сентябр 09, 2017 12:29 Asia/Tashkent
  • Масжид- ишқ  ва имон маскани
    Масжид- ишқ  ва имон маскани

Масжид ҳидоят этиш ва таблиғот қилиш маркази бӯлишига қӯшимча Худо Пайғамбари (с) -нинг дийдори ва учрашувига келган ҳайатларнинг қабул қилиш ва уларга зиёфат бериш макони ҳам эди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 Азиз тингловчилар, ӯтган дастурларимизда айтганимиздек Пайғамбар (с)  Худо фармони билан Мадинага борганлари ва исломнинг биринчи масжидини бино этилган замонидан бошлаб масжид  мусулмонларнинг энг кучли қароргоҳларига айланди. Айниқса,  Пайғамбар (с) -нинг барча суханронликлари ва барча учрашувлари ана шу муқаддас маконда ӯтарди.  

Масжид ҳидоят этиш ва таблиғот қилиш маркази бӯлишига қӯшимча Худо Пайғамбари (с) -нинг дийдори ва учрашувига келган ҳайатларнинг қабул қилиш ва уларга зиёфат бериш макони ҳам эди. Худо Расулининг риҳлатларидан сӯнг  халифалар замонида ҳам масжид ҳамиша мусулмонлар учун ижтимоий,  сиёсий, тоат -ибодат қилиш ва фикрий энг мустаҳкам макон эди ва мусулмонларнинг ишларида мавжуд бӯлган энг муҳим қарор қабул қилишлар ҳам бу муқаддас маконда амалга ошириларди.

Ислом маданиятида ибодатгоҳ ёки калисодек макон билан чекланиб қолган  бошқа динларга хилоф тарзга Худо билан алоқада бӯлиш фақатгина замон ва макон билан чегараланиб

қолмайди.

Бир мусулмон ҳар қандай вазъиятларда қарор

олганида ислом қонунларига риоят қилишга вазифадордир. Ва бу вазифани юзага келадиган турли шароитларда бошқаларга ҳам эслатиши лозим. Ислом динида яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш ишининг асоси ҳам  ана шу вазифадан келиб чиққан. Бундай ҳол билан мусулмонлар  исломий қонун қойдаларни ӯзларининг сиёсий ва ижтимоий шароитларига мувофиқлаштириш учун ислом қарашларининг асосини  у ерда урганишлари учун мустаҳкам бир қароргоҳга эҳтиёж сезишади. Бу мустаҳкам макон ислом динининг назарий ва фикрий пойдиворини мустаҳкамлаш имкониятига  эга бӯлган масжиддан бошқа макон бӯлиши мумкин эмас.

Масжид  ислом динининг маданий ва фикрий пойдеворини мустаҳкамлаш ва уни муҳофазат этишда катта ва муҳим рол ӯйнайди. Чунки бу муқаддас маконда душманларнинг сиёсий,  маданий ва ҳатто ҳарбий ҳужумларидан амонда қолиш учун диний ормонлар,  қадриятлар ва меъёрлар халқ оммасига таьлим берилади. Бу ӯртада маданият ӯзининг таъсирчанлиги ва имкониятларга эга бӯлиши нуқтаи назаридан катта аҳамиятни касб этади.

Маданиятга ҳужум қилиш мустамликачилик  мақсадларига эришиш учун  таьсирчан ва ишончли йӯл, ҳамда энг ривожланган ҳужумлардан биридир.

Маданиятни ӯзгартириш билан ҳарбий юриш қилмасдан бошқа мамлакатни фатҳ этиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам маданий ҳужум инсоннинг фикрий ва ички дунёсини тасарруф этиш учун душманнинг амалга оширадиган ҳужуми саналади. Албатта,  гоҳида бу фатҳ этиш зоҳирда намоён бўладиган   даражада кучли бӯлади.  

