Исломий яшаш тарзи
Жамиятда биз турли хулқ-атвор ва ҳис-туйғуларга эга бўлган инсонлар билан муомалада бўламиз.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Жамиятда биз турли хулқ-атвор ва ҳис-туйғуларга эга бўлган инсонлар билан муомалада бўламиз. Шунинг учун уларни қазоват қилиш ва бундай инсонлар орасида сабр-тоқатсиз ила ҳаёт кечириш осон эмас. Бошқалар олдида мағрурлик қиладиган инсонларни кўп учратганмиз. Аммо ҳечким бундай мағрур инсонларни севмайди. Барчалар камтарин одамлар ва мағрурликдан узоқда бўлган одамларни севишади. Бугунги дастуримизда кибр ва унга қарши-кураш олиб бориш маҳорати билан сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
“Кибр” худбинликдан келиб чиққан инсон табиатининг хусусиятлари ва ахлоқнинг салбий сифтларидан бири ҳисобланади. Агар инсон ўзига ҳаддан ташқари ишонадиган бўлса, бу вақтда унда “кибр” пайдо бўлади. “Кибр”, “такаббур”, сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан ишлатилади. Худбин ва фақат ўзини биладиган инсон ҳаддан ташқари ўз нафсига боғлиқ бўлиб қолган инсондир. Бу меҳр-муҳаббат ва боғланиш на фақат ўзининг айб ва камчиликларига аҳамият бермаслиги ва ўз ёмонликларини кўрмаслиги сабабига айланади, балки баъзида яхшиликлар ва фазилатларни икки-баробарга ошириш ўрнига ёмонликлар унинг кўз олдида яхшиликлардек жилваланади ва шунинг учун бошқалар унинг олдида кичик кўринади.
Клиник психиатр, доктор Рабоба Табрези одамларда таҳқирлаш ва камситиш каби омилни мағрурликнинг асосий манбаи сифати деб билиб шундай айтади: “Одатда, болалик даврида ўз ота-оналари, уқитувчи каби энг яқин оила аъзолари томонидан ҳамиша таҳқир қилинган шахслар ўзини бошқалардан паст мавқе ва мақомда ҳис этишади ва кекса ёшида таҳқирловчи ёки таҳқирланувчи, икки шахсиятига эга бўлишади.
Такаббурлик хислатга эга бўлган шахс ўзининг мағрурлиги ва ўзини бошқалардан катта ва устун қўйиш билан болаликда сингиб кетган ички ва руҳий бўшлиқларини шу тарз билан қоплашга сайъ-ҳаракат қилади.
Бу икки ҳолатда ҳам мағрурлик ва фахрланиш шахсга олий ва инсоний мақсадларни қўлга киритишига тўсиқлик яратади. Фахрланиш бошқалар билан машварат қилиш ва улардан ёрдам сураш каби нарсалардан инсонни маҳрум этади. Бунга қўшимча худбин шахснинг амал қилиши, қурқув ва таҳдиднинг вужудга келиши ёки бошқаларни озор бериш ва уларнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилиш сабабига айланиб шахснинг яхшиликлари ва қобилиятларини дарк этишига монеа яратади.
Нитше таъбири билан айтганда, “Такаббурлик, инсон фахрланадиган барча эзгў хусусиятларини йуқ қилиш учун энг осон йўлдир.”
Албатта, фахрланиш фақат салбий тушунча билан чекланмайди. Ижобий ғурурда шахс ҳамиша ўз қобилиятлари ва маҳоратларидан огоҳ бўлиб бу қобилиятлар билан фахрланади. Уларнинг фикрига кўра бу қобилиятлар ҳаёт, тажриба, ижтимоий ва оилавий маданиятининг маҳсули ҳисобланади ва ҳамиша бу қобилиятларнинг ижобий жиҳатларидан фойдаланишига сайъ-ҳаракат қилишади ва ўзларини юксак даражаларга етказиш учун интилишади.
Ижобий ғурурда шахс ўзининг ҳақиқий шахсиятидан ўзоқда бўлмайди, ҳамда бошқаларнинг йўлида туғон ижод этмасдан бу хусусиятлар билан шахсий, ижтимоий ва руҳий ривож-равнақ топишининг сабабига айланади.
Қуръони карим яратилиш арсасида такаббурликнинг асосий намунаси “иблис”-дир деб кўрсатма беради.
“Иблис” жин тойифасидан эди ва олти минг йил Аллоҳга тоат-ибодат қиларди ва фаришталар қаторида энг юқорий мартаба ва мавқеъга эга эди. Маълумки, Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилиш ҳақидаги илоҳий буйруққа бўйсунмай, Аллоҳга осий бўлган. Ваҳоланки, у бу буйруқдан олдин фаришталар орасидаги мартабаси энг юксак зотлардан эди. Сўнгра Иблис Роббининг раҳматидан ноумид бўлди ва ўзини катта олиб, мутакаббирлик қилиб, тавба қилмади.
Қуръони карим Сод муборак сурасининг 74, 75 ва 76 оятларда шундай марҳамат қилади:”Магар Иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.
У зот: “Эй Иблис. Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми ёки олий даражаларидан бўлдингми?” деди.
Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан.Уни лойдан яратгансан” деди.
Аммо қандай қилиб такаббурлик ва мағрурликнинг олдини олишимиз мумкин деган саволнинг жавобини Исро муборак сурасининг 37 ояти каримасида топишимиз мумкин. Бу муборак сурада шундай келтирилади: “Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан!”
Албатта, мусулмон киши кибру ҳаво ҳамда мақтанчоқликдан сақланмоғи ва ўзи учун камтарлик фазилатини касб қилмоғи лозим бўлади. Пайғамбари Акрам с.а.в. ҳадисларининг бирида: «Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг даражасини юқори кўтаради», деб марҳамат қилганлар. Инсон такаббурликдан қутилиш учун аввало, Аллоҳнинг буюклигини эсга олмоғи лозим бўлади. Зеро, унга кибру ҳаво қилишига сабаб бўлаётган барча нарсани ҳам Аллоҳ таоло ато этган. У нарса мол-дунёми, обрў-мансабми ёки бошқами, ҳаммаси Аллоҳ таолонинг мулки, ҳатто ўша кишининг ўзи ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида ожиз ва нотавон кимса эканлиги маълум. Шундай экан, у такаббурликни тарк қилиши, аксинча Аллоҳнинг берган бу неъматларига тавозелик билан шукрона қилмоғи лозимдир. Ўзгаларни ўздан ортиқ билмоқлик, бошқаларга паст назар билан боқмаслик кибру ҳавони даф қилади. Такаббурлик ўзгаларга нисбатан инсоф қилмаслик, сўзда ва амалда зулм қилишга ундайди. Инсофсизлик ва зулмкорликнинг оқибати эса дунё ва охиратда хорликка сабаб бўлади. Такаббур кимса мана шуларнинг оқибатини мулоҳаза қилса кибру ҳаводан қутилиши осон бўлади.