Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг14 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 14-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябрь ойининг 5-чи кунидир.
Бундан 112 йил олдин, милодий 1905 йилнинг 5-сентябрида Портсмут шартномаси имзоланади ҳамда Россия ва Япония ўртасидаги уруш якунланади. Милодий 1904 йил 8 февралда Япония кучлари уруш эълон қилмасдан руслар ижарасида бўлган Порт Артурдаги Россия ҳарбий кемаларига ҳужум қилишади. Ушбу ҳужум ортидан японлар Россия тасарруфи остида бўлган Манжуриядаги минтақаларга пиёда қўшин юборишади. Мазкур ҳарбий ҳужумлар натижасида руслар кетма-кет мағлубиятга учрашишади. Россия давлати ушбу мағлубиятлар пайидан Америка воситачилиги орқали Япония билан 1905 йилнинг 5 сентябрида Портсмут тинчлик шартномасини имзолади. Ушбу шартнома натижасида Сахалин ороли жанубининг ярми ва Россия шарқидаги Порт Артур бандаргоҳи Япония назорати остига ўтади. Россиянинг ушбу мағлубияти мамлакатда юзага келган 1905 йилдаги инқилобга замина яратган эди.
Бундан 104 йил муқаддам ҳижрий қамарий 1334 йил зилҳижжа ойининг 14-чисида:
Машҳур фақеҳшунос ва олим Оятуллоҳ Шайх Муртазо Ҳоирий Яздий таваллуд топди. Қум илмия ҳавзасининг асосчиси Оятуллоҳ Шайх Абдукаримнинг фарзанди Оятуллоҳ Шайх Муртазо Ҳоирий Яздий Арок шаҳрида дунёга келди. У кўп шогирдларни тарбиялади. Бу раббоний олим илмий мартабаларига қўшимча, тақво ва зоҳидлик нуқтаи назаридан ҳам ўзига хос ҳурмат-эҳтиромга эга эди. Оятуллоҳ Шайх Муртазо Ҳоирий Яздий эҳтиёж қолганлар ва мискинларга кўмак беришга ҳам сайъ-ҳаракат қиларди. Бу фақеҳшунос олим охири 1364 йил исфанд ойининг 25-чисида дунёдан ўтди ва Қум муқаддас шаҳрида Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг ёнида дафн этилди.
Бундан 24 йил олдин милодий 1993 йил сентябрь ойининг 5-чисида:
Дунёнинг энг ҳайратланарли масжиди “Дорул-Байзо” номли масжид Мароккода очилди. Бу масжид Каъба ва Масжидун-Набий масжидларидан кейин энг катта масжидлардан саналади. Бу масжид Касабланка шаҳрида жойлашган. Бу масжиднинг меъмори франциялик инжинердир ва бу чиройли бинони исломий ҳунармандчилик ва олий технологиялардан фойдаланиб қурган. Бу масжиднинг миноралари исломий ҳунар ва санъат асосида қурилган. Бу масжид иккита вузўъ олиш хонаси, замонавий битта кутубхона ва битта илмия ҳавзадан иборатдир. Шуни айтиш жоизким, бу масжиднинг шифти ҳаракатланади ва унинг саҳни ҳам минглаб намозхонларни ўзида жой бериш имконятига эгадир.
Бундан 20 йил илгари милодий 1997 йил сентябрь ойининг 5-чисида:
Инсониятга хизмат қилган аёл Тереза она 87 ёшида вафот этди. Тереза она номи билан банилган Агнес Гондже Бояджиу милодий 1910 йилда Югославияда дунёга келди. У болалигидан бошлаб манастирга борди ва 18 ёшлигида мазҳабий бир гуруҳ билан Ҳиндустонга борди. Тереза она Махатма Гандийнинг қуллаб қувватлашиши ва ҳимоят этиши билан Калкуттада миссионерларнинг хайрия ташкилоти номи билан машҳур бўлган хайрия ташкилотини очди. Африкадаги қаҳатчиликдан бошлаб Араманистонда вужудга келган ер қимирлаши ва Совет Иттифоқи даврида Чернобиль атом электростанциясида вужудга келган фожеагача бўлган ҳар бир мушкулот ва муаммоларда ва маҳаллада ҳозир бўлиб биринчи кўмак берувчилардан эдилар. Шунинг учун милодий 1979 йилда Нобель мукофотини олишга муяссар бўлди.