Масжид диний таълимотларни ӯргатиш ва таблиғот қилишнинг энг муҳим макони унвонида бу ҳужумларга қарши кураш олиб боришда муҳим вазифани ӯз зиммасига олади. Одатда маданий ҳужумлар шу даражада лойиҳалаштириладиким на фақат жамиятдаги шахслар бу ҳужумга англаб етишмайди,  балки маданий ӯзгаришларни маданиятнинг ривож -равнақ топиш зарурати деб билишади. Бинобарин маданий ҳужумлар жараёнини тушуниш,  бу ҳужумларнинг шаклларини англаш ва унга қарши кураш олиб бориш йӯлларидан огоҳ бӯлиш ҳар бир исломий жамиятнинг асосий вазифасидир.

Ислом душманларининг фитна -найранглари билан қарши кураш олиб бориш учун масжиднинг энг муҳим фаъолиятларидан бири маданий ҳужум у бу ҳужумларнинг шакллари ва бу ҳужум билан қарши кураш олиб бориш ва унинг олдини олиш йӯлларидан  мусулмонларни огоҳлантиришдир. Мазҳабий йиғилишлар,  суханронликлар маданий ёритишнинг энг яхши воситалардан ҳисобланадиким қарши кураш олиб бориш йӯлини яхши тасвирлаб беради. Масжид эса мазҳабий йиғилишларнинг энг афзал маконидир. Бу йиғилишларда намозхонлар диний маърифат ва маданиятни ӯрганишларига қӯшимча душманнинг вазъияти ва ҳужумидан бохавар бӯлишади. Ҳамда ӯз маданиятларини муҳофазат этиш йӯлларини ҳам яхши урганишади.

    Улар исломий мамлакатлардаги маданий ҳужумларнинг собиқаси билан ошно бӯлишади ва ундан ибрат олишади.

Азизлар,  бугунги дастуримизнинг давомида Язд жоме масжидини сизга таништиришга ҳаракат қиламиз.

Язд жоме масжиди 900 (туқузюз)  таърихга эга бӯлган тарихий бинолардан ҳисобланади. Бу бино тарихий манбаларда Шаҳристон жоме масжиди,  Атиқ жоме масжиди,   ҳамда Янги жоме масжиди номлари билан зикр этилган.

Тарихий манбаларга кӯра Язд жоме масжидини қуриш ва уни такомуллаштириш замони бир аср давом этган. Чунки тарихий бу бинонинг қисмлари замон утиши билан турли ҳокимлар томондан қурилиб таъмирланган.  Шундай назарга ташланадиким бу ҳайратланарли бинонинг биринчи асосчиси Саффорийлар сулоласининг ҳокими бӯлмиш Амр Лайс ҳисобланади.

Аммо бу бинонинг машҳур асосчиларидан бири бу ҳижрий 474 - 498 йилларда Язд ҳокими бӯлган Олбуя сулоласидан бӯлган Алоуддавла Колнажор  ҳисобланади.

-724-чи йилда масжидинг бӯзилишидан сӯнг Сайид Рукниддин ҳозирги жоме масжидни бино этди. Тарихий ва буюк ушбу масжиднинг турли жойларини қайта қуриш ва таъмирлаш охирги ун йилликларгача давом этилган. Бу катта масжидни қуриш қарорига келган бинокорлар бу бинони Язд қадимий марказида бино этишди.

Масжиднинг пойдиворини ташкил этадиган масоҳат туқуз мингу саккиз юз квадрат метрни ташкил этади ва бешюз квадрат метрни кошинлар ва ёзувлар ӯзига қамраб олади.  

Язд жоме масжидининг узунлиги 104 метр ва кенглиги эса 99 метрдан иборатдирким бир нечта кӯчаларга боғланган еттита кириш эшигига эгадир. Бу масжид битта баланд айвон,  иккита намозхона,  шарқий ва ғарбий сарой бурчагида  қарор олган иккита иссиқхона ва битта катта ҳовлидан ташкил топган.