Ҳаётий муаммолар калиди
Оила ва оилавий муносабатларга мавжуд ижтимоий тузумнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тизими ва диний урф-одатлари жиддий таъсир кўрсатади. Аниқроғи, оиланинг мазмуни, хусусиятлари, вазифалари, оилавий муносабатларнинг характери, жумладан оиладаги бола тарбияси мавжуд ижтимоий тузумдаги иқтисодий, сиёсий, мафкуравий муносабатлари билан ҳам белгиланади.
Оила ва оилавий муносабатларга мавжуд ижтимоий тузумнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тизими ва диний урф-одатлари жиддий таъсир кўрсатади. Аниқроғи, оиланинг мазмуни, хусусиятлари, вазифалари, оилавий муносабатларнинг характери, жумладан оиладаги бола тарбияси мавжуд ижтимоий тузумдаги иқтисодий, сиёсий, мафкуравий муносабатлари билан ҳам белгиланади.
Аёл, айниқса ёш авлодни тарбиялашда бениҳоя катта вазифани ўтайди. Чунки бола туғилганидан бошлабоқ оила жамоасида бўлиб ва у ердаги турмуш тарзи, кўникмалар, анъана ва урф-одатлар асосида вояга етиши туфайли оиладаги муҳит, жумладан маънавий-ахлоқий муҳит ва унда қарор топган тартиб-қоидалар боланинг шахс сифатида шаклланишига таъсир кўрсатади. Оилавий тарбияда болани шахс сифатида шакллантириш жараёнида аёл хизмати жуда муҳимдир. Бунинг учун шахс деганда нимани тушунамиз, унга қандай таъриф берилади?
Шахс — бу ўзидан ташқарида таассурот қолдириш қобилиятига эга эканлигини тан олишдир дейилса, тарихий маданият нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, у ҳолда мен фикрлайман, демак мен инсонман, яъни шахсман деган тушинча ҳам мавжуд.
Демак, шахс-бу инсоннинг ўз-ўзига, ўзга кишиларга, жамиятга, атроф муҳитга, ўз замонасидаги нарса ҳодисаларга бўлган қараши, инсоннинг ҳатти-ҳаракатида, унинг фаолиятида ифода этилган муносабатлар йиғиндисидир.
Кичкина чақалоқ, дастлаб бошини сарак-сарак қилиб, нимадир ёқмаганлигини билдирганда, ёки йўқ, мен ўзим деган иборани ишлатганида, у ўзини танитади, ўзлигини билдиради, ўзи ҳам атрофдаги нарса ва ҳодисаларни янгидан кашф этади. Ўсмир ҳам яхшилик ва ёмонлик билан тўқнашиб, улардан бирини онгли равишда, маълум мулоҳазага бориб танлаб олганда, ўзига ёқмаган хатти-ҳаракатлардан нафратланса, мақсадига етишиш йўлида тўсиқларни бартараф этиш жараёнида аёлларнинг хизматини яна бир бор таъкидлаб ўтиш жоиз.
Оилада она тафтини олиб энг яхши ва олижаноб анъаналар руҳида тарбияланган бола ўзини англашга, ўзлигини кўрсатиб, ўз шахсини намоён этишга ҳаракат қилади. Унинг олдида шафқатсиз тақдирнинг зарбаларига маъюслик билан бўйсинуб, улардан орқага қараб чекиниш керакми ёки қийинчиликларга қарши курашиб, уни енгиб чиқишми, қайси бири шарафли ва олижаноб деган савол туғилганда она яхшиликка муҳаббат, ёмонликка нисбатан нафрат билан қарайдиган фарзанд сифатида тарбиялашга жазм қилади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Ота-оналарнинг болалар руҳиятини яхши билмаслиги, оилада ўз фарзандларини эркалатиб ўстиришлари ҳамда уларни ҳаддан ташқари асраб-авайлаб ардоқлаши оилада бола хулқини бузилишига олиб келадиган омиллардандир. Бундай тарбияланган болалар ва ўсмирларда хулқ ўзгариши кўринишлари тез шаклланиб, мустақил фикр юритиш ва мосланувчанлик қобилиятлари яхши ривожланмаганлиги туфайли, улар унчалик мураккаб бўлмаган оддий низоли вазиятлардаёқ ўзларини йўқотиб қуядилар.
Ота-онанинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати болага кўрсатадиган асосий тарбиявий омиллардан бирига айланиши мумкин. Масалага чуқурроқ ёндошадиган бўлсак, гап фақат ота-оналарни болаларга бўлган меҳр-муҳаббатидан ташқари, айни вақтда ота-оналарнинг бир-бирига бўлган муҳаббатлари хусусида боради. Кўпгина амалиётчи-педагоглар тажрибасидан маълумки, ота-оналарнинг ўзаро муҳаббатидан улардан кўра фарзандлари кўпроқ баҳраманд бўлар эканлар.
Онанинг тарбия маҳорати болада уни ўраб турган дунёни, фуқаро ва ватанпарвар сифатида кўриш ва англаб етишни ўргатишда кўринади. Токи, бола ўз атрофида, ўз ёнида бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга бефарқ қарамайдиган бўлсин, болалигиданоқ бошқаларнинг қувончи ва ташвишига шерик бўлсин, кўнглидан ўтказсин. Шунда, боладаги фуқаролик ҳисси ахлоқий қадрият сифатида унинг табиатига сингиб кетади. Фуқаровийлик ҳиссини бола онгида шакллантириш уни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг бугунги кунги асосий мезони бўлиб қолаётганлигини тўла ҳис қилиш оилавий тарбияда муҳим аҳамиятга эгадир.