июл 27, 2017 12:02 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Виртуал оламда маълумотларнинг тасаввур қилиб бӯлмас даражада кӯплиги ва хилма-хиллиги, ҳамда ижтимоий тармоқ  муассислари олиб бораётган сиёсатларнинг  фойдаланувчи кӯнглиги яқинлиги виртуал фазога аъзо бӯлишни дунё аҳолисининг энг зарур эҳтиёжига айлантирган. БШу сабабли бугунги кунда аҳли башарнинг бешдан бир қисми ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиси ҳисобланади.

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоққа айланган “Фейсбук” аудиториясининг  901 миллион кишини  ташкил этаётганлиги ва улар орасида 130 минг ўзбекистонлик ҳам борлиги,  кунига 500 миллион киши “Фейсбук”ка  телефон орқали ташриф буюришининг ӯзи таважжуҳ қилиниши лозим бӯлган ҳодиса ҳисобланади. Хориждаги ўзбекистонликлар ҳам ватанда қолган қариндошлари ва дўстлари билан айнан интернет тармоқлари орқали боғланмоқда. Ижтимоий тармоқлар эса одамлар бир-бирларини топиб олишларига катта кўмак кўрсатаяпти.  

Сир эмаски, интернет тез ва арзон ахборот  ёки маълумот олиш,  етказиш ҳамда қайта ишлашда  беқиёс манба саналади. Кундан – кун сафи  кенгайиб, фойдаланувчилар сони  ортаётган мазкур тизим  дунё ҳамжамиятининг ахборотга бўлган  эҳтиёжини қондирмоқда.

Бугунги кунда интернет ёшлар ҳаётининг билим олиш, ижтимоий фаолиятлари,  вақтни кӯнгилдагидек ӯтказиш ва шунга ӯхшаш муҳим қисмини қамраб олган. Ёшларда  тажрибанинг  камлиги ва ёшлик даврига хос хусусиятлар сабабли,  улар интернетнинг салбий оқибатларига кӯпроқ дуч келишмоқда.

  Ёшларнинг интернетга ҳаддан ташқари ружуъ қӯйиш  сабабларидан бири, бу бӯш вақтларини тӯлдиришга уриниш, дея таърифланмоқда. Кӯплаб ота-оналар ҳам болаларининг  компютер билан шуғулланишларига зид эмаслар. Аммо улар фарзандлари интернетдан нотӯғри услубда фойдаланган ҳолда, унинг зарарли оқибатларидан зиён  кӯришлари ҳам мумкин эканлиги ҳақида ӯйлашмайди.

ххххххххххххххххх

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг виртуал дунёдаги ҳаётини кўзгунинг икки тарафига ўхшатиш мумкин.  Сени мутлақо шахс сифатида танимайдиган “дўстлар” фикрлаш доиранг ва мулоқот маданиятингдан келиб чиқиб, ўз ёзишмаларида сенинг феъл-атворингни акс эттирадилар. Биринчидан, фойдаланувчилар улар орқали кўпгина қизиқарли , зарур маълумотларга эга бўладилар. Уларнинг дунёқараши кенгаяди, шиддат билан амалга ошаётган ўзгаришлардан воқиф бўладилар. Иккинчидан улар ижтимоий тармоқдан ўз яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари, курсдошлари, узоқдаги қариндошларини топиш имконига эгадирлар. Учинчидан, ҳар бир фойдаланувчи дунёнинг исталган бурчагидан янги таниш орттириши, ҳамфикрларига, қизиқишлари доирасида суҳбатдошга эга бўлиши мумкин. Бунинг учун деярли ҳар бир ижтимоий тармоқ таклиф этадиган гуруҳларга аъзо бўлиш кифоя. Демак, ижтимоий тармоқ танишувнинг энг замонавий усули десак, муболаға бўлмайди. Фақатгина янги виртуал танишингиз аслида кимлигини учрашгандан кейингина билишингиз мумкин, аксарият ҳолатларда бу юз бермайди. Учинчидан ижтимоий тармоқлар  бошқа фойдаланувчиларнинг  фотосуратларини, видеосини, файлларини кўриш имконини берибгина қолмай, уларга изоҳ қолдириш,  суратни шарҳлаш, фикрга қарама-қарши фикр билдириш ёхуд унга қўшилишга ҳам имкон яратади. Албатта, ҳар бир фойдаланувчининг маълум бир ижтимоий тармоққа кириши учун нимадир туртки бўлади. Охир оқибат у ўргимчак тўри сифатида инсонни ўз домига тортиши ҳақида  мутахассислар бонг урмоқдалар.

Шуни такидлаш жоизким интернет кириб келиши билан жамиятда ӯз қонун-қоидаларини жорий этиб, фойдаланувчиларни шу қонун-қоидалар асосида яшашга мажбур қилади. Агар анъанавий турмуш тарзи дуруст равишда йӯлга қӯйилмаган бӯлса, мажозий фазо қонунларига биноан амал қилишга тӯғри келади.

Ххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Ижтимоий тармоқларнинг ӯзига хос  афзалликларидан бири бу фойдаланувчиларнинг ӯз фикр-қараш ва қизиқишларини бошқаларга ҳам улашиш имкониятидир. Бу нарса шунчалик муҳимким, агар шу фаолият тури бӯлмаса, ижтимоий тармоқ бӯм-бӯш ҳувиллаб қоладигандек...  Қарашларини бошқаларга улашишдан мақсад, фойдаланувчига ӯзини қизиқтираётган гапларни бошқалар билан баҳам кӯриш ва бошқаларнинг ҳам дил дардидан огоҳ бӯлиш шароитини яратишдир.

Аксарият оммавий ахборот воситаларида фойдаланувчиларнинг таъсир ӯтказиш имконияти ӯта чеклангандир. Аммо ижтимоий тармоқларда фойдаланувчи ӯзи материал нашр қилиши, уни бошқалар билан баҳам кӯриши, бошқа фойдаланувчиларнинг бу материалга нисбатан фикр-қарашларини кузатиб бориши мумкин. Бу жонли мулоқот эса фойдаланувчини оҳанрабодек виртуал фазога тортиб туради. Шу сабабли айтиш мумкинки, мулоқот технологияларининг янада ривожланиши натижасида ижтимоий тармоқлар дунёнинг энг нуфузли ахборот воситаси бӯлган телевизорни ҳам бир четга суриб қӯйишлари мумкин.

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар таблиғот асосида даромад олишнинг энг яхши воситаси ҳамдир. Қизиғи шундаки, фойдаланувчилар виртуал фазодаги саҳифаларида ӯз қизиқишлари ҳақида суҳбат қилишади. Рекламага ихтисослашган ширкатлар эса уларнинг айнан ана шу қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларга эълонлар юборади. Бундан ташқари жуда кӯп ширкатлар  энг машҳур тармоқларда ӯз саҳифаларини очиб, фойдаланувчилар ва бошқа ширкатлар билан муносабат ӯрнатиб, ӯз тижорат ишларини юритишади.

 

 

Ёрлиқ