август 10, 2017 14:35 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 19-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи зил-қаъда ойнинг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 10- чи кунидир.

 

Бундан 224 йил олдин милодий 1973 йил август ойнинг 10-чисида:

Франциянинг Лувр музейи ўз ишини бошлади. Бу музей милодий 1789 йилда амалга оширилган Франциянинг инқилобидан олдин ҳунармандчилик асарлари сақланадиган салтанат қасри эди. Аммо инқилобдан кейин умумий музейга айланди. Саккиз бўлимда турли ҳунармандчилик асарларини намойишга қуйган  Париждаги Лувр музейи жаҳоннинг энг кўп зиёрат қиладиган музейларидан саналади. Намойишга қуйилган ҳунармандчилик асарларининг аксарияти жаҳоннинг турли мамлакатлари, айниқса шарқ мамлакатларидан ноқонуний равишда Лувр музейига олиб келинган. Чунончи, бу музейнинг исломий ҳунармандчилик бўлими қадимий ва қиматли 5 минг асарлардан ташкил топганким, ундан 2500 минг асар Эронга тегишлидир. Бу бўлим Лувр музейининг энг кўп тамоша қиладиган бўлимларидан саналади.  

 

Бундан 97 йил олдин милодий 1920  йил август ойининг 10-чисида:

Биринчи жаҳон урушида мағлуб бўлган Усмонийлар империяси ва Иттифоқчи гуруҳлар ўртасида "Севрес" шартномаси имзоланди.

Мазкур шартнома асосида, ушбу империя ўз  нуфузи остидаги  80 фойиз ҳудудларини бой берди ва уни территорияси қариб 3 миллион километр квадратдан 600 минг километр квадратгача камайди.

 “Севрес" шартномаси Усмонийлар империяси тааллуқли сарзаминларни тақсимлаш хусусидаги Франция ва Англия давлатларининг олдинги келишувларини расмийлаштирди ва  Англия давлати Ироқ, Иордания ва Фаластин ва Франция эса Сурия ва Ливан ҳудудларига эга бўлишди.

 Мазкур шартнома асосида ҳозирги Туркиянинг айрим қисматлари Греция ва Италияга ва уни шарқий минтақалари Арманистон ихтиёрига ўтди. Сервер шартномасининг оғир шарт-шароити Туркия армияси ва халқнинг қиёми ишғолгар мамлакатлар билан уларнинг тўқнашувлари сабабига айланди. Милодий 1923 йилда Иттифоқчи мамлакатлар Туркия билан бошқа бир шарномани имзолашди ва бу шартномага кўра, Туркиянинг ҳозирги тереториясини аниқлади.

 

Бундан 83 йил олдин ҳижрий-қамарий 1355 йил зил-қаъда ойининг 17-чисида:

Буюк фақеҳ ва олим, Қум илмий ҳавзасининг асосчиларидан бири Оятуллоҳил-Узмо Шайх Абдулкарим Ҳоирий Яздий Қум шаҳрида оламдан ўтди. У Эроннинг марказий шаҳарларидан бири Язд шаҳрида дунёга келган. Бошланғич илмалрни ўзлаштирганидан сўнг Оятуллоҳ Ҳоирий таҳсилни давом эттириш учун Ироққа сафар қилди ва бу ўлканинг таниқли олимларидан илм ва маърифат ўрганди. Оятуллоҳ Ҳоирий Эронга қайтишидан сўнг кучли илмий марказ мавжуд бўлмаганлигини ҳис этди ва шу сабабли ҳижрий-қамарий 1340 йилда Қум шаҳрида кучли илмий ҳавзага асос солди ва бу ҳавза тезлик билан ривожланиб, бугунги кунда Ислом оламиниинг муҳим марказларидан бири ҳисобланади. Оятуллоҳ Ҳоирий шунингдек, етук ва маҳоратли шогирдларни тарбиялади ва Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний ул зотнинг шогирдларидандир. Оятуллоҳ Ҳоирий кўплаб асарлар ёзиб, улардан "Китоб ур-ризо", "Китоб ус-салот" ва "Китоб ул-маворис" кабиларга ишора этиш мумкин.