Исломий яшаш тарзи
Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради.
Қуръони карим Оли Имрон муборак сурасининг 134-чи ояти каримасида Аллоҳ таоло эзгў амалларни бажарадиган шахсларнинг нишоналарини ўз ғазаблари устидан назорат қила оладиган ва бошқалар гуноҳларини кечира оладиган шахсларда деб билади
Эҳтимол сиз хурсандчилик, саодат ёки ғам-қайғудан тула ҳаётни ўз бошингиздан кечирган бўлсангиз керак. Ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётида турли ҳодиса-воқеалар юз беради, турли янгиликларни эштади, бирон-бир нарса ҳақида ўйлайди ва турли фаъолиятлар олиб борадиким буларнинг барчаси шахсда ҳаяжон ва изтиробларни вужудга келтиради. Бу ҳиссиётлар ташқи дунёимиз ва ҳаттоки қандай фикрлашимиз ҳақида шундай маълумотларни муҳайё этадиким ўз навбатида ўзимизнинг келаси хулқ-атворимизга таъсир етказади. Хурсанд бўлишимизда , яъни яхши ҳодиса-воқеаларни ўз бошимиздан ўтказдик ва аксинча ғам-қайғуга ботганимизда, эҳтимол бирон-бир нохуш ҳодиса-воқеалар юзага келгандир.
Биз ташқи ва ички ҳодиса-воқеалар қаршисида туриб уларга нисбатан ички тажриба ва куникмалардан ҳисобланмиш ғам-қайғу, хурсандчилик, хавотирланиш, қурқиш каби ҳаяжон ва ҳисс-туйғуларни ҳис этамиз.
Турли одамларда ҳисс-туйғулар шиддат ва таъсирчанлиги нуқтаи назаридан турлича ва фарқли бўлади. Агар ғам-қайғу, ғазаб ва изтироб каби ҳаяжон ҳолатларига тўғри муносабатда бўлмаслигимизда жисмоний ва психологик саломатлигимизда салбий таъсир етказади. Ҳаяжонлар баробарида қаршилик кўрсатиш ҳаётнинг энг муҳим тажриба ва куникмаларидан ҳисобланади ва бу эса ўзимиз ва бошқаларда ҳаяжонларни ташхис бериб, хатти-ҳаракатларимизда бу ҳаяжон қандай таъсир етказишини ва у билан қандай муносабатда бўлишимизни аниқлашимиз мумкин.
Яхши ҳисс-туйғулар инсонга куч-қувват бағишлайди ва шундай тарзда ёмон ва хуш келмайдиган ҳис-туйғулар шахсга салбий тасир етказади. Ўзимизда ижобий ҳаяжонларни вужудга келтириш учун кундалик ҳаётимизда ўзимизнинг ишонч ва ҳисс-туйғуларимизни ўзгартиришимиз лозим. Ижобий тафаккурга эга бўлган кишилар яхши ҳисс- туйғуларнинг тажрибасини касб этишади ва бу мавзў эса мантиқий равишда фикр юритиш учун зеҳнни тайёрлайди. Бошқа томондан писсимистик характерга эга бўлган инсон масалани ҳал этиш йўлини ўз зеҳнида қаорор олган деб билади ва ёмон ҳисс-туйғуларни яна вужудга келтиради.
Имом Али алайҳиссалом шундай марҳамат этади: “Ўз фикр ва афкорингдан эҳтиёт бўлгин!Чунки у сенинг айтган каломингга айланади. Ва Каломингдан эҳтиёт бўлгинким, сенинг хулқ-атворингга тасир етказади.Ҳамда одатларингдан эҳтиёт бўл, чунки бу сенинг шахсиятингни аниқлайди. Ва шахсиятингдан эҳтиёт бўл, зеро сенинг тақдирингга айланади. ”
Гоҳида шахснинг муаммолари ва хавотирланишлари муҳит-атрофнинг тасиридан келиб чиқади ва гоҳида эса шахсий сабабларга эга бўлади. Муҳим нуқта шундан иборатким, фикр ва афкоримизни ўзгартиришимиз билан осойишталик ва тинчликка эришишимиз мумкин. Шунга асосланиб, ҳаётда юзага келадиган ҳодиса-воқеаларни назорат ва контрол қилишимиз лозим. Психология илмининг мутахассиси доктор Нозимий шундай фикр билдиради: “Ҳаётнинг маҳорат ва тажрибаларидан бири бу салбий хулқ-атфорга айланмаслиги учун салбий изтироб ва ҳаяжонларни контрол қилиш ҳисобланади. Ғам ва қайғу каби изтироб ва ҳаяжонларни контрол қилишни билмайдиган ва бу ҳаяжонларга қаршилик кўрсата олмайдиган инсонлар замон ўтиши билан бу қийинчилик ва муаммолар уларнинг ҳаётларига тасир етказади ва улар тушкунликка тушиб қолишади. Доим хафа бўлиб юрадиган инсонлар ёмон ҳисс-туйғаларга эга бўлишади ва ўз ҳаётларида юзага келадиган барча ҳодиса-воқеаларга нисбатан салбий тафаккурга эга бўлишади. ”
Ғазаб инсоннинг хатти-ҳаракати, ҳаяжонлари ва характерига катта тасир етказадиган муҳим омил ҳисобланади.
Ғазаб инсон ақлини заифлаштириб, кутилмаган ва ачинарли хатти-ҳаракатларга ундайди. Ота-боболаримиз бежиз «Жаҳл келганда ақл кетади», дейишмаган.
Аслини олганда, ғазаб – инсоний туйғуларидан бири. Яъни, Аллоҳ берган ҳиссий неъмат. Инсоннинг моли, жони, орияти, яқин кишиларига қарши хатти-ҳаракатлар қилинганда табиий равишда қўзғолади ва юқоридаги ҳолатларни бартараф этишга ундайди. Бироқ ғазабнинг Аллоҳ томонидан бизга неъмат сифатида берилганлиги бутунлай унинг измига тушиш мумкинлигини англатмайди. Зеро, у чегаралай билиш керак бўлган ҳис. Акс ҳолда, ғазабланган киши ҳам, унинг атрофидагилар ҳам бундан азият чекишади. Гапнинг индаоси, ғазаб – мисоли олов. Инсон унга муҳтож. Аммо меъёридан ортиб, назоратимиздан чиқиб кетса, ўзимизни, бошқаларни ҳам ёқиб, кул қилади.