август 07, 2017 13:05 Asia/Tashkent

Масжид уша ибтидодан бошлаб Худонинг  ӯйи ва маконларнинг энг суюклиси ҳамда тоат -ибодат қилишнинг илк маркази унвонида фаъолият олиб борган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

   Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда масжиднинг сиёсий фаьолиятлари ва ҳозирги асрда масжид халқнинг сиёсий фаъолиятини кенгайтириш учун бир марказ эканлигига ишора этиб ӯтган эдик. Бугунги дастуримизда Имом Хумайний (р.а)  раҳбарлигида Эрон Ислом Инқилобининг жараёнида масжиднинг сиёсий раҳбарлиги ва маъмурияти ҳақида сӯз юритамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Пайғамбари Акрам (с)  исломий жамиятнинг ҳокими ва раҳбари унвонида масжиднинг раҳбарлигини ҳам комил тарзда ӯз зиммаларига олган эдилар.  Ул Ҳазратнинг издошлари ҳар бир замон ва даврда масжид фақат тоат -ибодат қилиш маконига айланиб қолмасдан мусулмонларнинг сиёсий ва ижтимоий масалаларини ҳал этиш  маконига айланиши учун сайъ -ҳаракат қилардилар. Чунки агар масжид ислом сиёсатидан узоқда бӯлса,  душманлар масжид ва жамоат намозини фақат тоат -ибодат қилиши учун қарор олишига сайъ -ҳаракат қилардилар ва шу йӯл орқали масжид томонидан уларга қарши хатар ёки зарар етмаслигини истардилар. Масжид уша ибтидодан бошлаб Худонинг  ӯйи ва маконларнинг энг суюклиси ҳамда тоат -ибодат қилишнинг илк маркази унвонида фаъолият олиб борган. Чунончи масжид диний масалаларни кӯриб чиқиш ва унинг атрофида баҳс -мунозара этиш,  ҳамда  Қуръонни таълим бериш ва ӯрганиш маркази шу билан бирга билимнинг илк макони бӯлишига қӯшимча, исломий жамиятда сиёсий илк ташкилот унвонида ҳам ӯзига хос эътибор ва ӯринга эга эди.

Расули Акрам (с)  исломнинг сиёсий усулини,  айниқса мусулмонларнинг фойдали тажрибалари ва нуқтаи назаридан баҳраманд бӯлишларини билиб, уни масжидда  маслаҳатлашув ва баҳс –мунозара қилиш учун ўртага қуярдилар.
Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида Исломий инқилобнинг ғалаба қозониши билан Эроннинг масжидлари ҳам ислом дини зуҳур топиш давридек ӯзининг ҳақиқий мавқеига эга бӯлди.

Чунончи масжидларда фаъолият олиб борган кучлар бевосита инқилобда қатнашдилар. Бу даврда масжидлар халқнинг алоқа ӯрнатиш марказига айланишини ӯз зиммасига олди. Шу тартиб билан бундай оғир шароитда исломий наҳзат  турли исломий  меъерлар билан мутобиқ келадиган ташкилотларга эга бўлмаган бир пайтда масжидлар бундай жиддий камчиликларни бартараф этиш қудратига эга эди ва халқнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини қулга киритишга сайъ-ҳаракат қиларди. Исломий инқилоб ғалаба қозонишидан кейин ҳам референдум ўтказиш, маҳаллий кенгашлар, басиж, яъни кунгиллилар маркази ва замоннинг муҳим бошқа масалалари каби исломий ҳукуматнинг кўп режа ва дастурлари ҳам масжидда ўтказиларди.

Эрон Исломий Инқилобнинг асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ислом динининг мавқеини баёнлашда шундай марҳамат қиладилар: “Масжид шундай макон ҳисобланади ким, уердан ишлар бошқарилиши лозим. Бу масжид эдиким, бизнинг миллатимиз учун ушбу ғалабани олиб келди. Бу муҳим маконга халқ катта аҳамият қаратиши лозим. Биз ғалаба қозондик деб масжидни энди нима қиламиз деб бундай фикрга келмаслигимиз зарур! Бизнинг ғалаба қозонишимиз масжидни идора этиш учундир.”     

Куфр ва атеизмга қарши кўраш олиб боришда масжиднинг роли катта эди. Исломий Инқилоб наҳзати масжиднинг қалбидан вужудга келди ва ана шу макон устувор бир қалқондек Эрон халқининг қиёмига катта куч бағишлади. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам масжиднинг роли ва мавқеини билишлари туфайли дунё мусалмонларига қараб шундай хитоб айладилар: “Агар меҳроб, масжид, Каъба ва ҳарам анбиёларнинг ҳурмат-эҳтироми, ҳарам ҳимоятчилари ва Худо аскарларининг пушти паноҳси ва қалқони бўлмаса, уларнинг пушти паноҳи қаерда? ”

Масжид ислом динининг маркази унвонида ҳеч қачон сиёсатдан йироқда бўлмаган. Чунончи исломнинг ўзи сиёсат билан аралашиб қолган ва сиёсатсиз ислом- ислом эмас. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу масалага эътибор қаратиб, шундай марҳамат қиладилар: “Ислом динининг сиёсат мавзўсида бўлган китоблари тоат-ибодат қилиш масаласидан кўпроқдир. Исломни сиёсатдан ажратиш, Худо ва инсон ўртасидаги таот-ибодат қилиш аҳкоми, боринг ўз масжидларингизда хоҳлаган дуойингизни ўқинг, ҳукуматлар ҳам сизларга ҳеч қандай иши йўқ деган бундай бир нотуғри ва хато нарсаларни бизнинг зеҳнимизда жойлаштиришган. Аммо шуни билингки,бу ислом эмас! ”

Ул ҳазрат шунингдек масжидни ҳақиқатни баён этиш маҳалли деб билиб, шундай марҳамат қиладилар: “Масжид ва диний доираларда Исроилнинг жиноятларини халққа етказиш уламолар ва тарғибочиларнинг вазифаларидир.”

Азиз тингловчи бугунги дастуримизда дунёнинг энг муҳим масжидларидан бўлмиш “Масжиди Вакили Шероз” ёки “Масжиди Султоний” ҳақида сўҳбатлашамиз. Масжиди вакил ёки Масжиди Султоний Шероздаги Зандийлар даврига тегишли бўлган масжидлардан саналади. Бу масжид каримхони Занднинг дастури билан қурилган. Масжиднинг қуриш тарихи ҳижрий 1187 йилга бориб тарқалади. Аммо масжиднинг пештоқларида Қожор султонларининг номи ёзилгани шундай хулосага келтирадиким, Каримхон даврида масжиднинг охирга етказилмаган айрим зиб-зийнатлари Қожор даврида охирга етказилган. Ёки Каримхони Занд асрида бўлган кошинларни алмаштириш ва уни таъмирлаш  Қожор даврида сайъ-ҳаракат қилинган.  Масжиднинг иккита  айвони бор. Шарқий ва жанубий намоз ўқиш саройига эгадир. Жанубий сарой тошдан ясалган чиройли устунлардан иборатдир. Бу саройнинг кенг шифтини 48 та тошдан ясалган устунлар кўтариб тўради. Бу устунларнинг баландлиги 5 метр ва кенглиги эса 80 сентиметр ни ташкил этади.  

                             

Ёрлиқ