август 06, 2017 14:48 Asia/Tashkent

Бугунги кунда мутахассислар аутист болаларнинг истеъдодларини ривожланишига кӯмаг этадиган роботлар ихтиро этишга ноил бӯлишган. Бу роботлар ёрдамида хаста болалар қобилиятлари ва истеъдодларини очиш имкони пайдо бӯлган.

Эрон Шариф Саноат Университети мутахассислари яқинда қулоғи оғир болалар учун форс тилини ӯргатадиган робот ихтиро этишди.

Бугунги кунда мутахассислар аутист болаларнинг истеъдодларини ривожланишига кӯмаг этадиган роботлар ихтиро этишга ноил бӯлишган. Бу роботлар ёрдамида хаста болалар қобилиятлари ва истеъдодларини очиш имкони пайдо бӯлган.

Статистик маълумотларига кўра, ҳар 88 боланинг биттаси аутизм касаллиги билан дунёга келади.

Аутизм (грекча “аutоs” – “ўзим” деган сўз) – бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У ёлғизликни ёқтиради.

Хаста одам ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди. Касалликнинг илк белгилари уч ёшгача кузатилади. Баъзан клиник белгилар барвақт аниқланиши ҳам мумкин.

Яна бир хил хатти-ҳаракат ва сўзларни қайта-қайта такрорлаш ҳам айнан ушбу касалликка чалинган инсонларга хос холат.

Тиббиёт тарихида XVIII асрнинг ўзидаёқ аутик спектри бузилган (гарчи бу атама ҳали қўлланилмаган бўлсада) инсонларнинг ҳолати тавсифи келтирилган матнлар пайдо бўла бошлаган. Ўтган асрларда фаолият юритган олимлар орасидан француз тадқиқотчиси Ж.М.Итар инсонлардаги аутизм билан боғлиқ муаммога бирмунча ўзгача ёндашиб, бу ҳолатни “Ақлий мутизм”, – деб таърифлайди. Шу билан у аутизмдаги энг муҳим белгилардан бири – ақлий бузилиш мавжуд бўлмаган ҳолатда инсонда нутқий ривожланмаганлик ёки нутқий ривожланишдан орқада қолиш кабиларни ажратиб кўрсатади. Касалликка доир “аутизм” терминини фанга 1912 йилда Э.Блейлер киритган.

Аутизмнинг синдром сифатида тушунтирилувчи илк таърифи болалар психиатри Лео Каннер томонидан берилган бўлиб, бу унинг 1943 йилда чоп этилган “Аффектив мулоқот билан боғлиқ аутистик бузилишлар” номли мақоласида келтирилган.

1970 йиллар давомида аутизм этиологиясини ўрганиш, унга ташхис қўйиш ҳамда аутистик болалар билан ишлаш соҳасида сезиларли даражада ўсиш кузатила бошланди. Бугунги кунда бутун дунёда мазкур соҳада тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Ҳоизрда дунё жамоатчилигини, олимлар ва тиббиёт ходимларини хавотирга солаётган муаммолардан бири бўлган аутик спектри бузилган инсонлар сони сезиларли даражада ошиб бормоқда.

 Аутизм касаллиги ҳомила она қорнидалик давридаёқ унинг бош мияси ривожланишида МОСOS оқсили танқислиги сабабли пайдо бўлади. Бу хасталикнинг ирсият билан боғлиқлиги ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Америкалик ва франциялик олимлар гуруҳи бош мия ривожланишининг илк босқичларида ҳид сезишда иштирок этадиган ўзак ҳужайраларни ўрганиш зарур, деган хулосага келишди. Чунки, бурундан осонлик билан олинадиган биопсия суртмаси бу ҳужайраларни ўрганишда бебаҳо усул ҳисобланади.

Аутизм билан оғриган беморлардаги ген ва оқсилларни соғлом кишиларникидан фарқлаш учун ҳам бу усул зарур ҳисобланади. Тадқиқотчилар 11 нафар беморнинг 9 нафарида МОСOS оқсилини кодловчи ген фаолияти бузилганини кузатишди. Бу оқсил етишмовчилиги бош мия фаолиятида муҳим ўрин эгаллайдиган синапсларнинг кам ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда аномал (нуқсонли) асаб импульслари ривожланишига туртки бўлар экан.

Бу касаллик ӯғил болалар ўртасида кўпроқ учрайди. Блейлернинг фикрича, хаста одам ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