июл 27, 2017 16:33 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                 

Азиз тингловчилар, ўтган эшитиришимизда айтдикки Ҳилол деди:  "Мен ва Марора ул ҳазрат ёнида туриб урушган эдик ва Парвардигорнинг лутфига эга бӯлган эдик. Бадр куни ва халқнинг наздида ғурур ва ифтихорга эга бӯлган эдик. Аммо бугунги кунга келиб болаларнинг масхарасига айланиб қолдик

Марора деди:  Ҳа,  Ҳилол тӯғри айтияпсан. Бир ҳавуч хурмонинг манфаати мен ва сени кошки алдамасди ва янада кӯп даромад олиш ҳаваси бизни Мадинада қолдирмасди. Аммо бугун афсӯсланиш ва пушаймонлик куни эмас.

Р)  Улар кечаю кундуз тавбаю надомат билан кун кечиришарди. Улар не зорлик қилишмади ва не узрларни келтиришмади. Ҳар куни уларнинг оилалари уларга таом олиб келишардида,  аммо зудлик билан у ердан на салом на калом эшитиб кетардилар. 
Каъб деди:  Ӯз Худоимиздан бир нарсани кечириш ёки ӯлимни истардик. Бир неча муддат ӯтди ва ҳеч ким бизнинг олдимизга келмади .

Кунлардан бир куни ғам -кулфат ва мотамга гирифтор бӯлган дӯстларимга айтдим:  Энди Худо ва унинг Пайғамбари ва бизнинг оиламиз ва қариндошларимиз биздан юз ӯгирдилар ва сӯҳбатлашиш учун бирон шахсни топмаймиз. Нима учун биз бир -биримизнинг ёнимизда қолишимиз керак. Агар бизнинг тақдиримизда ёлғизлик ёзилган бӯлса нима учун ӯзимизни бундай танбиҳ бермаслигимиз керак?  

Дӯстларим менинг сӯзларимни қабул қилишди.  Уша кеча бир -биримиздан ажралиш кечаси бӯлди. Ҳолбуки ӯлганимизча Худо бизни ӯз даргоҳига қабул қилмаслигига қадар бир -биримиз билан гапирмасликка қасам ичган эдик. Уша кечаси биз уч нафар бир биримиздан ажрашдик ва ҳар биримиз ой нӯрининг ёруғлигида  турли томон йӯл олдик.

Р) Уч кун ӯтди.  Учинчи куннинг ярим кечасида ваҳий фариштаси Пайғамбар (с)  учун иллоҳий паём нозил этди:  "Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир. (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) тавбаларини қабул қилгани хусусида хабар бермоқда. Маълумки, Пайғамбарлар маъсумдирлар. Аммо бу оятда Пайғамбаримизнинг Аллоҳдан тушган ваҳийга хилоф қилганлари ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу ҳол бўлиши ҳам мумкин эмас. Балки У зот (а. с.) ижтиҳод маъносида баъзи бир кишиларга Табук ғазотига чиқмай қолишга изн берган эдилар. У зот (с. а. в.) бу билан афзал ишни эмас, ундан пастроғини қилган эдилар. Афзали эса то ростгўйлар ёлғончилардан ажралгунча кутиб туриш эди.)

Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир. (Бу уч кишининг қиссаси ҳамма тарих китобларимизда, тафсир ва ҳадис китобларимизда ривоят қилинган. Мазкур уч киши Каъб ибн Молик, Мирора ибн Робиъ ва Ҳилол ибн Умаййа ал-Воқифийлар мунофиқ эмас, балки чин мусулмон бўлганлар, лекин хато қилиб, Табук ғазотига бормай қолганлар.) Тавба сураси 117-118 оят.

Р) Парвардигорнинг кечириш башорати Пайғамбарнинг мезбони бӯлмиш Умму Саламани ӯйидан уша ярим кечада Мадина бӯйлаб тарқалди. 
Мусулмонлар Каъб, Ҳилол ва Марорага Парвардигорнинг паёмидан бохавар этиш ва Пайғамбарнинг содиқ саҳобаларини, унинг меҳр муҳаббати ва лутфу иноятига қайтариш учун хурсандчилик билан тоғларга йўл олишди.