Эрон афсоналари ва қиссалари
Сеҳрли эртаклар жозибаси, кўпинча, асардан ўрин олган мўъжизавий сафарлар, ҳайратомуз тўкинлик акс этган лавҳалар, хаёл бовар қилмайдиган жоду ва афсонавий учрашувлар тасвирида ўз ифодасини топади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда ўтган дастуримизнинг мавзўси бўлмиш сеҳрли қисса ва афсоналар ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Ўтган дастуримизда айтдикки ҳар бир ўлка ва сарзаминининг оғзаки ижодиётидан илдиз олган сеҳрли қиссалар, мухлислари кўп бўлган халқ оғзаки адабиётининг жанрларидан бири ҳисобланади. Ҳамда умумий бир маълумот беришда айтдикки сеҳрли қисса ва афсоналар наср қолибида бўлган ривоятлар ҳисобланадиким турли фавқулодда можаролар ва ҳодиса-воқеаларни ўз бошидан ўтказадиган қаҳрамоннинг хушбахтлиги ва бадбахтлиги ҳақида ривоят қилади.
Сеҳрли эртаклар жозибаси, кўпинча, асардан ўрин олган мўъжизавий сафарлар, ҳайратомуз тўкинлик акс этган лавҳалар, хаёл бовар қилмайдиган жоду ва афсонавий учрашувлар тасвирида ўз ифодасини топади. Эртакларда ҳаёт шу қадар мазмунли ва бебаҳо эҳсонки, унда бўлиши мумкин бўлмаган ҳодисалар тизимининг ўзи йўқ, ечими топилмас муаммо учрамайди, деган халқ фалсафаси нафас олади
Сеҳрли қиссалар, оддий ва ёқимли қиссалар ҳисобланадиким уларни барчамиз болалигимизда ўз боболаримиз ва буваларимиз тилидан эшитган эдик.
Бу эртаклар ўзининг оддий кўринишига қарамасдан оддий бўлиб маъноли сўзлар ва олий тафаккурни ўз ичида қамраб олган.
Сеҳрли эртак бадиияти, ундаги сўзлар магияси бизни руҳан ўз оғушига олади. Эртакни тинглаган одам халқнинг чексиз хаёлий воқеалар ўйлаб топишига қойил қолади, ижрочисига таҳсинлар ўқийди. Энг муҳими, безакланган кийик, бехато отадиган ўқ-ёй, одамни ғойиб қиладиган телпак, учадиган гилам, ниятни бажарадиган жом, бошқа эртаклардаги дарёга айланган сочиқ, чангалзор бўлиб қолган тароқ – ҳамма-ҳаммасига тингловчи ҳам, китобни ўқиган ўқувчи ҳам деярли ишонади. Тўғрисини айтсак, эртак билан мулоқот қилаётган пайтда ундаги воқеаларга ишонмаслик учун вақт ҳам бўлмайди.
Айрим муттахасислар таъбири билан айтганда эртаклар ибтидоий қавмлар ва ҳаттоки бугунги давр одамларининг хаёлий тафаккурлари ҳисобланади. Бу тафаккурлар тингловчи ва ривоят қилувчиларни реал дунёдан узоқлаштиради, ҳамда инсооннинг зеҳнидан узоқда бўлган ва унга эришиш имконияти бўлмаган нарсаларни сезиш ва хаёлда унга етиш имкониятини яратади.
Эртакларнинг айрим жойларида яширин сир-асрор ва паёмлар мавжуддир. Оддий одамлар ҳаёти ва жамиятнинг пастки қатламининг ҳаёти ҳақида тадқиқот олиб борган ва илмий тадқиқотларнинг пешволари мифологик йўналишнинг тарафдорлари ака-ука Якоб ва Вильҳельм Гримлар афсона ва эртакларни қадимдан қолган мифлар деб билишади. Уларнинг фикрларига кўра қадимий афсоналарни қайта тиклаш мумкин. Ака-ука Гримлар сеҳрли ва қаҳрамоний қисса ва эртакларнинг асосини Германия ва Ҳидистон қавмларидан келиб чиққан деб билишади. Улар шундай фикрда эдиларким қисса ва афсоналар қавмлар ўртасидаги маданий алоқалар ва муҳожират қилиш орқали жаҳоннинг турли нуқталарига тарқалган.
Аммо Англиялик энг буюк антрополог Тайлер томонидан афсоналар, уларнинг боқий қолиши ва уларнинг бугунги жомеага таъсири, ҳамда афсоналарнинг эволюцияси ҳақида кенг тадқиқотлар олиб боришларига бошқа антропологларни илмий ва батафсил тарзда афсоналарни ўрганишларига сабаб бўлди. Тейлордан сўнг Эндрю Ланг турли минтақаларнинг халқ ижодиётини қиёсланиб шундай хулосага келдиким қисса ва афсоналарнинг асоси тарихдан олдинги даврларга бориб тарқалади. Шун6и эътиборга олган ҳолда айрим муттахасислар хато қилиб мифлар ва афсоналарни бир нарса деб тушунишади. Агарчи бу икки аталма орасида жуда кескин фарқ бор. Чунки ҳар бирида ҳам жин ва див каби мавжудотлар мавжуд. Аммо лекин уларнинг орасида фарқ қиладиган жиҳатлари ҳам бор. Бу фарқлар уларни икки жанрларга бўлади.
Олам пайдо бўлиши, табиат ҳодисалари, инсониятнинг илк ибтидоси тўғрисидаги хаёлий тўқималар “миф” (асотир) дейилади. Афсона ва миф нимани англатиши солиштирилса, улар мазмун-моҳиятига кўра ўзаро ўхшаш тушунча эканлиги аёнлашади. “Қадимги мифлар” деганда “қадимги афсоналар” назарда тутилади. Дунё, инсоният, одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги қадимги содда ҳикоялар илмда “миф” деб аталади. Миф (юнонча myfhos – сўз, афсона, ривоят) сўзи луғатда “Қадимги кишиларнинг борлиқ олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи бўлиб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо бўлиши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудалар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олади” ,.