август 26, 2017 14:43 Asia/Tashkent

Мусулмонлар бир вақтнинг ўзида ўз тоат-ибодатларини бир хил тарзда бу муқаддас маконда бажаришлари билан уларнинг қалблари ва тафаккурлари бирлашиб ўзаро биродарлик ва дўстлик ришталари мустаҳкамланади

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

  Азизлар,  бугунги дастуримизда масжиднинг сиёсат алоқаси масаласи ўрин олган. Дастуримизнинг иккинчи қисмида эса Исфаҳонда жойлашган тарихий ва машҳур масжид Шайх Лутфуллоҳ масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Масжид ислом таърихи ва исломнинг зуҳур топишида сиёсий фаъолиятлар  олиб бориш учун бир марказ ҳисобланади.

Ислом Пайғамбари (с) ишларни масжидда кўриб чиқиш орқали одамларга бу диний марказнинг юксак  салоҳиятини кўрсатдилар.  Исломда сиёсат,  фирибгарлик сиёсати ва мақсадга эришиш учун ҳийла- найрангдан фойдаланмайдиган сиёсат  ҳисобланмайди, балки ислом мақсад ва маромларини амалга ошириш ва инсоний жамиятда иллоҳий амалларнинг бажарилиши учун қонуний ҳаракат ва фаъолиятдир.

Бундай сайъ-ҳаракатларни  амалга ошириш учун  куч-қудратли инсонга эҳтиёж сезади ва агар инсон куч-қудратли бундай мустаҳкам  ва ишончли таянчга эга бўлмаса у бу йўналишда йўлдан чалғинмасдан салобат билан қадам боса олмайди. Бундай куч-қудрат ва таянчни таъминлайдиган макон масжиддир.

Мусулмонлар бир вақтнинг ўзида ўз тоат-ибодатларини бир хил тарзда бу муқаддас маконда бажаришлари билан уларнинг қалблари ва тафаккурлари бирлашиб ўзаро биродарлик ва дўстлик ришталари мустаҳкамланади. Ва беихтиёр улар ўртасида мафкуравий- сиёсий  бирдамлик ва келишув вужудга келади. Айни пайтда масжидда ҳузур топган намозгузорларнинг сиёсий мафкуралари ҳам юксалади.

Куннинг долзарб масалаларидан хабардор бўлган Жамоат намозининг  Имоми жамиятнинг шароит ва аҳволи ва мусулмонларнинг муаммоларини шарҳ-изоҳ бериб Халқаро масалаларини ҳал этиш пайида бўлади ва намозхонларнинг сиёсий мафкураларини мустаҳкамлайди.

Шунингдек масжидда мусулмонларни тўпланишлари, бир-бирлари билан сўҳбатлашиш ва баҳс-мунозара қилишлари уларнинг сиёсий огоҳлиги ва ўйғонишларига жуда катта таъсир етказади. Албатта намозхонларнинг сиёсий қарашлари ҳар бир нарсадан кўра  ўйғониш, вақтдан тўғри фойдаланиш, душманни ажрата олиш ва позитсиани аниқлаш каби унсурларга асосланади ва юқорида зикр этилган унсурлар таъсир қилувчи омиллар ҳисобланиб    уларнинг ҳар бирида масжид асосий рол ўйнайди.

Масжид   ўйғониш ва ғафлатдда қолишни бартараф этишда муҳим рол ўйнайди. Диний қарашда ғафлатда қолиш мусулмонларнинг дуч келадиган энг ёмон вазъиятлардан биридир. Худони зикр этишни эсдан чиқариш, макон, замон ва ижтимоий, сиёсий ва маданий  вазъиятлардан бохавар бўлмаслик ғафлатни вужудга келтиради. Ислом нуқтаи назаридан ғафлатда қолиш ва эътиборсиз бўлишининг аҳамиятини Аллоҳ таоло меърож кечасида Пайғамбар (с)-га таъкидлайди ва шундай марҳамат этади:”Эй Аҳмад ҳеч қачон ғафлатга берилиб кетма ва ғафлатда қолган  инсонга Аллоҳ таоло эътибор бермайдиким қайси ҳалокатли вазъиятда нобуд бўлади.”

Қуръоний адабиётда ғафлатда қолган инсонларнинг ҳаёти ва ҳайвон ҳаёти ҳатто ундан ҳам кўпроқ таназзулга учраган ҳаётга ўхшайди.  Чунончи Аъроф муборак сурасининг 179-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади:”  Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар.

Азизлар, энди эса дунёдаги энг муҳим масжидлардан бўлган     Исфаҳон шаҳрида жойлашган  Шайх Лулфуллоҳ масжиди  ҳақида   ҳақида сўҳбатлашамиз.

Шайх Лутфуллоҳ масжиди Исфаҳонда жойлашган тарихий мас жидлардан бири саналади. Бу масжид ҳижрий-қамарий 11 асрда Шоҳ Аббос биринчи фармони билан ҳижрий-қамарий 1011 йилдан 1028 йилгача  18 йил давомида бино этилган. Шайх Лутфуллоҳ масжиди кошинкорлик ва меъморчилик санъатининг шоҳасарларидан ҳисобланади. Бу масжид Нақши Жаҳон майдонининг шарқий қисми, Қопу олий иморатининг қаршиси ва Имом Хумайни  масжидининг олдида қад ростлаб мусофирлар ва йўловчиларга ўз чиройини намойиш этади.

Кўпчиликларнинг эътиқодларига кўра бу бино бошқа масжидларга ўхшаб фақат масжид вазифасини  бажармайди, балким уни лойиҳалаштирилган меъмор катта истеъдод билан шундай бир фазони яратганким ҳатто бошқа динларнинг издошлари ва барча инсонлар ундаги ирфоний ва иллоҳий нурни сезишади.

Шайх Лутфуллоҳ масжидининг биринчи қарашда инсон зеҳнини ўзига жалб этадиган нарсаси бу гумбаз ёнида миноранинг йўқлигидир. Ҳолбуки машҳур бўлган барча масжидларда минора масжидларнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади.

Шайх Лутфуллоҳ масжиди кошинкорлик санъатининг ўзига хос хусусиятга эга бўлган намуналардан ҳисобланади. Ҳамда устолик ва катта маҳорат билан бино этилган меъморчиликни намойиш этади.