор Тютчев вафот этди.

Фёдор Иванович Тютчев 1803 йил декабр ойининг 5-кунида  Москва атрофида жойлашган қишлоқлардан бирида таваллуд топган.У инглиз тили бӯйича  олий ўқув юртини тугатганидан сўнг  19 ёшида   Германиянинг Мюнхен шаҳрида  Россиянинг сиёсий ишлар бӯйича вакили этиб тайинланди ва умрининг  22 йилини шу  мамлакатда   ўтказди.

Фёдор Тютчев  ўз юртига қайтгач,  шеър ёзиш ва турли адабий фаъолиятлар  билан шуғулланди. Табиат манзараларини  жӯшиб куйлагани учун уни “Табиат шоири” деб аташади.

Фёдор Тютчев   илм аҳли орасида жуда улуғ мартабага эгадир. Уни  ҳатто “Рус Гётеси” дея эслашади.  Улуғ шоир  70 ёшида вафот этди.