Исломий яшаш тарзи
Ҳаётнинг ҳаяжонлари уша тӯғилиш замонидан бошлаб шаклланади ва бизнинг ҳаётимизда муҳим рол ӯйнайди
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Ғам, қайғу, ғазаб атроф муҳит билан алоқада бӯлиш ва инсоният зотининг зарурийдек назарга ташланади. Аммо баъзида бу фойдали ҳис -туйғу ва ҳаяжонлар ғайритабиий ҳис-туйғулар йӯлида қарор олади. Инсон ҳаётида вужудга келадиган паст -баландликлар ер -юзидаги қуриқларга ӯхшайди. Яъни баланд тоғ, кенг водийлар, пастлик ва баландликларга эгадир. Гоҳида хурсандчиликдан тӯлиб кетади. Аммо айрим вақтларда эса гирифторлик, қизғониш ва ноошно ғам -кулфат унинг ички дунёсини озор беради. Ҳаётнинг ҳаяжонлари уша тӯғилиш замонидан бошлаб шаклланади ва бизнинг ҳаётимизда муҳим рол ӯйнайди. Бизнинг ижтимоий алоқамиз ва тажрибаларимиз ҳам ана шу ҳис -туйғулардан келиб чиқади. Керакли ҳис туйғуларга эга бӯлиш шахснинг ҳаётда ишонч билан яшашига сабаб бӯлади ва унга куч -қувват бағишлайди. Бу керакли ҳис -туйғулар ишқ, меҳр -муҳаббат ва хурсандчиликни ӯзига қамраб олади.
Шунингдек ғам ва қурқув каби нотӯғри ҳис -туйғулар шахсга салбий таъсир етказади. Бугунги дастуримизда ғам -кулфат ҳис -туйғуси ҳақида сӯҳбатлашамиз.Биз билан бирга бўлинг!
Айрим муттахассисларнинг фикрига кӯра ғам -кулфат ва хафачиликнинг асосий омилларидан бири бу яқин дӯст ва қариндошлардан ӯзоқда бӯлиш, яккаланиб қолиш ва хилватга паноҳ топиш ҳисобланади. Аммо бу сӯзни комил ва тӯғри далил унвонида талқин этмаслик лозим. Чунки инсоният жамиятининг орасида кӯп одамлар ҳаёт кечиришади, аммо ғурбат ва зирикиш ҳис -туйғуларига эга бӯлишади. Албатта дӯстлар ёки қавм қариндошларнинг ӯлими, таълим олиш, иш ва оилада муваффақиятсизликларга юзмаюз бӯлиш, такаббур, ғурурланиш, бадбинлик ҳисси каби салбий характер ва руҳияга эга бӯлиш айрим орзу -истак ва тамоюлларнинг амалда татбиқ этилмаслиги ва шунингдек иқтисодий ва молиявий муаммолар инсоннинг руҳий хасталиги ва ички хафачилигини ижод этишда муҳим рол ӯйнайдиган омиллар жумласидандир. Аммо албатта сиз ҳам ҳаётингизда бирон -бир аниқ мушкулотга эга бӯлмасдан хафа бӯласиз. Ва ушбу ички гирифторлик сизнинг руҳи -равонингизни босим остига қарор беради.
Муҳим нуқта шундан иборатки инсонда мавжуд бӯлган барча ҳаяжон ва изтироблар инсоний ҳаётнинг керакли жиҳатлари эканлигини билишимиз лозим.
Ҳеч қайси бир психологлар ғам -кулфатни лозим бӯлмаган ва зарар етказадиган ҳаяжон деб билишмайди, агарчи уни озор етказувчи ҳаяжон деб тавсиф этсаларда. Аммо озор берадиган уша ҳаяжон шахсга ғам -кулфат билан тӯла мавқеларни камайтириш учун муносиб хатти -ҳаратга эга бӯлишига куч беради. Бунга асосланиб айтиш мумкинки ғам -кулфат ӯзидан ӯзи қадриятга эга бӯлмайди, балки унинг далилга асосан қадрланади. Агар унинг далили ҳасрат, ҳасадхурлик шак -шубҳага эга бӯлиш ва дунёнинг мол -мулкига берилиш бӯлса, вужудга келган ғам -кулфат ҳам лозим эмас. Аммо агар ғам -кулфатнинг далили ӯзининг охирати ва имонининг келажаги ҳақида шахснинг тафаккур қилиши бӯлса муносиб ғам кулфат ва ҳатто дин тавсия берган ғам кулфатдир.
Ғам -кулфатни тарифлаган ривоятлар на фақат муминларни тушкунликка юзмаюз этмайди, балки уларнинг кундан кунга хурсанд ва устувор бӯлишлари сабабига айланади ва уларнинг кенг меҳр -муҳаббатга эга бӯлишларидан далолат беради. Қуръон нуқтаи назарида мумин -мусулмон инсон ёруғ келажакка руҳий осойишталик ва сакинат билан қарашлари лозим.
Қуръони карим мусулмонлар ва ислом дини Пайғамбари (с) -дан ӯзларида ғам -кулфатни йӯл бермасликлари ва ӯзларида хурсандчилик ва шодоблик маҳоратини мустаҳкамлашларини сӯрайди. Чунки диний жамиятда хатти -ҳаракатлардан келиб чиққан нарсалар жамият маданиятини салбий ёки ижобий ӯзгаришларга юзмаюз этишлари мумкин ва охири ноумид ва тушкунликка тушиб қолган ёки умидвор ва хурсандчилик билан яшайдиган жамиятни вужудга келтириши мумкин. Шак -шубҳасиз жамиятнинг умидворлиги ва хурсандчилиги ижобий фаьолият ва сайъ -ҳаракатлар, ҳамда маънавий ва моддий камолотга етиш сабабига айланади. Аммо умидсизлик ва тушкунликка тушиш маънавий ва моддий нуқтаи назаридан инқирозга юзмаюз бӯлган ва фаъол бӯлган жамиятни юзага келтиради. Шунинг учун Қуръони каримнинг оятлари ғам -кулфатни мушриклар, кофирлар, мунофиқлар ва шайтонлардан деб билади.
Намл муборак сурасининг 70 ояти каримасида шундай келтиради: “Сен улар ҳақида ғам чекма ва қилаётган макрларидан сиқилма ҳам.”