Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сенятбр ойининг 3-чи кунидир.
Бундан 965 йил олдин қамарий 473 йил зил-ҳажжа ойининг 12-чисида:
Эрон халқининг машҳур шоири ҳаким Абулмажид Маждуд бин Одам Саноий Ғазнавий Ғазнинда таваллуд топди. Форс шеъриятининг ушбу устоди уша ёшлигидан бошлаб шеър ёзишни бошлади. Дастлаб у машҳур одамлар ҳақида мадҳиялар ёзарди. Аммо бирданидан унда ўзгаришлар вужудга келди ва у Худонинг уйи Каъбани зиёрат қилишга борди. Саноий Маккада Макка ва Каъбани зиёрат қилиш иштиёқи ҳақида қасида ёзди ва Маккадан қайтиб келганидан кейин бир муддат Балх ва бошқа шаҳарларда ҳаёт кечирди. Унинг сафарларидан мерос қолган асарлар бу Балх ва Хуросонда ёзган қасида ва шеърлари ҳисобланади. Ба шеърлар тўплами “Балх корномаси “ билан машҳур бўлган. Саноий Ғазнинга қайтиб келганидан сўнг “Ҳадиқатул-Ҳақиқати” номли машҳур маснавийсини ёзиб тугатди. Хуросон услубида ёзган ва унинг маҳоратидан далолат берадиган “Сирул-Ибод илал-Маод” мажмўаси ва ҳадиқа вазнида ёзилган “Тариқут-Таҳқиқ” маснавийсини Саноий ҳижрий-қамарий 528 йилда ёзиб охирга етказди. “Ақлнома”, “Ишқнома” ва “Тажрибатул-илми” унвонли асарлар у ёзган бошқа асарлардан саналади. Саноий ҳижрий-қамарий 535 йилда вафот этди. Унинг мақабараси Ғазнин шаҳрида қарор олган.
Бундан 134 йил олдин милодий 1883 йил сентябрь ойининг 3-чисида:
Россиянинг машҳур роман ёзувчиларидан бири Иван Тургенев 65 ёшлигида вафот этди. Тургенев 25 ёшлигида деҳқонларнинг вазъиятларини танқид қилиш учун "Спортчининг хотиралари" номли ўзининг биринчи асарини ёзди. Чор Россиянинг давлати аввалида ушбу асарнинг чоп этилишидан хафа бўлди. Аммо уни қулга олиш учун бирон бир баҳона тополмагани боис бир неча муддатдан кейин машҳур рус ёзувчиси Гогольни таърифлаб ёзган мақоласини баҳона қилиб қамоққа олди ва уни сўргун қилди. Тургенев милодий 1862 йилда Германияда яшади ва милодий 1871 йилда Парижга сафар қилди. У Франциянинг баъзи ёзувчилари билан биргаликда французларга Россия адабиётини таништириш мақсадида бир адабий тўгаракни ташкил этди. Тургенев асосан қисқа роман ва повестларни ёзарди. Унинг асарлари, айниқса қисқа повестьлари Россиянинг 19 асрдаги ижтимоий масалаларини очиб беради. Тургенев Ғарб фалсафаси, айниқса Гегель афкорининг таъсирида Ғарб тафаккурига эга бўлган ёзувчи эди. Шу сабабли Тургенев рус адабиётида икки баробар таъсирга эга эди. Яъни Ғарб адабиётининг садосини Россияга етказарди ҳамда Европани рус халқининг ғоя ва ақидалари билан таништирарди. Тургеневдан кўп асарлар, жумладан «Баҳор сувлари», «Кўп одам», «Ғалаба тароналари», ва «Биринчи муҳаббат» асарлари мерос қолган.
