Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форсча, тожикча ва афғон дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форсча, тожикча ва афғон дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азизлар, бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эрон санъаткорларидан бўлмиш Ғуломризо Санъатгар ижросидаги "Ҳаққам набуд" деб номланган қўшиқдир. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Таъкидлаш жоизки хонанданинг аз тойи дил кўйлаган кўй-қўшиғи юракларни талпинишига сабаб бўлади, айниқса турли тилларда кўйланган ёқимли кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг ҳаётдаги ҳис-туйғуларни меҳр-муҳаббат билан тўлдириб яшашга ҳидоят этади.
Азиз мухлислар! Қўшиқсевар кўп мухлисларимиздан почтамизга мактуб ёзиб биздан Шоҳжаҳон Жураев ижросида "Она" номли қўшиқини тинглаш истагини илтимос қилишган. Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, истайдиган қўшингизни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!
Азизлар, дастуримиз якунида сиз азизларга тақдим этиладиган қўшиқ Афғонистон санъаткорларидан бўлмиш Аҳмад Сабурий ижросидаги "Хонаро созем аз сар" номли қўшиқдир. Бу чиройли қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.