Қуръоний ҳикматлар
Ўтган дастуримизда Бақара муборак сурасидан мунофиқлар ҳақида қуръоний бир мисолни келтирган эдик. Бугунги дастуримизда ҳам мунофиқлар ҳақида келтирилган бошқа мисолни Бақара муборак сурасининг оятидан келтирамиз.
Айтиб ўтган эдикким, Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг саодати ва таълим-тарбиясига катта таъсир етказадиган муҳим ҳақиқатларни аниқлаш учун мисоллар келтиради. Қуръонда мисолларнинг турлича бўлишининг асосий сабаби бу қуръоний мақсадларни осон дарк этишдан иборат. Айниқса, бу масала жоҳилият даврида ҳаёт кечирган Қуръоннинг биринчи мухотаблари, яъне арабларга тегишлидир. Исломнинг зуҳур топиши даврида мусалмонларнинг фақат бир қисми ёзиш ва ўқишдан баҳраманд бўлмаган эдилар. Қуръоний ушбу равиш орқали улар Қуръоннинг энг олий мазмун-мундарижага эга бўлган мафҳумларни дарк этишга қодир бўлишди. Ҳақиқатнинг энг олий тажаллиси бўлмиш Қуръон каломнинг энг чиройли тимсоли ҳам ҳисобланади ва тасирчан, қисқа ва оддий услубда сўзлашиш гапнинг энг чиройли меъёри ва қадр-қийматга эга бўлишини бизга ўргатади. Бақара мубрак сурасининг 19 ва 20 ояти карималарида шундай марҳамат этади: “Ёки худди осмондан ёмғир ёғиб, қоронғу босиб, момақалдироқ ва чақмоқ чаққанда, яшиндан қочиб, панжаларини қулоқларига тиқиб, ўлимдан эҳтиёт бўлаётган одамга ўхшарлар. Ва Аллоҳ кофирларни ўраб олувчидир” “Чақмоқ уларнинг кўзини олиб қўяй дейди. Ёриган пайтда юришади, қоронғи бўлса, тўхташади. Агар Аллоҳ хоҳласа, уларнинг кўзу қулоқларини кеткизади. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”. (Аллоҳ таоло ушбу икки оятда мунофиқларнинг ҳайратлари, иккиланишлари ва умумий руҳий ҳолатларини момақалдироқ бўлиб чақмоқ чақиб, осмонни зулмат босиб, қаттиқ ёмғир ёққанда кўчада қолган бечора одамга ўхшатади. У қўрққанидан даҳшатга тушиб, яшиндан қутулмоқчи бўлади, панжаларини қулоқларига тиқиб, шу мени ўлимдан сақлайди, деб туради. Улар куфр ва нифоқ зулматидадирлар; чақмоқ чаққан пайтдаги ёруғдан фойдаланиб бир-икки қадам боса оладилар, чақмоқдан кейин яна қоронғуда туриб қоладилар.)
Бу оятлар олдин келтирган оятлардек мунофиқлар ва нифоқнинг хатари ҳақида огоҳлантиради. Ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтган эдикким, Бақара муборак сурасининг 17 ва 18 ояти каримасида мунофиқ кишини чўл-биёбонда йиртғич ҳайвонлар, чанқоқлик ва очлик ҳамда йўлдан адашиб қолиш хатари билан юзмаюз бўлган ва овора бўлиб қолган мусофирга ўхшатади. Бу мисолда ҳам мунофиқ шахснинг аҳволи чўл-биёбонда қаттиқ ёмғир ёғаётганида қаронғуликда йўлдан адашиб қолган шахснинг аҳволига ўхшайди. Ўзи билан ҳамроҳи ҳам йўқ ва бирон бир паноҳ топиш жойи ҳам йўқ. Қаерга боришни ҳам билмайди ва бирон бир ёруғликка ҳам эга эмас. Зулмат пардалари ҳама жойни қамраб олган ва у ҳеч қаерни ҳам кўрмайди. Зоҳирда иймонга эга бўлган мунофиқ шахс иймон нури ёруғлигидан кам баҳраманд бўлади, аммо унинг иймони зоҳирий ва устуворсиз бўлиши туфайли баҳра олиши ҳам оз бўлади. Шу сабабдан тез орада расво бўлади ва яна ўзининг нифоқ, куфр ва риёкорлигининг зулматига қарор олади. Ислом дини зуҳур топиш даврида мунофиқлар иллоҳий ҳалокатли жазолардан нажот топиш учун иймоннинг ишончли паноҳгоҳига паноҳ топмаган мусофирларга ўхшардилар. Гоҳида ҳақ йўлини топиш учун фурсат ҳам уларнинг насибига айланарди ва уларда уйғониш вужудга келарди. Аммо бу уйғониш узоқ давом этмасди. Улар ҳақиқат томон бир неча қадам ташлашни хоҳлаганларида ўз йўлларидан қайтардилар. Иллоҳий нур учарди унинг ўрнини эса ғафлат ва оворагарчилик оларди. Мунофиқлар уша вақтда мусалмонлар куч-қудратга эга бўлганлари боис улар ҳужум баробарида қарор олишдан хавотирга тушган эдилар. Чунончи Қуръон пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга хитоб айлаб Аҳзоб сурасининг 60 ва 61 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: ”Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғотурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар. Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар.
Бу оятлар Мадинада жиддий сарсончилик ва даҳшатга қарор олган мунофиқларнинг тушган аҳволидан далолат беради. Оятлар кетмакет ва қатъий осмоний мамақулдуроқдек мунофиқларга қарши нозил бўларди ва уларни Мадинадан ҳайдаб чиқариш ёки жазо бериш эҳтимоли ҳам бор эди. Шунга аҳамият қаратиш лозимки, бу оятларнинг нозил бўлиши Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам асрида бўлган мунофиқлар шаънига нозил бўлган бўлсада, аммо нифоқ ҳар бир замон ва маконда ҳақиқий инқилоблар баробарида вужудга келган. Чунончи бундай нишоналарни ўз асримиздаги иккиюзламачи шахслар ва мунофиқларда мушоҳада этишимиз мумкин. Айрим муфассирларнинг нуқтаи назарига кўра, мунофиқлар икки гуруҳга бўлинишади: Биринчи гуруҳ иймони заиф, аммо устувор бўлмаган мунофиқлар. Булар мусалмон, аммо мол-мулк ва ҳою-ҳавас уларни ёлғон, бахиллик ва ўз ваъдаларига вафо этмасликка ундайди. Мунофиқларнинг бу гуруҳини “Иймони заиф мусалмонлар” деб аташади. Иккинчи гуруҳ ҳеч қачон мўмин мусалмон эмаслар ва уша бошидан бошлаб ўзларини мусалмон ва исломга иймон келтирган мусалмонлар этиб кўрсатишган. Булар мусалмонларнинг манфаатидан баҳраманд бўлишга тамагирлик қилиш ёки ислом қудратидан қурқишдан зоҳирда мусалмон бўлишган. Бу гуруҳдаги мусалмонларни “Мусалмон шаклли кофирлар” деб аташ лозим. Мунофиқликнинг энг муҳим кўрсатгичи бу мунофиқлар ҳеч қачон осойишталикда яшамайдилар. Улар тили билан диллари бир эмаслиги ва ёлғон гапиришлари туфайли доим ҳаёжонда бўлишади. Уларнинг қалблари иймонга чидолмайди. Аммо мўмин мусалмон киши осойишталикка эга бўлади. Чунки осойишталик фақатгина Аллоҳ таолога холисона иймон келтириш сояси остида вужудга келади. Аллоҳ таоло Анъом муборак сурасининг 82 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.”