сентябр 06, 2017 12:07 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:  

  1. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев  Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
  1.  Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга ташриф буюради.
  2. Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатидан ўрин олди.
  3. Пекинда Ӯзбекистон ёшлар иттифоқи ваколатхонаси иш бошлади.
  4. Ўзбекистон Россия учун экспорт бўйича энг истиқболли йўналиш.
  5. Қорақалпоғистонда Эрон ускуналари ёрдамида замонавий иссиқхона қурилмоқда.
  6. Ӯзбекистонда 1 сентябр куни Қурбон ҳайити намози ӯқилди.
  7. Ӯзбекистонда Хавфсизлик идораларининг рўйхатида турган 17 минг нафар экстремистларнинг 16 минг нафари  ушбу қора рўйхатдан чиқарилди.   
  8. "Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Озарбайжон вакилига берилди.
  9. Спорт хабарлари.
  10.  

Энди энг муҳиммавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди

Эрдўғон Туркия халқи ва ўз номидан Мирзиёевни ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 26 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклади, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбари самимий табрик учун чуқур миннатдорчилик билдириб, барча мусулмонларнинг муборак байрами муносабати билан Туркия раҳбари ва қардош турк халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

 Суҳбат давомида турли даражадаги алоқалар жадаллашгани, ўзаро ишончга асосланган амалий руҳдаги сиёсий мулоқот ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Бугунги кунда ўзаро савдо-сотиқ ҳажми барқарор ошиб бораётгани кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий юқори технологияли корхоналар ташкил этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш устида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хххххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни тинглаймиз.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатидан ўрин олди

Ўзбекистон  рўйхатнинг 48 қаторидан ўрин олди.

Ушбу рейтинг Global Firepower томонидан тузилган бўлиб, кучли армияларни танлаб олишда 50дан ортиқ омиллар инобатга олинган.

Рейтингда энг кучли учлик сифатида АҚШ, Россия ва Хитой қайд этилган.

Собиқ совет давлатлари орасидан ушбу рейтингдан шунингдек, Украина(30 ўрин), Беларус(49) ўринни эгаллаган.

Кучлилик даражаси мамлакат эга қуролларнинг умумий ҳажмига эмас, балки аслаҳалар хилма-хиллигига қараб белгиланган.

Ядро захиралари эътиборга олинмаган бўлсада, давлатлар бу учун бонусга эга бўлганлар. Шунингдек, рейтингга киритилишда географик омиллар, ҳудуд очиқлиги ва саноат ривожланиши даражаси ҳам муҳим ўрин касб этган.

Бундан ташқари, ишчи кучига эгалик даражаси ҳам энг муҳим омиллардан бири сифатида эътиборга олинган.

Хххххххххххххххххххххх

 Кун.ўз сайтининг хабар беришича,  Ўзбекистон Россия учун истиқболли бўлган йўналишлар рейтингида бирданига етти поғонага кўтарилиб олди.

Россия экспорт марказининг таъкидлашича, Ўзбекистон Россия билан савдо иттифоқларида иштирок этиши, эркин савдо режими, Россия экспорти товар тузилмасининг мамлакат импорти тузилмасига мослиги, шунингдек, ЯИМнинг ўсиш суръатлари туфайли етакчига айланган.

Ўзбекистон Россиядан импорт бўйича 32-ўринда, хомашё бўлмаган импорт ҳажми бўйича эса – 21-поғонада (2016 йилда 1,6 долларга тенг бўлган) туради.

Польша ренкингда иккинчи ўринни эгаллади. Германия, Туркия ва Ҳиндистон топ-5га кирди. Қозоғистон янги ренкингда 7-поғонани эгаллади, Тожикистон – 17, Қирғизистон – 20 ва Туркманистон – 51-ўринда.

Хххххххххххххххххх

Қорақалпоғистонда Эрондан олиб келинган ускуналар ёрдамида замонавий иссиқхона қурилмоқда

Бугунги кунда туман ҳокимияти томонидан "Шоманай меридиан" корхонасига 2 гектар ер майдони ажратилиб, Эрон давлатидан "Aruma evropa limited" корхонаси билан 400 квадрат метрлик питомник ва 1,1 гектар майдонга замонавий иссиқхона қуриб бериши учун 561 минг долларлик шартнома тузилди.

Халқ банкининг туман филиали томонидан 500 минг доллар кредит маблағи ажратилди. Бундан ташқари, корхона ўз маблағи ҳисобидан 200 миллион сўмлик қурилиш ишларини олиб борди. Ҳозирги вақтда эронлик мутахассислар томонидан баҳоси 195,7 минг долларлик ускуналар олиб келиниб, қуриш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур объектни 1 ноябргача топшириш режалаштирилган.

Ххххххххххххххх

Эндиги хабарларимиз спорт муштарийлари диққатига:

ЖЧ—2018 саралашининг 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди.

Ўйиндаги ягона гол 84-дақиқага келиб пенальтидан урилди. Шу тартибда Ўзбекистон терма жамоаси 0:1 ҳисобида Хитой командасига имкониятни бой берди.

ЖЧ—2018 саралашининг 9-турида Суелда ўтган Эрон -Жанубий Корея ўйинлари эса дуранг- 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Сурия терма жамоаси эса 3:1 ҳисоби билан Қатар термасини мағлубиятга учратди.

Хххххххххххххххх

Твиттердаги We global football саҳифаси Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этаётган жамоаларнинг Россиядаги мундиалга бориш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

 

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари 37,83 фоиз деб баҳоланди. Ўзбекистон "Омад кулиб боқиши лозим" бўлган гуруҳга қўшилди.

​Жанубий Кореянинг имконияти эса 72,71 фоизга тенг деб топилди. Сўнгги паллада мундиал чиптаси учун курашга жиддий равишда қўшилган Суриянинг имкониятлари эса 13,63 фоизга тенглаштирилмоқда. Куни кеча Ўзбекистонни мағлуб этган Хитойнинг кўрсаткичи 0,25га тенг. Қатарда имконият қолмаган.