август 07, 2017 09:50 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 16 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зилқаъда ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 7-чи кунидир.

 

Бундан 144  йил олдин  ҳижрий-қамарий 1294 йил зилқаъда ойининг 14-чисида:

Мусалмон халқининг қудратли устоди ва донишмандларидан бири Оятуллоҳ Зуннурий Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Табрез шаҳрида таваллуд топди. У ўзининг болалик ва ёшлик даврини ўз ватанида араб адабиёти ва диний илмларни ўрганиш билан ўтказди. У бошланғич илмларни ўрганишидан кейин Ироқдаги Нажаф илмия ҳавзасига борди. Зуннурий ижтиҳод олий даражани касб этишидан сўнг Эронга қайтиб келди. Бундан кейин таълим тарбия бериш ва китоб ёзиш билан шуғулланди. Шунингдек кўп шогирдларни ижтиҳод даражасига етганларига қадар тарбиялади. Мусалмон халқининг ушбу олий мартабали донишмандидан “Қазо ва шаҳодат”, “Шарҳи бар Урватул-Вусқа”  каби асарлар мерос қолган.

 

Бундан 35 йил илгари милодий 1982  йил август ойининг 7-чисида:

Америка, Ливан ва Фаластин озодлик ташкилоти ўртасида ушбу ташкилот кучларининг Бейрутдан чиқишига тегишли шартнома Ливан пойтахтида имзоланди. Бу шартнома милодий 1982 йил июн ойидан бошлаб Ливанга қарши сионистик режимнинг кенг кўламда ҳужум қилгани оқибатида келишилди. Бу шартномани имзолашдан мақсад Ливанда жойлашган фаластинлик кўрашувчи кучларни Бурутдан чиқариш ёки уни нобуд қилишдан иборат эди.  

Исроил ирқпараст режимининг армияси бу ҳужумларда замонавий фаровон қурол-яроқлардан фойдаланди.

Шундай бир шароитда ливанлик ва фаластинлик кучлар бу режимнинг ҳужумларига қарши 80 кун муқовимат кўрсатишди. Охири Фаластин озодлик ташкилотининг собиқ раҳбари Ёсир Арафат Бейрутдан 12 минг нафар фаластинлик кўрашувчиларни чиқариш ва уларни бошқа 8-та араб мамлакатларида жойлаштиришга розий бўлди. Агарчи Фаластин озодлик ташкилоти кучларининг Бейрутдан чиқиши бу ташкилотга катта зарба етказган ва Исроил билан келишувга келиш учун замина яратган бўлсада, аммо сионистлар ҳам бундан кейин Ливан исломий муқовимат кўрсатиш аскарларининг кетмакет зарбаларига юзмаюз бўлишди. Охири 2000 йилда сионистлар ушбу мамлакатдан чиқишга мажбур бўлишди.     

Бундан 9 йил олдин милодий 2008 йил август ойининг 7-чисида:

Грузия армиясининг кучлари Американинг ҳимоятига таяниб мустақилликка эришишни хоҳловчи Грузиянинг  шимолида жойлашган Жанубий Осетияга ҳужум қилди.

Бу ҳужумлар жараёнида ноҳарбийлар ўртасидан унлаб кишилар ҳалок бўлишди ва тан жароҳатлари олишди. Бир кун ўтгач Россия кучлари Жанубий Осетияни ҳимоят этиш учун амалиётга киришди ва Грузия армияси орқага чекинди. Россия армияси Батуми номли муҳим портни ўз тасарруфига олишидан кейин ушбу ўлканинг пойтахти Тбилиси яқинигача бориб етди. Охири Франциянинг уша вақтдаги президенти Саркозийнинг воситачилик қилиши билан Россия армияси 12 август ойида Грузиядан чиқди. Албатта Россия истиқлолга эришувчи иккита минтақа, яъни жанубий Осетия ва Абхазиянинг мустақиллигини расмий равишда тан олди. Грузияга қарши Россия армиясининг амалга оширган ҳарбий амалиётини Нато ташкилотининг шарқ ва собиқ Совет Иттифоқи республикаларига кенг кўламда нуфуз топишига қарши Маскванинг Ғарб давлатлари, айниқса Америкага берган огоҳлантириши  унвонида талқин этиш мумкин.