Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 767 йил олдин милодий 1250 йил сентябрь ойининг 13-чисида:
Мусалмонлар ва масеҳийлар ўртасидаги салибий урушлар жараёнида Мансурия тўқнашуви бошланди. Бу тарихий уруш Мисрдаги ана шу ном билан маълум бўлган маконда Мисрни ўз тасарруфига киритиш мақсадида бўлган Франциянинг подшоси Сан Луи томонидан бошланди. Салиблар Мансурия урушида Саллоҳиддин Аюбий қомондонлиги билан Мисрнинг мусалмон қушунлари баробарида катта мағлубиятга дуч келишди. Бу урушнинг охирида Сан Луи мусалмонларнинг асоратига тушди ва бугунги кунда музейга айланган Лукан қасрида қамоққа ташланди.
Бундан 237 йил илгари милодий 1780 йил сентябрь ойининг 13-чисида:
Биринчи маротаба лифт ихтиро этилди. Юқорига кўтарувчи биринчи мосламанинг ташаббускори Жон Бикборт номи билан танилган америкалик шахс эди. Лифт биринчи маротаба ана шу кунда Американинг Чикаго шаҳрида синовдан ўтказилди. Бу синовда одамлар катта бир қутти ичида қарор олишди ва 100 фут баландликка кўтарилиб ва қайтиб пастга тушишди. Электр энергияси билан ҳаракат қилувчи биринчи лифт милодий 1889 йилда ва автоматик тарзда ҳаракатланувчи лифт эса милодий 1915 йилда ишлаб чиқарилди.
Бундан 197 йил олдин ҳижрий-қамарий 1241 йил зил-ҳижжа ойининг 22-чисида:
Россия ва Эрон ўртасидаги урушларнинг иккинчи даври бошланди. Бу урушнинг келиб чиқиш сабаби Россия армиясининг Эрон чегараларига тажовуз этиши эди. Бу уруш Эрон қушунлариннинг кўрсатган фидокорликларига қарамасдан марказий давлатнинг заиф бўлганлиги ва ўз вақтида аскарларни қуллаб-қувватламагани боис Эроннинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва “Туркманчой” номли нафратли шартноманинг имзоланиши билан якунланди. Бу шартномага асосан Арас дарёсининг шимолида жойлашган Озарбойжоннинг кўп қисми Россия тасарруфига кирди ва шу тартиб билан Эронга қоплаб бўлмайдиган катта зарар етказилди.
Бундан 52 йил илгари ҳижрий-қамарий 1386 йил зил-ҳижжа ойининг 22-чисида:
Машҳур ориф ва буюк файласуф Оятуллоҳ Ҳож Шайх Мужтабо Қазвиний вафот этди. Оятуллоҳ Ҳож Шайх Мужтабо Қазвиний ўз умрининг 40 йилини талабаларга таълим-тарбия бериш билан ўтказди У фалсафа, ирфон ва Қуръон ҳақиқатини холисона таҳрир этишга асосланган илмий танқидни “Тафкик мактаби”-нинг асосига айлантирди. “Равшангар” ва беш жилддан иборат ”Баён-ул-Фирақ” бу раббоний олим ёзган асарлар жумласидандир.