август 20, 2017 12:05 Asia/Tashkent

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” туркум эшиттиришида ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

 

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазирини қабул қилди.
  2. Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланмоқда.
  3. Испаниядаги терактларда ўзбекистонликлар жароҳатланмаган.
  4. Ўзбекистонда "қора рўйхатдаги" шахслар  иши қайта кўриб чиқилади.
  5. Ўзбек-қирғиз чегараси бўйича баённомалар имзоланди.
  6. Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади.
  7. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди.
  8. Ўзбекистон МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
  9. Мирзиёев ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди.
  10. Ўзбекистонда 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага киритилмоқда.
  11. Спорт янгиликлари.

 Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Хххххххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ӯтган ҳафта давомида  мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузаковни қабул қилди.

Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари   муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

 

Сакен Жасузаков Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Хххххххххххххххххххххххх

 Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадккарим қизи юборган хабарни биргаликда тинглаймиз.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда "қора рўйхатдаги" шахслар иши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон давлати айрим чекловларга дучор бўлган бу мамлакат сиёсатидан норози айрим шахслар ишини қайта кўриб чиқиш ва баъзилари номини бу "қора рўйхатдан" олиб ташлаш қарорига келгани айтилади.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра,  давлат ташкилотларидан бўлган Ўзбекистоннинг дин ишлари бўйича қўмитаси ва мусулмонлар кенгаши  ушбу ўзгартиришларни тасдиқлашган бўлсада, аммо  номи мазкур рўйхатга киритилган шахслар сонига ишора этмаган.

Шунингдек  Ройтерз ахборот агентлиги ўз номини фош бўлишини истамаган  мазкур кенгаш аъзоларидан бирининг сўзларига таяниб,  бу рўйхатда 650 нафар шахсларнинг номи бор эди ва улардан 570 нафари авф этилди ва ё рўйхатдан олиб ташланди деб эълон қилган.

Бу ахборот агентлигининг хабар қилишича,  умумий рўйхатга номи киритилган шахслар сони мингдан ортиқ эканлиги тахмин қилинмоқда.

Айрим оммавий ахборот воситалари эса  президентнинг ӯзи  " қора рўйхатдаги" шахслар номини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаганини хабар қилишган.

хххххххххххххххххххххххх

Форс ахборот агентлигининг Душанбедан тарқатган хабарига кўра,  Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий суди (Трибунал) МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари, генерал Шуҳрат Ғуломовни, давлатга етказилган 1 ярим миллиард доллар миқдоридаги молиявий зарарни қоплаш шарти билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган.

Суд жараёни давомида маълум бўлишича, Шуҳрат Ғуломов пулларни Ўзбекистондан олиб чиқиш учун, ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида яшаётган, ўзбек махсус хизматларининг нафақадаги офицери Юрий Савинковнинг хизматларидан фойдаланган. Юрий Савинков ўзининг “контора” бўйича ҳамкасбига Ғарб банкларида ҳисоблар очиш ва у ерга Ғуломовнинг пулларини ўтказишга ёрдам берган.

Бундан ташқари, Юрий Савинков Шуҳрат Ғуломовнинг қурол савдосини йўлга қўйишда қатнашган, шунингдек Ғуломовнинг маблағлари ҳисобидан Ғарб мамлакатларида яшайдиган ўзбек мухолифати вакилларини ўлдириш ва суиқасд уюштириш учун тўловларни амалга оширган.

Интернетдаги нашрларда ёзилишича, СНБ генерали Шуҳрат Ғуломов ушбу хизматда фаолиятини айнан Сурхондарёдан бошлаган. Шарқшунослик бўйича олий маълумотли бўлган Шуҳрат Ғуломов Афғонистон ва Тожикистон масалалари бўйича етакчи мутахассис бўлган. Айрим манбалар Шуҳрат Ғуломов марҳум Президент Ислом Каримовнинг назарига тушганини айтишади. Манбаларнинг ишонишича¸ Ғуломов Каримовнинг ўлимига қадар унинг кабинети ва резиденциясига тўсиқсиз кириб-чиқиб юрган саноқли қудратли мулозимлардан бири бўлган. 2007 йили у Президент томонидан "Ўзбекистон қаҳрамони" унвонига лойиқ деб топилган.

хххххххххххххххххххх

Спутник уз агентлиги тарқатган хабарга кӯра  2017 йил 22 августидан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки қиймати 50000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаради.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Хххххххххххххххххххххххх

Эндиги хабарларимиз спорт мухлислари диққатига.

14 август куни  Бутунжаҳон Таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вон Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида меҳмон бўлди.

Ташриф давомида Чо Чунг Вон Ассоциациянинг янги биноси ва спорт иншоотлари билан танишди ҳамда пара-таэквандо спортчилари билан учрашув ўтказди.

хххххххххххххххххххх

 Ӯтган ҳафта давомида асли ӯзбекистонлик,  бугунги кунда Эроннинг "Истиқлол" жамоаси  футболчиси Сервер Жепаров Эрон жамоалари лигасида илк голини уришга муваффақ бўлди.

Эрон ахборот манбаларига кўра,   Истиқлол жамоаси  Эроннинг футбол жамоалари мусобақаларининг  3 чи ҳафтасида  Жепаров урган гол билан навбатдаги 3 имтиёзни касб этди.

Истиқол бу ўйинда Тракторсози номли жамоани мағлуб этди.