июл 27, 2017 10:32 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 7-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилқаъда ойининг 5-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 29 -июль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  мурдод   ойининг 7-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  зилқаъда ойининг 5-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 29 -июль.

Бундан 60 йил олдин, милодий 1957 йилнинг 29-июлида  БМТ томонидан Атом энергияси халқаро агентлиги  таъсис этилади.  Ушбу Агентликни таъсис этишдан мақсад  атом электростанцияларнинг фаолиятларини  назорат қилиш ҳамда ядровий энергиядан фақат тинчлик мақсадларга фойдаланишни таъминлаш ва ядровий қуроллар яратишни  олдини  олиш эди.  Атом энергияси халқаро агентлигининг қароргоҳи   Австрия пойтахти Венада жойлашган ва ушбу шаҳарда МАГАТЭга аъзо давлатларнинг ядровий фаолиятлари  учун тадқиқот маркази ҳам ташкил этилган.  Шунга қарамай,  мазкур Агентлик  айрим қудратли давлатларнинг таъсири остида қолган. Чунончи, МАГАТЭ га аъзо  ва ядровий қуролларга эга бўлган  асосий  беш мамлакат, яъни Америка, Россия, Франция, Англия ва Хитой ушбу Агентлик назоратидан озод этилган. Тинчлик мақсадларга йўналтирилган айрим давлатларнинг фаолиятлари зўравон қудратларнинг қаршиликлари билан юзмаюз бўлган ва ядровий қуролларга эга бўлган сионистик режимнинг фаолиятлари эса назорат қилинмайди.

Бундан 38 йил муқаддам, яъни милодий 1979 йилнинг 29 июлида германиялик мутафаккир  Ҳерберт Маркузе  оламдан ўтган. У милодий 1898 йилда таваллуд топган. Кейинчалик  Германияда фашистлар қудратга эришганларидан кейин  у Америкага боради. Маркузе ўзини марксист ҳисобларди, аммо Шўролар Иттифоқининг марксизмини  қуруқ, дағал ва мосламаган  ҳисобларди.  Шу сабабдан ҳам уни бошқа марксистлар   танқид қилишарди. “Йўналиш ва тамаддун”, “Бир ҳудудли  инсон” ва “Инқилоб ва ислоҳ” унинг муҳим асарлари ҳисобланади.

Бундан 36 йил олдин, ҳижрий –шамсий 1360 йилнинг 7-мурдод ойида Эроннинг қудратдан  четлаштирилган президенти Абулҳасан Бани Садр  ва “Мунофиқин” номи билан танилган Халқ мужоҳидлари террорчилик  гуруҳчаси раҳбари Масъуд Ражавий  Эрондан қочишади. Ўша вақтдан 37 кун олдин Бани Садр салоҳиятсизлиги, кескин ҳолатлар яратилгани  ва Саддом режими ҳужумлари баробарида мамлакатни ҳимоя этишда лаёқатсиз бўлгани боис президентлик  лавозимидан четлаштирилган эди.  У Халқ мужоҳидлари билан даҳшатли терактларни амалга ошириб, яна қудратга етишга умид қилган эди. Аммо президентлик сайловлар ўтказилиб, Эронда унинг ўрнига Муҳаммадали Ражоий сайланади. Шундан кейин Бани Садр аёллар кийимини кийиб  Ражавий билан бирга Эрондан Францияга қочади. Бани Садр ҳозиргача Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши фаолиятларини давом эттирмоқда. Масъуд Ражавий ўзининг гуруҳчаси билан  Саддом Ҳусейн хизматида бўлади. Ироқ диктатори қудратдан  ағдарилганидан кейин  Ражавий гуруҳчаси ҳам таъсирсиз бўлиб қолади.

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.