август 28, 2017 08:59 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 6 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 268 йил олдин милодий 1749 йил август ойининг 28-чисида:

Германиялик буюк ёзувчи ва шоир Иоганн Вольфганг Гёте таваллуд топди. У ўз ватани Франкфуртда мусиқа, наққошлик ва турли тиллар билан ошно бўлди ва ўз маълумотини ҳуқуқшунослик йўналишида давом эттирди. Немис адабиётини ривож-равнақ берувчи ёзувчилардан бўлмиш Гёте махсус бирон бир адабий мактабга тегишли эмас эди. Аммо Эрон адабиёти, айниқса Эрон халқининг буюк ва машҳур шоири Ҳофиз ашъорининг ихлосмандларидан эди. Шунингдек у ислом ва Қуръонга катта қизиқиш зоҳир этарди. Чунончи ўзи бу ҳақда шундай фикр баён этади: «Биз аввалида айрим васвасалар билан Қуръондан юз угирган эдик, аммо узоқ муддат ўтмасдан бу китоб бизнинг диққат-эътиборимизни ўзига жалб этди ва шу даражада бизни ҳайратга солдиким, унинг илмий қонунлари ва усулари баробарида таслим бўлдик. Менинг фикримча, бу китоб тез вақт ичида ўзининг чуқур ва нажот бергувчи таъсирини бутун дунёга етказади ва охири бутун дунёни қамраб олади.» Гёте ёзган асарлардан «Таврида ифигенияси» (1787), «Рим элегиялари» (1788), «Торквато Тассо» (1796), «Наботот эврилиши» (1790), «Фауст» (1808), «Сеҳрли сибизға», «Ранг ҳақида таълимот» каби асарларига ишора этиш мумкин.

 

Бундан 60 йил муқаддам милодий 1957 йил август ойининг 28-чисида:

Қитъалараро учадиган биринчи ракета Совет Иттифоқи донишмандлари   томонидан синовдан ўтказилди.  40 кундан сўнг, яъне 1957 йили 4-чи  октябр куни  Совет Иттифоқнинг донишмандлари қитъалараро учадиган ракета  билан "Спутник -1" номли жаҳоннинг биринчи космик кемасини ер орбитасига чиқардилар ва бу воқеа дунё  аҳлининг ҳайратланишига сабаб бўлди. Донишмандлар 3 йил ичида  инсонни ер орбитасига  ва 5 йил ичида бир кемани ой орбитасига қарор беришларини эълон қилиб, берган ҳар иккала ваъдаларини амалга оширишди. Газеталарнинг айрим шарҳловчилари уша кунда шундай ёзган эдилар: “Совет Иттифоқи атом ва водород бомбасига эга бўлиши билан Сталин тирик бўлганида Англия ва Американи бомбардимон қилиши муқаррар эди. Сталин бу синовларни ўтказишдан тўрт йил олдин вафот этган эди.

                                          Мусиқа

Бундан 31йил илгари ҳижрий-қамарий 1407 йил зил-ҳижжа ойининг 6-чисида:

Эронлик юзлаб зиёратчилар ва бошқа мамлакатларнинг зиёратчилари Макканинг Худо уйида мушриклардан нафратланиш иллоҳий фарзни бажо келтириш вақтида Арабистон давлатининг маъмурлари томонидан шаҳодатга етказилди. Худо уйининг зиёратчилари ҳар йили бу маросимни Қуръон ва ислом таълимотларидан илҳом олган ҳолда бажо келтиришади. Ҳамда бу маросимни бажо келтиришда мусалмонларни ваҳдат ва ҳамжиҳатликка даъват этиш зимнида, ислом динининг душманлари, айниқса Америка ва сионистик режимдан безор эканликларини эълон қилишади. Ҳажж маросимида шукўҳ билан катта жамиятнинг тўпланиши жараёнида мушриклардан нафратланиш маросимини ўтказиш унинг тасирини икки бараварга оширади. Бу мавзўни эътиборга олган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Ҳажж муносибати билан йўллаган паёмларида, мушриклардан нафратланиш маросимини янада кенг кўламда ўтказишни таъкидлардилар  ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ҳам бу маросимни ўтказишни мусалмонларнинг уйғонишлари ва уларнинг қудратлари деб биладилар.