сентябр 06, 2017 13:51 Asia/Tashkent

Инсонлар иллоҳий фитрат номи унвонида муштарак бир хусусиятга эга бўлишади, лекин ақл, фикрий истеъдод ва ҳушерлик нуқтаи назаридан эса бир хел характерга эга бўлишмайди.

Шунинг учун ҳидоят этувчи бир китоб фитрий маърифатни бирон бир тадқиқотчи юзаки деб баҳона келтирмаслиги ва маърифатнинг чуқурлиги ва мураккаблиги баҳонаси билан ўзини ундан маҳрум этмаслиги учун турли даража ва турли йўл-йўриқлар орқали баён этиши лозим. Қуръони карим ҳикмат, мавиъза ва эзгў сўзлар билан ўз мақсадларини баён этишига қўшимча, мисоллар орқали юксак маърифатни оддий халқнинг мавиза ва ҳикматлардан баҳраманд бўлиши  ва тушуниши учун мумкин бўлган даражада баён этади.

Инсон ҳаётида кўп чалғиниш ва паст-баландликлар учрайди, аммо мақсад сари етаклайдиган туғри йўл фақат биттадир. Албатта бу узоқ йўлда турли ҳодиса-воқеалар ва зулумот пардалари ҳам фаровон учрайди, шунинг учун ёруғлантирадиган бир чироғ лозимки, бу қаронғуликни ёруғ айласин ва вужудга келадиган турли бўронлар баробарида муқовимат кўрсатсин. Бу ҳам бўлса иллоҳий ваҳий қуёш нуридан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас.  Қуръон турли оятларда ҳаёт йўлини танлаб олишда нотуғри йўлларга қадам қуйган, аммо туғри йўлда қарор олганмиз деб кўрсатадиган инсонларни мунофиқин унвонида таништиради ва уларнинг иккиюзламачиликларини намойиш этади. Бу гуруҳ ошкор эмасликлари тасири остида мусалмонлар жамиятига ҳалокатли зарбалар етказишлари мумкин. Мунофиқлар ислом пайдо бўлиши даврида иккиюзламачилик йўлини танлаб олишлари билан барча вазъиятларда ўз мавқеларини муҳофазат этишади, эҳтимолий барча хатарлардан эмин қолишади, мусалмон ва кофирларга етадиган манфаатлардан фойдаланишади ва охири ғалаба қозонганлар сафида тўришади деб уйлаган эдилар. Яъне, агар мўмин мусалмонлар ғалаба қозонсалар уларнинг қаторида қарор олишарди ва агар кофирлар ғалаба қозонсалар улар билан бирга бўлишарди. Мунофиқлар ўзларини доно ва ҳушёр деб билишарди ва вужудга келтирган ўзларининг заиф орзулари сояси остида ўз ҳаётларини давом эттириш ва мақсадларига эришишни истардилар.  

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Мен иймонли одам ва мушрик инсоннинг умматимга кўрсатадиган хатаридан қурқмайман. Чунки Аллоҳ таоло мўмин инсоннинг хатарини унинг иймони билан олдини олади ва мушрикни эса парвардигор ширк келтиргани боис нобуд қилади. Аммо сизларга хатар соладиган мунофиқларнинг ёмонликларидан қурқаман. Мунофиқлар зоҳирда ширинсўз,  ботинда эса бошқа мақсадларни кўзлашади. Уларнинг сўзлари жозибали бўлади. Аммо амалда бўлса, улар ёмон ишларни содир этишга интилишади.”

Қуръони карим ўз оятларида қатъийлик билан мунофиқларнинг фитна-найрангларини фош этади ва уларни ҳаммага таништиради. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 17 ва 18 ояти каримасида мунофиқларнинг вазъиятини тажжассум этиш ва уларнинг беҳуда сай-ҳаракат қилишларини тасвирлаш учун бир мисол қолибида масалани баён этиб, шундай марҳамат қилади: “Улар ўт ёққан ва у энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғи зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар. “ “Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар”.

