Нур томон йӯл-742
742-қисм.« Сажда " муборак сураси 10-14 ояти карималарининг шарҳи
Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм
Азиз тингловчилар ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с)нинг пок руҳларига салому салавотлар йўллаб, Қуръони каримнинг осон ва равон таржима ва шарҳига бағишланган "Нур томон йўл" дастуримизнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Суҳбатимиз ибтидосида «Сажда " муборак сураси 10-11 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَقَالُوا أَإِذَا ضَلَلْنَا فِي الْأَرْضِ أَإِنَّا لَفِي خَلْقٍ جَدِيدٍ ۚ بَلْ هُم بِلِقَاءِ رَبِّهِمْ كَافِرُونَ ﴿١٠﴾ قُلْ يَتَوَفَّاكُم مَّلَكُ الْمَوْتِ الَّذِي وُكِّلَ بِكُمْ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمْ تُرْجَعُونَ ﴿١١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар: «Биз ер остида йўқ бўлиб кетгач ҳам, яна янгитдан яратиламизми?!» дерлар. Йўқ! Улар Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.(10)
Сен: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонингизни оладир. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз», деб айт. (Бу дунёда одам боласи ҳеч қачон ўлишни хоҳламайди. Аммо ажали етса, у қанчалик яшашни хоҳласа-да, вакил қилинган ўлим фариштаси келиб жонини олади.(11)
Ўтган эшиттиришмизда инсонни Парвардигор томонидан қандай тарзда яратилганлиги мавзусини баён этгандик.
Бу ояти карималар эса инсон ўлимига ишора этиб буюрадики: қиёмат кунининг мункирлари яъни қиёмат кунини инкор этувчи кимсалар инсон ўлимдан кейин ер остида йўқ бўлиб кетади деб иддао қилишади.
Парвардигор мункирларга жавобан қуйидагича буюради: ер остида бошқа моддага айланадиган нарса ҳам фақат инсон жисмидир аммо ҳаётда унга ато этилган руҳ-жон ҳаққатан ҳам вакил қилинган ўлим фаришта томонидан олинади.
Айни шу руҳ эса қиёмат кунида ҳам дунёдаги жисмга ўхшаган жисмга қўшилади. Шу тартибда қайта ҳаёт кўрадиган инсон Маҳшар саҳнасида ҳозир бўлади.
Бу ояти карималардан қуийдагиларни урганимиз:
Маъод - қиёматда инсон жисмини қайта тирилиши ҳақ ва ростдир.
Инсоннинг асл- ҳақиқати унинг жисми эмас, балки руҳи-жонидир.
Инсоннинг қўллари, кўзлари ва ё оёқлари эса унинг асл- ҳақиқатидан бир қисмини нобуд бўлиб кетиши ва унинг ўзилиги нуқсонларга дучор бўлганлигини ҳатто сезмайди.
Азизлар энди эса эътиборингизни Сажда муборак сураси 12 ояти каримасининг тиловат ва таржимасига жалб этамиз:
وَلَوْ تَرَىٰ إِذِ الْمُجْرِمُونَ نَاكِسُو رُءُوسِهِمْ عِندَ رَبِّهِمْ رَبَّنَا أَبْصَرْنَا وَسَمِعْنَا فَارْجِعْنَا نَعْمَلْ صَالِحًا إِنَّا مُوقِنُونَ ﴿١٢﴾
Бу ояти кариманинг таржимаси қуйидагича:
"Гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб туриб: »Эй Роббимиз, кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз. Албатта, биз ишониб етдик«, дейишларини кўрсанг эди.
Олдинги ояти карималарда мушрикларнинг қиёматни инкор этишлари тўғрисида сўз борганди.
Мазкур ояти карима эса пайғамбар ва бошқа мўмин кишиларга буюради: қиёмат куни айни шу гуноҳкорларни зора- тавалло қилишлари ва бошларини Роббилари ҳузурида эгиб: бизларни ортга дунёга қайтар дейишларини кўрсанг эди . Аммо уларнинг барча истак -хоҳишлари Парвардигор томонидан қабул этилмайди.
Улар биҳишт ва дўзахга шоҳид бўлиб, дўзахидагиларнинг оҳу- нолаларини эшитиб, Парвардигорга бошқа қиёмат кунини инкор этмаймиз деб ёлворишади.
Гуноҳкор шахслар биз ўз кўзларимиз билан дўзахга шоҳид бўлдик деб фарёд қилиб йиғлайдилар. Аммо ушбу эътироф ва тан олишларига аллақочон кеч бўлган ва уларнинг ҳоллариига ҳеч қандай фойдаси йўқ.
Дунёда пайғамбарлар сўзларига қулоқ солмадингиз-ми? Уларнинг мўжизаларига шоҳид бўлмадингниз -ми?
Нега уларнинг барчасини кўрмаганга олиб ишонмадингиз ва уларга асло эътибор бермадингиз?
Уларнинг сўзлари тўғри бўлиши мумкинлигини уйламадингиз- ми?
Уларинг сўзлари ва мантиқий ақидаларини рад этиш учун етарли бурҳон- далилга эга эдингиз- ми? Ё ўзи ҳар жиҳатдан эркин яшаш ва яхши ҳаёт кечириш мақсадида, шаҳвоний ва нафсоний ҳов –ҳаваслар ва ва истак –хоҳишларига етиш учун барчасини инкор этардингиз-ми?
