Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 21 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 21-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябрь ойининг 12-чи кунидир.
Бундан 227 йил олдин қамарий 1211 йил зилҳижжа ойининг 21-чисида:
Эронда Қожория сулоласининг биринчи подшоси ва асосчиси Оқо Муҳаммадхон Қожор қатл этилди. Муҳаммад Ҳасанхон Қожор Қавонлунинг катта уғли Оқо Муҳаммадхон Қожор қамарий 1155 йил муҳаррам ойида Гургонда таваллуд топди. Қамарий 1160 йилда Муҳаммад Ҳасанхонни бостириш мақсадида Мозандаронга борган Нодиршоҳ Афшорнинг амакивачаси Одилшоҳ Оқо Муҳаммадхонни болалик чоғида бичишга дастур берди. Каримхони Занд ҳукумат бошига келгани ва Қожор хонадонининг кўп оворагарчиликларидан кейин Зандия дарборига юборилди ва Занд хонининг диққат-эътиборига қарор олди. Оқо Муҳаммадхон 16 йил давомида ўз хонадони билан Шерозда яхши ва фаровон ҳаёт кечирди. Аммо Каримхоннинг беморлиги ҳақида хабар тарқалгани биланоқ Мозандарон томон ҳаракат қилди ва ўз акасининг ёрдами билан иддаочиларни мағлуб этди. Охири қамарий 1200 йил жумодиюс-сони ойининг 11-чисида Теҳронда ўз подшолигини эълон қилди. Бундан кейин турли мамлакатларни ишғол қилиш билан шуғулланди. Бу муддат давомида унинг дастури билан минглаб бегуноҳ одамлар қатл этилди ва кўп жиноятларни содир этди. Оқо Муҳаммадхон охири Грузияда бўлган пайтида ўзининг икки нафар хизматкорлари томонидан қатл этилди. Оқо Муҳаммадхон Қожорнинг ўлимидан кейин ундан фарзанд бўлмагани боис амакивачаси Фатҳалишоҳ номи билан танилган Бобохон қамарий 1212 йили Фитр байрамида подшоликка эришди.
Бундан 109 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1329 йил зилҳижжа ойининг 21-чисида:
Нажаф илмия ҳавзасининг буюк устоди Охунд Мулло Муҳаммад Козим Хуросоний вафот этди. Охунд Мулло Муҳаммад Козим Хуросоний қамарий 1255 йилда Машҳадда таваллуд топди ва 12 ёшга кирганида Машҳаднинг илмия ҳавзасига борди. Бир неча ой Мулло Ҳодий Сабзаворий олдида илм ўрганди ва Теҳронда эса Мирзо Абулҳасан Жилва дарсларида иштирок этди. Охири Нажафда Мирзои Шерозий ва Шайх Муртазо Ансорийнинг дарсларида қатнашди. Бу олимдан кўп асарлар мерос қолган. Бу асарлар жумласидан “Кифоят-ул-Усул” деб номланади. Сиёсий кўраш нуқтаи назаридан ҳам Охунд Хуросоний Эронда машрутият ҳаракатининг мудофаачиларидан эдиким, бу заминада кўп сайъ-ҳаракат қилди. Нажаф, Карбало ва Козимин уламоларидан кўплари шунингдек Охунд Хуросоний ҳам Эронга келиши лозим эди, аммо қамарий 1329 йил зилҳажжа ойининг 21-си чоршанба куни кечаси шубҳали тарзда касал бўлди ва эрталаб бомдод намозини ўқиганидан сўнг 74 ёшида оламдан ўтди.
Бундан 37 йил олдин милодий 1980 йил сентябрь ойининг 12-чисида:
Туркияда “генерал Канъон Эврин” раҳбарлигида ҳарбий давлат тунтаруви юз берди ва Туркиянинг уша вақтдаги бош вазири Сулаймон Демирелни ўз вазифасидан озод этиш ва ушбу мамлакатда ҳарбий давлатни барпо этиш билан якунланди. Туркияда иқтисодий бўҳронларнинг вужудга келиши, ижтимоий ва сиёсий тартибсизликларнинг давом этиши ва молиявий фасодликнинг мавжудлиги милодий 1980 йил сентябрь ойининг 12-чисида Туркия қуролли кучлари штабининг раиси генерал Канъон Эврин давлат тунтарувини амалга оширишининг сабабига айланди. Натижада улар олти нафардан ташкил топган бир кенгаш билан бирга ушбу ўлканинг ҳукуматини ўз қулларига олишди. Туркиянинг ҳарбий давлати милодий 1989 йилда ўз жойини уша йилнинг март йида ўтказилган президентлик сайлови жараёнида ноҳарбий президент унвонида сайланган Тургут Узалга топширди.