август 07, 2017 13:07 Asia/Tashkent

Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.

Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.

Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.

Фан – илмий ижоднинг олий шакли. Фаннинг мақсади тафаккур ва ҳаракатнинг янги имкониятларини очиб беришдан иборат. Уларнинг вужудга келиши илмий-амалий фаолият янги усул ва йўлларининг детерминанти бўлади ва ижодий интеллектнинг янги имкониятларини очиб беради. Ижод натижаларининг аҳамияти ўтмиш тажрибасининг унда у ёки бу ҳолатда сақланиши ва ҳисобга олинишида ифодаланади.

Шахснинг маданий дунёқараш асосларини шакллантириш жараёни фан ютуқларига асосланади. Турли усул ва йўллар билан амалга ошириладиган замонавий технологияларнинг асосини илмий билиш ташкил этади.

Жамият тараққиёти давомида фан ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш жараёни тезлашиб боради.

Ӯтган йили Эроннинг фазовий технологиялар эъзозлаш кунида  Эрон ишга тайёр сунъий йӯлдошларининг кӯргазмаси бӯлиб ӯтди.

Жумладан “Дӯсти” сунъий йӯлдош ишга тайёр сунъий йӯлдошлардан бири бӯлиб, 50 килограммни ташкил этади. “Зафар” сунъий йӯлдоши ҳам Амир Кабир номидаги Фан ва саноат Университети мутахассислари лойиҳалаштирган сунъий йӯлдошлардан биридир.

Шариф саноат университети милодий 1965 йилда Эрон юртининг юқори илмли  ва  малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида таъсис этилган.

Ушбу университет мамлакатда биринчи политехника олий ўқув юрти бўлиб, техника ва муҳандислик заминасида кўп тажрибага эгадир ва  Эрон Стенфорди номи билан ҳам машҳур бўлган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Сунъий йӯлдош тармоқлари ҳам технология падидаларидан ҳисобланади. Аввалига спутник тармоқлари илмий тадқиқот олиб бориш учун қӯлланилиб, лозим ва башарият учун муҳим бир информация воситаси деб тарифланарди.

Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва саноат университетида мамлакат саноатини юксак даражада ривожлантиришга қаратилган жуда кӯп ихтиролар амалга оширилган.

Газ қувурлари соғломлигини назорат ва таъмир қилувчи Эрон роботи, Ҳаво таркибидаги зарарли элементларни бартараф қилувчи махсус рангнинг ишлаб чиқарилиши,  болаларнинг қӯл томирларини аниқловчи мослама, иссиқлик ҳароратини ӯтказувчи сим, Саноат корхоналари ва яшаш манзилларини оловсиз иситадиган иситиш мосламалари, уч зовияли лазерли чоп қилиш ускунаси,

 "Навид" ва "Зафар" номли иккита миллий Ернинг сунъий йӯлдоши, орқа мияси зарарланган кишиларга мӯлжалланган ӯрнида туриш ва қадам ташлаш қобилиятига эга бӯлган протез ишлаб чиқарилиши каби ихтиролар шулар жумласидандир.

 

 

Ёрлиқ