Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 24 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойининг 22-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 15-чи кунидир.
Бундан 1030 йил илгари ҳижрий-қамарий 408-чи йил зилқаъда ойининг 22-чисида:
Ҳижрий қамарий 5-чи асрнинг донишманди ҳамда маданий ва сиёсий шахсиятларидан бири Хожа Низом-ул -Мулк Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Тус шаҳрида таваллуд топди. У ўз асрининг маданий ва сиёсий ўзгаришларида катта таъсир етказган донишмандлар жумласидан эди. Хожа Низомул-Мулк Салжуқийлар сулоласининг дарборида вазирликни бошқаришни ўз зиммасига олди. Ва 30 йил давомида вазирликда ишлаш пайтида мамлакатнинг ишларини ҳал этиш учун жиддий сай-ҳаракат қилди. Салжуқийлар даврида Эрон халқининг ривож-равнақ топиши бу шахснинг маҳорати ва билимига тегишли эди. Хожа Низомул-Мулк амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири бу Салжуқийлар сулоласининг даврида "Низомия" номли мадрасани таъсис этгани эди. Ва бу мадрасада турли илмлар таълим бериларди. Хожа Низомул-Мулк форс адабиётининг машҳур намояндаларидан бири ҳам ҳисобланади. У вазирликда узоқ муддат давомида ишлаб ортирган тажрибаларини "Сиёсатнома" номли асарида ёзди. Бугунги кунда ушбу китоб форс адабиётининг энг муҳим асарларидан бири саналади. У ушбу китобда ўз қарашларига асосланиб туғри ҳукумат қилиш йўлларини баён этади ва шунинг билан бирга уша даврнинг маъмурий ва сиёсий ташкилотлари заминасида муҳим маълумотларни баён этади.
Бундан 103 йил муқаддам милодий 1914 йил август ойининг 15-чисида:
Тинч океанини Атлантик океанига уловчи Панама каналининг очилиш маросими барпо этилади. Милодий 1880 йилнинг 1 январида Франция ширкатлариндан бири Панама каналини қазиш ишларини бошлаган эди ва 11 йилдан кейин, яъни 1891 йилда ушбу каналнинг 33 километргача бўлган жойи қазилган эди. Аммо молиявий суистеъмол қилиш ва банкротга юзмаюз бўлиш сабабли ушбу каналнинг қурилиши тўхтаб қолади. Милодий 1902 йилда Америка давлати Франция ширкатини сотиб олади ва бир йилдан кейин каналнинг икки томонидаги 16 километрлик секторга ҳамда каналнинг икки даҳанасининг сувларига эга бўлиш шарт-шароитлари билан қурилиш ишларини давом эттиради. Америка ушбу йўл билан катта бойликка эга бўлади ва мазкур минтақада ҳарбий қисмни жойлаштириб Лотин Америкаси назоратини қўлга олади. Ниҳоят 60 километр узунликка эга бўлган ва икки океанни бири-бирига уловчи Панама каналининг қурилиш ишлари 1914 йилнинг 15 августида якун топади. Панама халқи ушбу минтақада Америка кучларининг ҳузур топишига мухолиф эдилар ва шу сабабдан бу масалага оид шартномага қаршичилик кўрсатиб бу ҳақда янги битим имзо этилади. Милодий 1977 йил имзоланган ушбу битимга кўра, АҚШ ҳарбий кучлари 2000 йилгача Панама териториясини тарк этишлари лозим эди. Охири 2000 йили бир асрдан кейин АҚШ ҳарбий кучлари мазкур минтақани тарк этишади.
Бундан 69 йил олдин, милодий 1948 йил август ойининг 15-чисида:
Корея ярим оролининг бўлиниши натижасида мустақил Жанубий Корея мамлакати ташкил этилади. Йигирманчи асрнинг биринчи ярмида Корея ярим ороли Хитой ва Японияга ўхшаган қудратли давлатлар томонидан ҳужумларга учраб турарди. Милодий 1905 йилда Япония ушбу ярим оролни ишғол этади. Бироқ Иккинчи Жаҳон урушида Япония мағлубиятга учраганидан кейин Корея ярим оролининг шимолини Шўролар Иттифоқи ва жанубий қисмини Америка ишғол этади. Шундан кейин Шўролар Иттифоқи тарафдори бўлган Шимолий Корея ва Ғарб тарафдори бўлган Жанубий Кореянинг икки мустақил давлати ташкил этилади. Жанубий Корея Осиё шарқида ва Тинч океани соҳилида жойлашган бўлиб, масоҳати 98 минг квадрат километрни ташкил этади.