Ушбу ояти карима мунофиқларнинг сифатларини зарбулмасал усулида янада аниқлаштирмоқда. Мисол шулки, бир одам олов ёқди. Ёққан олови энди атрофини ёритган пайтда Аллоҳ таоло у оловнинг нурини кетказиб, ўт ёққан киши яна қоронғи зулматлар ичида қолди. Ҳақиқатан ҳам, мунофиқлар кофирларнинг зидди ўлароқ, аввал бошдан Ислом даъватини эшитдилар. Ислом-иймон калималарини нутқ қилдилар, ҳатто яхшигина қулоқ осдилар, «Иймон келтирдик», дедилар, ибодат ҳам қилдилар. Кейин эса ҳаммасини ташлаб, инкор қилиб, куфр, нифоқ, шак-шубҳа зулматларида қолиб кетдилар.  

Бошқа таъбир билан ифодаланганда, мунофиқларнинг мисоли қаронғу ва қурқинчли чўл-биёбонларда овора бўлган ва юқолиб қолган инсонларнинг мисолига ўхшайди. Фараз қилинг, кечаси бир мусофир ўз корвонидан орқада қолса ва қаронғу чўл-биёбонда ёлғиз бир ўзи гирифтор бўлиб қолса. Бу мусофир ҳеч қандай ёруғлик ва нурга эга бўлмайди. Йўл кўрсатадиган бирон бир киши ҳам йўқ. Аниқ бир йўлни ҳам топа олмайди. Бир томондан уғрилар ва қурқинчли ҳайвонлардан қурқади ва бошқа томондан эса очлик ва чанқоқлик уни бирон бир чора топиш ва сайъ-ҳаракат қилишга мажбур этади. Оз-моз ўтин жамлайди ва уларни ёқади ва оловнинг шуъласини қулига олиб, йўл топишга ҳаракат қилади. Аммо бирданидан шамол эсиб оловни учиради. Мунофиқлар ёлғиз ва овора бўлиб қолган ана шу мусофирга ўхшайдилар. Булар ҳаётнинг ёруғлигида иймон ва инсоният корвонидан орқага қолган шахслар ҳисобланишади. Улар ҳидоят нурини йўқотиб қаронғуликда ҳаракат қилишади. Бу ташбеҳ бериш ҳақиқатан ҳам нифоқ заминасида бўлган ҳақиқатни ошкор этади. Ва бу ҳам бўлса нифоқ ва иккиюзламачилик узоқ муддат тасир етказа олмайдиган ҳақиқатдир. Мунофиқлар қисқа бир муддат давомида ислом ва мусалмонларнинг имтиёзлари ҳамда кофирларнинг рафоқатларидан фойдаланишлари мумкин, лекин бу иш зулумот ва қаронғу чўл-биёбонда бўрон келиши хатари остида қолган бир олов шўъласига ўхшайди.  Мунофиқлар нотуғри ва ёмон хусусиятларга эга бўлишади. Агар уларнинг хатти-ҳаракатлари ва аъмолларига эътибор қаратсак уларнинг бундай нотуғри хусусиятларини билиб олишимиз мумкин. Иккиюзламачи ва мунофиқ шахснинг хусусиятларидан бири бу хиёнат қилишдир. Хиёнатчи инсон мунофиқдир. Чунки у зоҳирда ўзини ишончли этиб кўрсатади, лекин ботинда эса хоиндир. Бинобарин мол-мулк ва байтул-молни унга топшириб ишониш мумкин эмас. Агарчи айрим шахслар кам бўлган мол-мулк баробарида хиёнат қилмасликлари ва ишончли бўлишлари мумкин, аммо катта миқдордаги мол-мулк ва қиматли амонатлар уларга топширилса ўзларининг хиёнатли ниятларини ошкор этишади. Бошқа томондан мунофиқ шахс жуда ёлғончи бўлади. Агарчи у намоз ўқиса ва дуо қилсада, аммо  ширинсўзлик ва зоҳирий амали билан ҳақиқат ва ҳаққа хилоф бўлган мақсадларни кўзлайди. Ваъдаги хилоф қилиш мунофиқнинг бошқа хусусияти ҳисобланади. Ўз ваъдаси ва айтган сўзига қараб амал қимайдиган шахс мунофиқ бўлади. Зеро ўз айтган сўзининг ўддасидан чиқиш ва берган ваъдасига қараб амал қилиш ахлоқий нуқтаи назаридан зарурий нарсадир. Ва ҳатто фиқҳ нуқтаи назаридан ҳам гоҳида вожибдир. Хулоса қилиб айтганда, шахсда бўлган ҳар қандай ботиний ва зоҳирий иккиюзламачилик нифоқ деб ҳисобланади.