Бундан 78 йил олдин милодий 1939 йил сентябрь ойининг 3-чисида:
Франция ва Англия Германияга қарши уруш эълон қилди ва шу тартиб билан кенг кўламдаги иккинчи жаҳон уруши бошланди. Германия армиясининг Польшага қилган ҳужумидан сўнг Англия давлати Германияга Польшани бушатиш шартини қуйди. Бу ултиматумга Германия жавоб қайтармади. Шунинг учун Англияда умумий тайёргарликни эълон қилиш билан бирга Лондон давлати Германияга яна жиддий ултиматум қуйди. Аммо Гитлер бу ултиматумни ҳам рад этди. Шу сабабдан Англия ва Франция милодий 1939 йил сенятбрь ойининг 3-чисида Германияга қарши уруш эълон қилди. Англия ва Франциянинг урушга кириши нафақат Гитлер, балки Совет Иттифоқининг раҳбари Сталинга ҳам кўтилмаган бир ҳодиса эди. Гитлер охирги лаҳзаларгача Англия ва Франция Польша учун урушга кирмайди деб уйлаган эди. Сталин ҳам ана шу хаёл билан уша йилнинг 23 август ойида Польша масаласи юзасидан Гемания билан музокара қилишни бошлади ва ўзаро бирбирига ҳужум қилмаслик шартномасини имзолади. Шундай қилиб Сталин қизил армияни Польша фронтида Германия армияси билан тўқнашишдан қайтарди. Бу ҳол билан Англия ва Франция Германияга қарши уруш эълон қилганига қарамай Германиянинг Польша фронтида амалга оширган ҳарбий амалиётларига қарши бирон бир ҳужум уюштирмади. Франция ва Германия чегараларида мудофаа хаттини мустаҳкамлаш билан шуғулланди. Уруш эълон қилинганидан кейин Германия Лондонга қарши ҳаво орқали ҳужум қилди ва бир неча ойдан сўнг Франция ҳам милодий 1940 йил июнь ойида Германиянинг тасарруфига кирди.
Бундан 25 йил олдин ҳижрий-шамсий 1371 йил шаҳривар ойининг 12-чисида:
Эрон халқининг янги физика отаси номини олган машҳур физик доктор Маҳмуд Ҳисобий 90 ёшлигида вафот этди. Доктор Маҳмуд Ҳисобий ҳижрий-шамсий 1281 йилда Теҳрон шаҳрида таваллуд топди. У бир илм ва фан йўналишида фаолият олиб бориш билан қониқмаган донишмандлар жумласидан эди. Маҳмуд Ҳисобий 17 ёшлигида илмнинг олий даражаларини олишга муяссар бўлди. Бу илмий даражалар жумласидан адабиёт, илм, қўрилиш ва йўл инжинери, маъдан, электро- энергия йўналиши, экалогия мутахассиси ва физика фаннининг докторлигига ишора этиш мумкин. У дунёдаги тиллар, жумладан араб, энглис, немис, француз тиллари билан билан комил ошно эди. Шунингдек санскрит, лотин, юнон, паҳлавий, авесто, турк, италия ва рус тиллари билан яқин ошно эди. Доктор Ҳисобий Альберт Эйнштейннинг ягона эронлик шогирди эди. У дунёда машҳур бўлган донишмандлар, жумладан Бертронд Рассель ва Андре Жайд билан илмий алоқаси бор эди. Доктор Ҳисобий Эронда унлаб илмий, саноат, маданий ва хизмат кўрсатиш марказларининг асосчиси эди. Устод Ҳисобий ҳамеша тадқиқот олиб бориш, таълим бериш ва хизмат кўрсатиш саҳнасида ҳузур топган ҳамда талабалар ва устодларнинг етти аждодини таълим ва тарбия берган устод эди. «Эронча номлар», «Физика қарашлари», «Ҳисобий луғат», «Форс тилининг қудрати рисоласи» устод Маҳмуд Ҳисобий ёзган асарлар жумласидан саналади. Доктор Ҳисобий милодий 1990-чи йилда дунё миқёсида илмий шахсияти ва 1991 йилда эса йилнинг халқаро шахсияти унвонида танланди. Профессор Маҳмуд Ҳисобий охири шамсий 1371 йил шаҳривар ойининг 12-чисида Женева университети касалхонасида юрак хасталигини даволаш вақтида дунёдан ўтди. Уни ўз васиятига кўра Тафришда дафн этишди.