август 11, 2016 14:49 Asia/Tashkent

Теҳрон политехника университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ўтган суҳбатларимиз давомида  Теҳрон университети ҳақида сизга  кенгроқ маълумот  беришга ҳаракат қилдик. Эслатиб ўтамиз, Теҳрон университети қошидаги  геофизика маркази дастлаб ўзининг фаолиятини сейсмология, гео-магнитик ва гравиметрикдан иборат уч соҳа бўйича амалга оширади. Кейинчалик ушбу марказда физика бўйича бошқа тадқиқот ишлари ҳам кенгайтирилади ва Милодий 1971 йилда геофизика тадқиқот гуруҳи ҳам фаолиятларини янада кенгайтиради ва унга геология ва космология фанлари ҳам қўшимча  қилинади.

Теҳрон университетининг  Физика-космология бўлимида таҳсил олаётган талабалар бакалаврлик, магистрлик ва докторлик даражаларига эга бўлиш имкониятига эгалар.Улар  метерология, атмосфера тизимини турли миқёсларда ўрганиш, об-ҳавони ўрганиш, иқлимшунослик ва  сувшунослик, булут ва ёмғиргарчиликни ташкил этиш, кучли тўфонларни ўрганиш, экология ва бошқа соҳаларни ўрганишади.

Ҳозирги кунда 279 нафар талаба Теҳрон университетининг геофизика факултетида электромагнитик, сейсмология, геоэлектроника, гравиметрик, силкиниш меъёрларини ўрганиш, денгиз ва океанга оид фанларни ўрганмоқда. Мазкур илмий муассасанинг айрим бўлимларида хорижий талабалар таҳсил олишмоқда. Ушбу иилмий марказнинг корпуси Теҳрон университети шаҳарчасидан ташқарида ва Амиробод минтақасидаги   Коргари шимоли кўчасининг охирида жойлашган. 
Айтиш лозимки, Эрон олий ўқув юртлари тузумида  Теҳрон университети олийгоҳлар онаси сифатида ёдга олинади ва ўтган йиллар давомида ушбу университетда кўплаб янги соҳаларни ўргатиш бўлимлари ташкил этилган. Теҳрон университети ташкил бўлиш вақтидан бошлаб   бугунги кунга  қадар кўплаб етук  мутафаккир ва олимларни тайёрлаган. Теҳрон университетида таҳсил бериш ва илм ўргатиш  сифати юқори бўлгани ҳамда яхши имкониятларга эга бўлгани боис унда таҳсил олиш истагида бўлган кишиларнинг сони Эронда ҳам ва хорижий юртларда ҳам кўпдир.

Энди сизни Амир Кабир саноат  университети ёхуд Эрон политехника университети ҳақида сизга маълумот бермоқчимиз. Ушбу университет мамлакатда биринчи политехника олий ўқув юрти бўлиб, техника ва муҳандислик заминасида кўп тажрибага эгадир ва  Эрон Стенфорди номи билан ҳам машҳур бўлган.

Мазкур университетнинг биринчи ядроси Теҳрон политехникаси номи билан йўл ва қурилиш муҳандислиги институти ва Эрон олий техникомини кенгайтириш асосида ярим асрдан олдин шаклланган.

Американинг моторлар соҳасидаги ихтисосли дипломига эга  ҳамда Америка автомашиналарининг  муҳандислик  жамияти аъзоси  муҳандис  Ҳабиб Нафисий   милодий 1956 йилда Теҳрон  политехника университетини ташкил этади.

1957 йилда талабаларнинг биринчи гуруҳи ички  кўрик имтиҳонлари  асосида ушбу университетга қабул қилинади ва 1958 йилдан бошлаб Теҳрон университети бешта  мутахассислик ,  яъни электр қуввати ва электроника  муҳандислиги, механика, кейинчалик тўқимачилик, кимё, йўл ва қурилиш билан  расман ўз фаолиятини бошлайди.

1979 йилда Исломий инқилоб ғалабасидан кейин мазкур таълим бериш мажмуаси университетга айлантиради ҳамда Эроннинг  ҳозирги тарихида  етук шахсият бўлган  ва ушбу мамлакатда  янги илм ва саноатни ривожлантиришда  кўплаб ишларни амалга оширган Амир Кабир шарафига  ушбу университетга Амир Кабир номи берилади.

Амир Кабир номидаги политехника университетининг асосий корпуси Теҳронда жойлашган. Унинг бўлимлари эса Бандар- Аббос, Моҳшаҳр ва Гармсор шаҳарларида мавжуд.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайтлари uzbek.irib.ir ва ParsToday.com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Берилган статистик маълумотларга кўра,  милодий 2015 йилда Теҳрон  политехника университетида ўқийдиган талабаларнинг сони 14996 нафарга етган. Ушбу талабаларнинг кўплари механика муҳандислиги, полимер саноати, саноат соҳалари, кимё , ҳаво-фазо ва бинокорлик соҳалари, биоэлектрик ва биоматериалларга  оид тиббиёт, элект, кемасозлик факултетларида таҳсил олишади.

Милодий 2010 йилда Амир Кабир номидаги политехника университетининг янги бош дарвозасини қуриш бўйича энг яхши лойиҳаларни тақдим этиш мусобақаси эълон қилинади. Муҳандис Акбарзода Қурбонийнинг лойиҳаси ушбу мусобақада энг яхши лойиҳа сифатида  қабул қилинганидан кейин 2012 йилда мазкур дарвозани қуриш ишлари бошланади  ва 2013 йилда, яъни саккиз ой давомида университетнинг мазкур дарвозаси  фойдаланишга топширилади.

Ушбу дарвоза 50 ҳалқа  ва тишларга эга икки ғилдирак аломатини ўзига олган. 50 ҳалқа университетнинг 50 йиллик фаолиятини ифода этади. Бу дарвоза  техника ва муҳандислик учун бўлган бир    олий ўқув юртини яққол ифода этади. Дарвозанинг  қавс  шаклида қурилган икки кириш жойининг  эни  18 метр бўлиб, баландлиги 12 метр ва уларнинг орасида бўлган масофа 16 метрни ташкил этади. Ушбу дарвозада меъморчилик санъатидан яхши фойдаланилган ва университетнинг маъруф шахсиятлари билан ҳам таништирилган.

Теҳрон политехника университети  ҳозирги вақтда тўртта корпус, 16та факултет, 15та илмий марказ, 6та гуруҳ, шунингдек халқаро университет шаҳарчаси ва электроникани ўқитиш марказига эгадир.

Амир Кабир номидаги ушбу университетнинг  аксарият факултетлари муҳим  илмий марказлар ҳисобланишади. Масалан, Теҳрон политехника университетининг  16 факултетидан  8 таси Эрон юртининг илмий марказлари бўлимларидан ҳисобланади.

Милодий 2014 йилда U.S.News тадқиқот маркази  биринчи бор дунё университетларининг  22та соҳа бўйича рейтингини эълон қилади. Эълон қилинган ушбу рейтингда дунёнинг 250та машҳур университетлари орасида Эрон  ҳам муҳандислик, моддалар фани, кимё, физика, математика, қишлоқ хўжалик фанлари, компютер фани, биология ва зоология  фанлари бўйича бўйича  яхши  ўринларни эгаллайди.

 

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.