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ўрганиб оламиз:
Қиёмат куни - ўз Роббиларининг оятларини инкор этадиган гуноҳкор ва қайсарларни оламлар Парвардигори ҳузурида бошларини эгиб туришининг кунидир. Албатта уша шахсларки, дунёда мўминларни масхаралаб, уларга ёмон сўзлар айтдилар.
Мўмин киши узоқни ўйлаб иш тутади ва бу ўтар дунёда қиёмат, биҳишт ва дўзахга ишонади. Аммо қиёмат кунига кофир бўлган шахсларнинг кўзлари ва қулоқлари асл-ҳақиқатга шоҳид бўлганидан кейин ишонади чунки қиёмат ҳақиқатларни руёбга чиқиши, кўзлар ва қулоқларни асл-ҳақиқатга шоҳид бўлишининг кунидир.
Албатта қиёмат кунида дунёда бажарган яхши ва солеҳ амаллар орқали нажот топишни имкони бор.
Муҳтарам тингловчилар энди эса Сажда муборак сураси 13-14 ояти карималарнинг тиловат ва таржимасини тингланг:
وَلَوْ شِئْنَا لَآتَيْنَا كُلَّ نَفْسٍ هُدَاهَا وَلَـٰكِنْ حَقَّ الْقَوْلُ مِنِّي لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ ﴿١٣﴾ فَذُوقُوا بِمَا نَسِيتُمْ لِقَاءَ يَوْمِكُمْ هَـٰذَا إِنَّا نَسِينَاكُمْ ۖ وَذُوقُوا عَذَابَ الْخُلْدِ
بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿١٤﴾
Бу ояти карималарнинг таржимаси:
Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин мендан: «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдираман», деган сўз ҳақ бўлди. (Ҳа, бу иш Аллоҳ таоло учун осон эди. Аллоҳ инсонни айрича табиат билан яратди. Унга ақл берди. Ирода берди. Истак берди. Шаҳват берди. Пайғамбар юбориб, китоб нозил қилди. Ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатди. Бу дунёдаги вазифасини тушунтирди. Одамлар ва жинлар ичидан кофирликни, осийликни танлаганларини қўшиб жаҳаннамга ташлаб, улар билан уни албатта тўлдираман, деган сўзим бор эди, шу ҳақ бўлди.(13)
«Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингизда учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик. Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!» дейилур.(14)
Бу ояти карималарда ҳидоят этиш хусусиятларига ишора этиб буюриладики, Парвардигори карим инсонларни ҳидоят этиш учун пайғамбарлар юбориб, осмоний китобларни нозил қилиб инсонга шунингдек ақл -фитратни ҳам армуғон этган.
Аммо инсонлар ҳидоят йўлини қабул қилиш ва қабул қилмасликда мухтор ё ўз ихтиёрига эгалар.
Парвардигор ва унинг фаришталари халқни иймон келтиришга мажбур қилишмайди. Албатта илоҳий ҳидоятни қабул этмаган инсонлар гумроҳликка йўлиқиб нотўғри йўлга одим ташлаши ва ниҳоят дўзахга тушиб қолишлари табиийдир.
Шу сабадан пайғамбарлар худди ўқитувчилар дек инсонларга дарс- сабоқ беришади.
Аммо ҳеч кимни дарс ё сабоқ олишга мажур этмайдилар.
Албатта ўз дарсини вақтида тайёрламайдиган- сусткашлик қиладиган ўқувчи ҳам йил охирида имтиҳон топшира олмайди ва дунёдаги ушбу ҳаётда ҳам кўп имтиёзлардан маҳрум бўлади.
Айрим инсонлар Парвардигор ўз бандаларини қандай қилиб дўзах оловида ташлаши мумкин деб савол беришади.
Мазкур ояти карималарда ушбу ботил тасаввур ва таваҳҳумни рад этиб буюрилади: Худованди карим бандалар ўзлигини била олишига қадар ҳамда ўзини ўзи илоҳий мағфират ва раҳматдан маҳрум этмагунича ўз раҳматини инсонлардан дариғ тутмайди.
Чунки Парвардигор ўта меҳрубонва ғафур зотдир.
Амо доиимй равишда гуноҳ ва зулм- золимлик қиладиган бандалар ва ўз гуноҳларидан тавба қилмайдиган инсонлар илоҳий раҳматдан бенасиб қолишади.
Бундай шахслар ҳам худди бир ваҳшатли жар ёққасида турганидек бошқаларнинт панд-насиҳатига таважжуҳ қилишмайди ва нотўғри йўлини давом эттириб ниҳоят тушиб кетиб нобуд бўлишади.
Бу ояти карималардан ўрганамизки:
1.Илоҳий ҳидоятни қабул қилиш мажбурий эмас чунки мажбурий иймоннинг қадри йўқ.
2.Аллоҳнинг кенг -қамровли раҳмат-мағфирати эса гуноҳкор ва золим кишиларга нисбатан бўлган унинг қаҳр ғазабини олдини ололмайди.
3.Бандалар ўз Парвардигорини эсдан чиқариши мумкин, аммо Парвардигор ўз бандасини эсдан чиқармайди.
Маъод- қиёмат кунини эсдан чиқариш гуноҳ ва маъсиятнинг асли омилидир ва инсонни қаттиқ азоб томон етаклайди.
Азизлар! янаги пайшанба Қуръоний суҳбатимизни давом этириш ниятида сизларни Парвардигор паноҳига топшириб, хайрлшамиз. Икки дунё саодати барчаларингизга насиб айласин.